Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси


-БОБ. Бош ва орқа миянинг қон-томир касалликлари



Download 240,56 Kb.
bet2/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

1-БОБ.
Бош ва орқа миянинг қон-томир касалликлари
1.1. Бош миянинг қон-томир касалликлари
Бош миянингқон-томир касалликлари таснифи
РТФА Неврология ИТИда 1985 йилда ишлаб чиқилган бош миянинг қон-томир касалликлари таснифи қабул қилинган (Е.В.Шмидт).
1.1.1. Мияда қон айланишининг сурункали бузилиши
(ёки мияда қон айланиши етишмовчилигининг секин авж олиб бориши)
1.1.1.1..мияда қон айланиши етишмовчилигининг бошлангич даври
1.1.1.2.Дисциркулятор энцефалопатия (1-2 -3-босқичлар)
1.1.2.Мияда қон айланишининг ўткир бузилиши
1.1.2.1.Мияда қон айланишининг ўткинчи бузилиши
1.1.2.1.1.Транзитор ишемик атака (ҳуруж).
1.1.2.1.2.Гипертоник церебрал кризлар
1.1.2.2. Инсультлар
1.1.2.2.1. Ишемик
1.1.2.2.2. Геморрагик (паренхиматоз; субарахноидал; паренхиматоз– субарахноидал).
1.1.2.3.Ўткир гипертоник энцефалопатия


1.1.1.Мияда қон айланишининг сурункали бузилиши (МҚАCБ)
МҚАCБ нинг умумий симптоматикаси қуйидаги хусусиятлари билан тавсифланади:

  1. касаллик, одатда секин, зимдан, бемор сезмасдан бошланади;

  1. вақт ўтиши билан объектив ва субъектив симптоматика турлича суръатда зўраяди. Бу ирсиятга, ҳаёт тарзига, касбга, экологияга, ижтимоий шароитларга, хавфли омилларга боғлиқ бўлади ва ҳоказо.

  1. бошқа аъзоларнинг (юрак, буйраклар, кўз тўр пардасининг томирлари ва ҳоказо) системли зарарланади;

  1. одатда катта ёшдаги одамлар касалланади.

1.1.1.1.Мияда қон айланиши етишмовчилигининг бошлангич даври (МҚАЕБД)
Касалликнинг бу тури диспансеризация пайтида аниқлананади. МҚАЕБДнинг тахминий ташхисини бошнинг оғриши, бошнинг айланиши, қулоқларнинг шанғиллаши, хотиранинг пасайиши, уйқунинг бузилиши, меҳнат қобилиятининг пасайишига қараб қўйилади. Ташхис қўйиш учун юқорида айтиб ўтилган шикоятлардан ҳеч бўлмаса иккитаси ёки кўпроғи, хусусан мияда қон таъминотининг кучайишини талаб қиладиган (узоқ давом этаётган ёки тез-тез такрорланадиган) шароитда (масалан, зўр бериб ақлий иш билан шуғулланиш, асаб бузилиши, дим хонада) бўлиши керак.
Неврологик кўрикда бош миянинг ўчоқли зарарланиши белгилари топилмайди, чунки бунда мия гипоксияси ҳали компенсация қилинади ва мия ҳужайраларида структур ўзгаришлар рўй бермайди.
МҚАЕБД ташхисини тасдиқлаш учун томирлар патологиясини аниқлашга имкон берадиган текшириш усулларидан фойдаланиш керак.

Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish