Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси



Download 240,56 Kb.
bet40/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

6.6.1. Эрта нейрозахм
Эрта нейрозахмнинг клиник аломатлари касаллик юққанидан кейин дастлабки 2-3 йилда (5 йилгача) пайдо бўлади ва касалликнинг иккиламчи даврига мос келади. Томирлар ва мия пардаларининг зарарланиши хос.
П а т о м о р ф о л о г и я. Миянинг юмшоқ пардасида диффуз экссудатив ва пролифератив яллиғланиш аломатлари бўлади. Мия томирларида рўйи-рост эндо- ва периваскулит, интима гиперплазияси намоён бўлади. Томирлар атрофида лимфоид, плазматик, гигант ҳужайралар инфильтрацияси, милиар гуммалар ҳосил бўлиши характерли.
К л и н и к а л о м а т л а р и. Эрта нейрозахмда мия пардалари яллиғланиши ҳар хил даражада намоён бўлиши мумкин. Ҳозирги пайтда латент асимптомли менингитлар анча кўп учраяпти, улар менингиал симптомларсиз бош оғриши, қулоқ шанғиллаши, бош айланиши, кўз олмаларининг харакати оғриқли бўлиши билан кечади. Баъзан интоксикация симптомлари умумий ланжлик, бехоллик, уйқусизлик, жаҳлдорлик ёки кайфиятнинг тушкунлиги кўринишида бўлади. Менингитнинг аниқ клиник белгилари - менингиал симптомлар бўлмаслигига қарамай, цереброспинал суюқликда ўзгаришлар топилади, шунга асосан ташхис қўйилади. Кам учрайдиган тури ўткир тарқоқ сифилитик менингит ҳисобланади. Тана ҳарорати ошиши заминида бош қаттиқ оғрийди, бош айланади, бемор қусади, менингиал белгилар аниқ намоён бўлади. Баъзан патологик рефлекслар (Бабинский, Оппенгейм, Россолимо), анизорефлексия, парезлар аниқланади, эпилептик тутқаноқлар кузатилади, бу бош мия паренхимаси зарарланганидан, яъни менингоэнцефалитдан далолат беради. Бу тур одатда захм қайталаганда ривожланади, бу вақтда терига ва шиллиқ қаватларга тошмалар тошади, бироқ иккиламчи захм қайталаганининг бирдан бир аломати бўлиши мумкин.
Базал сифилитик менингит мия асосида жойлашади, краниал нервлар (III, V , VI, VII ва VIII жуфт) зарарланиши билан сал ўткир кечади. Неврологик статусда птоз, страбизм, юз ассиметрияси аниқланади. Эшитув нервларининг зарарланиши окибатида суяк ўтказувчанлигининг пасайиши ҳаво ўтказувчанлиги сақланган ҳолда суяк-ҳаво ўтказувчанлик диссоциацияси билан намоён бўлади, уни камертон ёки аудиографияда аниқланади. Кўпинча, кўрув нервлари икки томонлама зарарланади. Марказий кўришнинг пасайиши (баъзан бутунлай кўрликкача), рангларни сезишнинг ўзгариши, кўриш майдони чегарасининг концентрик торайиши аниқланади. Менингитнинг бу турида калла суяги нервларининг зарарланиши ним намоён бўлган умумий мия ва менингиал симптомлар билан кечади.
Эрта нейрозахмнинг камдан-кам учрайдиган турларига эрта менинговаскуляр захм, сифилитик неврит ва полиневритлар, сифилитик менингомиелит киради. Менинговаскуляр захмнинг клиник аломатларига ним намоён бўлган умумий мия ва парда симптомлари, шунингдек, афазия, талвасали тутқаноқлар, гемипарезлар, сезгининг бузилиши, альтернирловчи синдромлар сифатида ўчоқли симптоматика киради.
Сифилитик менингомиелит учун касалликнинг бирдан бошланиши, шиддатли кечиши, параплегиянинг оёқлардаги рўйи-рост трофик бузилишлари билан тез кечиши, ўтказувчан гипестезия ёки барча турдаги сезгининг анестезияси, чаноқ аъзолари функцияси бузилиши хосдир.
Орқа мия бел-думғаза сатҳида зарарланганда менингорадикулит аниқ оғриқ синдроми билан пайдо бўлиши мумкин. Агар яллиғланиш жараёни асосан орқа миянинг орқа юзасига тарқалган бўлса ва асосан орқа тизимча зарарланса, у ҳолда клиник манзарада орқа мия сухтасига ўхшаш сенситив атаксия устун бўлади. Ундан фарқ қилиб, эрта нейрозахмнинг бу аломатлари мушак тонусининг ошиши билан кечади ва махсус терапия таъсирида қайтади.
Т а ш х и с л а ш. Клиник аломатларнинг ўзгариб туриши натижасида эрта сифилитик менингитлар бошқа этиологиядаги менингитлардан унча фарқ қилмайди. Уларни Коксаки вируслари ва ЕСНО, сил микобактерияси, стрептококк, менингококк келтириб чиқарадиган менингитлардан қиёслаш керак. Ташхис цереброспинал суюқликдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда қўйилади. Нейрозахмнинг эрта тури учун цереброспинал суюқликдаги қуйидаги ўзгаришлар хос: оқсил миқдорининг 0,5 дан 1,5 г/л гача ошиши, лимфоцитар цитоз (50-100 ҳужайра 1 мклда), паралитик ёки менингитик турдаги Ланге реакцияси. Вассерман реакцияси 90-100% ҳолларда мусбат бўлади. Айниқса ўткир ривожланган сифилитик менингитда цереброспинал суюқликдаги ўзгаришлар рўйи-рост бўлади, бунда цитоз 1 млда 1000 тага етади. Нейрозахмнинг эрта турларида захмга қарши даволаш яхши натижа беради ва тез орада барча патологик симптомларнинг қайтишига олиб келади.



Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish