Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси



Download 240,56 Kb.
bet10/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

Ишемик инсультда касаллик бошланганидан бошлаб, дастлабки 6 соатда (терапевтик ойна) нейронлар ўлишининг олдини олиш имконияти бўлади, нейронлар некроз ўчоғи атрофида «яримсоя» пайдо қилади. Шу мақсадда окклюзияланган томирнинг ўтказувчанлигини тиклайдиган фибринолитиклар ва нейропротектор препаратлари қўлланилади. Тромбоз ва эмболияларда тўқима плазмогени реактиваторлари буюрилади (плазма 100-150 мл), гепаринотерапия ўтказилади. (10 минг бирлик ҳар куни перфузор орқали ёки 2,5 минг бирлик қорин териси остига кунига 4-6 маҳал), билвосита таъсир қиладиган антикоагулянтлар (фенилин - 0,03, ҳар куни 2-3 маҳал, синкумар - 8-16 мг 3-4 ҳафта давомида), антиагрегантлар (трентал - 5 мл венага томчилаб, 200 мл физ эритмада кунига 2 маҳал). Гемодилюция реополиглюкин, реомакродекс (400 мл венага томчилаб).
Папаверин ва эуфиллин қўллаш ҳақидаги масала ҳануз мухокамада. Ҳозирги пайтда шу нарса исботланганки, бу препаратлар интакт томирларга таъсир қилиб, айнан уларни кенгайтиради, бу эса «мия ичи ўғирлаш синдромининг» ривожланишига олиб келади. Бироқ папаверин зарарланган томирларга фақат инсультдан кейин дастлабки уч кун ичида таъсир қилмайди, эуфиллин бўлса мия тўқимасига яна метаболик таъсир кўрсатади ҳамда фақат 30% беморда «қайта ўғирлаш» феноменини пайдо қилади, деган фикр бор.
Нерв тўқимасидаги алмашинув жараёнларини яхшилаш учун венага пирацетам (ноотропил) 20%-10,0 №10, церебролизин 10-30 мл №10 буюрилади. Шу мақсадда аминокислота - глицин - 2 таблеткадан кунига 3 маҳал тил остига инсультнинг ўткир даврида берилади, глицин умумий мия ва ўчоқли симптомларни анча пасайтиради, онг бузилишининг регрессини тезлаштиради.
Кортексинни қўллаш (10 мг мушак орасига 1мл физиологик эритмада №10) қон-томир деворининг эндотелиал зарарланишини ва нейронларга аутоиммун агрессияни камайтириш ҳисобига яхши натижа беради, бу уларни ишемияга учраган пенумбр соҳаларида сақланишига имкон беради. Шу муносабат билан кортексиннинг таъсири антиапоптоз сифатида баҳоланади.
Кальций каналларининг блокаторлари - нимотоп - 60 мг кунига 3-4 маҳал (2-3 ой), коринфар - 10-20 мг кунига 3-4 маҳал тил остига, финоптин (изоптин) - 40-80 мг кунига (даволаш 2 ҳафтадан 6 ойгача). Ушбу дори-воситаларни кулланган вақтда, артериал қон босимни ва қон қуйилиши вақтини назорат қилиш лозим. Чунки бу дори-воситаларини ёндош таъсири натижасида артериал қон босимнинг кескин пасайши, ёки қон ивувчанлигининг камайши кузатилиши мумкин.
Гипоксия протекторлари (антигипоксантлар) - гипоксиянинг мия структурасига зарарловчи таъсирини пасайтирадиган воситалар. Антигипоксант сифатида актовегинни қуллаш мақсадга мувофикдир. Бу восита тирик ҳужайраларнинг гипоксия ва ишемия шароитларида кислород ва глюкозаларга бўлган эҳтиёжини оширади, бу билан нерв тўқималарида микроциркуляцияни ва метаболизмни яхшилайди. Ишемик инсультнинг ўткир даврида актовегин венага 250-500 мл (1000-2000 мг) томчилаб, хар куни, 2-3 ҳафтага буюрилади. Комада - кунига 2 маҳал. Мияни гипоксиядан ҳимоя қилиш учун шунингдек, баротерапия кичикроқ босим остида (1,1-1,2 атм), 4-7 кун (қисқа курс) буюрилади.Хозирги вактда бош мия кон айланишини яхшиловчи турли хил дори воситалари мавжуд шу каторда инстенон дори воситасини айтиб утиш керак. Инстенон қон айланиши ва бош мия метаболизмининг жуда кучли комбинацияланган активатори ҳисобланади. Уни ишемик инсультнинг ўткир даврида венага томчилаб глюкозанинг 5% ли эритмасида мушак орасига 2.0 кунига 2 маҳал 5-7 кун ёки клиник яхшилангунга қадар буюрилади.
Ишемик инсультда бемор узоғи билан 2 ҳафта ётиши керак.
Геморрагик инсультда бемор, хусусан субарахноидал қон қуйилишда 3 ҳафта мобайнида ўрнидан қимирламай ётиши керак. Иложи борича, унга ором бериш керак (ўринда ўтириши, ўзи бир ёндан иккинчи ёнга ағдарилиши мумкин эмас), хожат пайтида кучанмаслиги керак (ични юмшатадиган дорилар буюрилади), йўталаётган бўлса, йўтални қолдирадиган препарат буюрилади, асабини бузмаслиги шарт (седуксен - 0,5% 2-4 мл, натрий оксибутирати - 20% 5-6 мл мушак орасига).
Гемостатик мақсадида аминокапрон кислота 5% - 100,0 венага томчилаб юборилади,3-5 кун, кунига 1-2 марта.
ДВС - синдромининг олдини олиш учун венага томчилаб фермент препаратлар: гордокс (400 минг бирлик кунига 4 маҳал 5 кун); контрикал, трасилол (25-50 минг бирлик кунига 2 маҳал 7-10 кун мобайнида) буюрилади.
Дицинон (250 мг кунига 4 маҳал парентерал) қон оқиши вақтини қисқартиради, томирлар деворининг ўтказувчанлигини пасайтиради. Микроциркуляцияни яхшилаш учун реополиглюкиннинг кичик дозалари (венага бўлиб-бўлиб) тавсия қилинади.
Мияга қон қуйилгандан кейин 3- 5 - куни қоннинг экзатоксик таъсири таъсири натижасида келиб чиккан иккиламчи ангиоспазмни йўқотадиган препаратлар кулланилади: бу резерпин 0,1% - 1,0 мушак орасига, лидокаин 20% - 2,0 венага томчилаб 5% глюкозада, нимодипин - 50 мг кунига 1-2 маҳал.
Фенотропилдан фойдаланганда яхши натижалар кузатилди.
Ихтисослаштирилган муассасаларда геморрагик инсультни (иккинчи куни) хирургик даволаш мумкин. Қуйидагилар нейрохирургик муолажаларга монеълик ҳисобланади:

  1. умумий аҳволнинг оғирлиги;

  1. қоннинг қоринчага оқиб чиқиши;

  1. кўрув дўмбоқчасига ва мия устунига қон қуйилиши.

4 мия гематомасини хажми 40-50 см3 куп булган холда (хажми КТ ёки МРТ услуби ёрдамида аникланади)

Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish