Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси



Download 240,56 Kb.
bet7/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

1.1.2.2.2.Геморрагик инсульт.
Геморрагик инсультлар қон қуйилишининг қуйидаги турларига бўлинади: а) паренхиматоз, б) мия пардаси остига (субарахноидал, субдурал, эпидурал); паренхиматоз - мия пардаси остига.
Паренхиматоз қон қуйилишлар кўпинча гипертония касаллигида, шунингдек буйраклар ёки ички секреция безлари касалликларига алоқадор иккиламчи гипертензияда ривожланади. Паренхиматоз қон қуйилишлар баъзан системли бирламчи васкулитларда (тугунли периартериитда), бириктирувчи тўқима касалликларида (қизил волчанка), сепсис, калла суяги шикастланишида, геморрагик диатезда, Верльгоф касаллигида, лейкоз ва уремияда ривожланиши мумкин. Мияга қон қуйилиши кўпинча томирларнинг ёрилиши натижасида ва камроқ холларда томир деворининг ортиқча ўтказувчанлиги оқибатида ривожланади. Гематомалар, атроф тўқимадан яхши ажралиб турадиган, яъни суюқ қон ва лахталар билан тўлган бўшлиқлар, шунингдек контурлари нотекис геморрагиялар - геморрагик шимилиш фарқланади.
Мияга қон қуйилиши одатда шиддат билан, бирдан кундузи, бемор фаол ҳаракат қилиб юрганда бошланади. Геморрагия учун умуммия ва ўчоқли симптомларнинг қўшилиши хос. Бирдан бош оғриғи пайдо бўлади, бемор қусади, хушини йўқотади, тез-тез қаттиқ-қаттиқ нафас олади, тахикардия, гемипарез ёки гемиплегия пайдо бўлади. Артериал босим ошади, пульс зўриқади. Мия ярим шарига қон қуйилган беморнинг ташқи кўриниши ўзига хос бўлади: кўзлари юмилган, тери қоплами қизаради, ғарақ-ғарақ терлайди, анизокория (кўз қорачиқларининг ҳар хил катталашиши) кузатилади, кўз қорачиғи одатда ўчоқ томонда кенгаяди. Паренхиматоз қон қуйилишида биринчи кун охирига бориб, менингиал симптомлар пайдо бўлади. Керниг симптоми фалажланмаган томонда қайд қилинади; энса мушакларида ригидлик бўлмаслиги мумкин. Миясига қон қуйилган беморларда тана ҳарорати одатда 38-390 даражагача, баъзан 410С даражагача кўтарилади, лейкоцитоз пайдо бўлади, тромбоцитлар агрегацияси пасаяди. Мия ярим шарларининг чуқур бўлимларига озроқ қон қуйилиши клиник жиҳатдан ишемик инсульт ва ҳатто МҚАЎКБ сифатида кечиши мумкин. Уларнинг мавжудлигини фақат бош мияни КТ ёки МРТ текширувида аниқлаш мумкин.
Геморрагик инсультдан ўлим кўрсаткичлари жуда юқори бўлиб, 75-95 %ни ташкил қилади. Беморлар одатда биринчи кун давомида ёки 5-8 куни вафот этадилар. Беморнинг ўлимига кўпинча мия устунининг шиши натижасида қисилиб қолиши сабаб бўлади.
Субарахноидал қон қуйилишига кўпинча калла ичи аневризми, камроқ холларда эса атеросклеротик ёки гипертония жараёни ёки уремия туфайли ўзгарган томирларнинг ёрилиши сабаб бўлади.
Одатда субарахноидал қон қуйилиши тўсатдан жисмоний зўриққанда ёки қаттиқ ҳаяжонланганда ривожланади. Субарахноидал қон қуйилишининг биринчи белгиси - бошнинг тўсатдан қаттиқ оғриши ва танага иссиқ суюқлик ёйилиши ҳисси, кейин бўйин, елка, баъзан оёқларда оғриқ пайдо бўлади. Бош оғриши билан айни бир вақтнинг ўзида бемор кетма-кет қусади, кейин ҳушидан кетади. Эпилептик тутқаноқлар тутиши мумкин. Субарахноидал аневризмларнинг ёрилиши учун менингеал симптомкоплекснинг тез ривожланиши хос. Беморни текширганда энса мушакларининг ригидлиги, Керниг, Брудзинский симптомлари, ёруғликдан қўрқиш, умумий гиперестезия кузатилади. Ҳаммадан кўп учрайдиган симптомлар ҳар хил даражада намоён бўлувчи психомотор қўзғалиш ҳисобланади. Касалликнинг ўткир даврида тана ҳароратининг 38-390С даражагача кўтарилиши кузатилади. Қатор симптомлар калла ичи босимининг ошишига боғлиқ, бу ўз навбатига венадан қон оқишини қийинлаштиради ва кўз тубида димланиш ҳодисаларини келтириб чиқаради.
Бундан ташқари, субарахноидал қон қуйилишида оёқ-қўлларнинг парезлари, сезгининг, нутқнинг бузилиши каби ўчоқли симптоматика бўлиши мумкин, кўпинча буларга аневризмларнинг спазми ёки тиқилиб қолиши туфайли мия ишемияси сабаб бўлади. 4-6 ҳафта ичида 60% беморлар ўлади. Касалликнинг қайталаши асосан 3-4 ҳафтага тўғри келади.
Субарахноидал қон қуйилишини менингитдан орқа мия пункцияси ёрдамида фарқлаш керак, бунда орқа мия суюқлиги (ОМС)да қон топилади, (эритроцитлар сони кўп бўлади). Ликворнинг ранги оққан қоннинг миқдорига ва қон қуйилганидан кейин қанча вақт ўтганига боғлиқ бўлади. Вақт ўтиши билан ликвор ксантохром бўлиб қолади.



Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish