Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси



Download 240,56 Kb.
bet6/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

1.1.2.2.1.Ишемик инсульт (мия инфаркти)
Ишемик инсультлар тромботик ва нотромботик инсультларга бўлинади. Мия инфаркти артериал қон оқимининг миянинг маълум соҳаларига етиб бормаслиги оқибати ҳисобланади.
Ишемик инсульт транзитор ишемик хужумлардан фарқ қилиб, сифат жиҳатидан янги ҳолатдан иборат бўлади. Бунда гемодинамик ва метаболик бузилишлар интеграцияси рўй беради, улар қон айланиши етишмовчилигининг маълум босқичида пайдо бўлади, бу эса мия моддасини некрозга тайёрлайди. Миянинг барча соҳаларида (хусусан зарарланган жойларда) пайдо бўладиган патобиохимик каскад реакциялар нейронал йўлнинг ўзгаришига, астроцитозга ва глиянинг фаоллашишига, миянинг трофик таъминоти иши бузилишига (дисфункция) олиб келади. Каскад реакцияларнинг ибтидоси мия инфарктининг шаклланиши ҳисобланади, у иккита механизм орқали ҳужайранинг нейротик ўлиши ва атоптоз - ҳужайранинг генетик дастурланган ўлиши сифатида бориши мумкин. Ишемик инсультнинг оғирлигини, энг аввало, мияга қон келиши камайишининг чуқурлиги, перфузиягача даврнинг давомлилигига ва ишемиянинг чўзилганига қараб аниқланади. Миянинг қон оқими камайган соҳаси (кўпи билан 10 мл/100 г/мин) биринчи клиник симптомлар пайдо бўлган дақиқадан бошлаб, 6-8 минут ичида аслига келтириб бўлмайдиган зарарланиш бўлиб қолади. Бир неча соат ичидаёқ марказий нуқтали инфаркт юзага келади (мияга қон келишининг 20-40 мл/ 100г/мингача камайиши билан), бироқ ишемияланган тирик тўқима билан ўралган бўлади. У ишемик яримсоя ёки пенумбрлар зонаси деб аталади, уларда ҳали умумий энергетик метаболизм сақланиб турган бўлади ва структур ўзгаришлар бўлмайди. Пенумбрларнинг мавжудлиги давомлилиги ҳар бир беморда ўзига хос бўлиб, вақтинчалик давр чегарасини белгилайди, «терапевтик дарча», унинг ичида даволаш муолажаларини жуда самарали ўтказиш мумкин бўлади. Мия инфарктининг кўп қисми шаклланиши инсультнинг дастлабки аломатлари пайдо бўлгандан бошлаб, 3-6 соатда тугайди. Ўчоқнинг шаклланиб бўлиши 48-56 соатча, балки бундан ҳам узоққа чўзилади, (сақланиб қолган мия шишини ҳисобга олган ҳолда). Кейинги пайтларда ишемик инсультнинг ўткир даврида аутоиммун жараён мавжуд бўлиши кўрсатилди, бу анти-ДНК ва ОБМга ҳам зардоб, ҳам ОМС (орка мия суюқлиги) даражаси ошиши аниқланмоқда. (М.М.Герасимова, Г.Н.Жданов, 2001)
Ишемик инсультлар ухлаб ётганда ёки уйқудан уйғонган заҳотиёқ ривожланиши мумкин, айрим ҳолларда у жисмоний иш қилгандан, иссиқ ванна қабул қилгандан, ичкилик ичгандан, кўп овқат егандан кейин ривожланади, ишемик инсульт учун ўчоқли неврологик симптомларнинг аста-секин ривожланиш хос. У 1-3 соат ичида рўй беради. 30% ҳолда касаллик шиддат билан тўсатдан бошланади, бунда ўчоқли симптомлар, одатда, бирдан рўйи-рост юзага чиқади, бу эса йирик артерияларнинг тиқилиб қолиши учун хос.
Ишемик инсультнинг ўзига хос хусусияти ўчоқли симптомларнинг умуммия симптомларидан устун бўлиши ҳисобланади.
Умуммия симптомлари инсульт алоплектиформли ривожланганда кузатилади ва мия шишида зўрайиши мумкин, у кенг кўламдаги мия инфаркти билан кечади. Ўчоқли симптомлар мия инсультининг жойлашган ўрнига боғлиқ бўлади. Клиник симптомокомплекс асосида инфарктнинг катталиги, жойлашиши ва томир бассейни ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Ҳаммадан кўп, мия инфаркти ички уйқу артерияси бассейида пайдо бўлади (вертебро-базилляр системага қараганда 5-6 марта кўп).
Миянинг майда томирлари патологияси лакунар инсультларга олиб келиши мумкин. Бу инсультнинг хажми 1,5 сантиметрдан ошмайди. Лакунар инсультлар кўпинча гипертония касаллиги, васкулитлар, мигрень, антифосфолипид синдром заминида пайдо бўлади. Клиник жиҳатдан бу инсульт «чин ҳаракатчанлик», «чин сезгирлик», атаксик, дизартрик ва бошқа бузилишлар билан намоён бўлади. Баъзи ҳолларда лакунар инсульт ўзидан умуман дарак бермайди, бу «соқов инсульт» дейилади, КТ ва МРТ маълумотлари туфайли ўчоқлар топилади.



Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish