Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси


Орқа миянинг қон томир касалликлари таснифиси



Download 240,56 Kb.
bet12/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

Орқа миянинг қон томир касалликлари таснифиси
1.2.1.Орқа мия қон айланиши етишмовчилигининг бошлангич даври; (ОМҚАЕБД)
1.2.2.Спинал қон айланишининг ўткир бузилишлари;
1.2.2.1.Ўткинчи спинал ишемик бузилишлар;
1.2.2.2.Орқа миянинг ишемик инсульти (компрессион тромботик, нотромботик, эмболик).
1.2.2.3.Орқа миянинг геморрагик инсульти (гематомиелия, спинал субарахноидал қон қуйилиши, эпидурал ва субдурал гематома).
1.2.3.Спинал қон айланишининг сурункали ишемик бузилишлари (дисциркулятор миелопатия).
1.2.4.Табиати аниқланмаган орқа мия қон айланиши бузилишлари.
К л и н и к б е л г и л а р.
Орқа мияда қон айланиши етишмовчилигининг бощлангич даври
Орқа мияда қон айланиши етишмовчилигининг бошлангич даврида субъектив белгилар устун бўлади, ўчоқли симптомлар эса бўлмайди. Беморларни вақти-вақти билан холи қуриши, оёқ-қўллари териси рангининг ўзгариши, чумоли ўрмалаётгандек бўлиши безовта қилади. Бу бузилишлар узоқ давом этмайди, жисмоний иш қилганда пайдо бўлади, ором олганидан сунг ўтиб кетади.
Спинал қон айланишининг ўткир бузилишлари
Ўткинчи миелоишемиялар ўчоқли спинал бузилишлар билан тавсифланади, улар 24 соат ичида ўтиб кетади. Орқа миянинг бўйин кенглиги ишемиясида Унитерханшейдт синдроми (ретикуляр формация ишемияси) пайдо бўлиши мумкин. Бунда бемор бирдан 2-3 дақиқага ҳушини йўқотади ва тетрапарез ривожланади. Кўп ўтмай, ҳаракат тикланади, лекин хол қуриши қолади. Бу хилдаги пароксизмлар бошни бирдан бурганда пайдо бўлади. Тўсатдан йиқилиб тушиш - «тушаётган томчи» синдроми ҳам бошни бирдан бурганда пайдо бўлади, беморлар йиқиладилар, тетраплегия ривожланади, лекин эс-ҳуш жойида бўлади.
Кўпинча алмашинадиган миелоген оқсоқлик учрайди. У орқа миянинг қуйи артериал бассейни ишемиясида рўй беради (одатда Адамкевич артерияси хавзасида). Синдром хол қуриши ва оёқ-қўлларнинг увишиши, иш қилганда, узоқ юрганда сийишнинг императив келиш синдроми кузатилади , бу жисмоний иш қилганда пайдо бўлади ва ором олганда ўтиб кетади.
Ишемик спинал инсульт
Инсультнинг даракчилари ўтиб кетадиган орқа мия бузилишлари пароксизмлари ҳисобланади. Улар одатда кечаси ёки жисмоний иш қилгандан кейин ривожланиб, умуртқа поғонаси тўсатдан оғрийди ва фалажлик ривожланади. Фалажлик пайдо бўлгандан кейин оғриқ босилади. Орқа мия суюқлиги инсультнинг дастлабки кунларида ўзгармайди, кейинчалик оқсил ҳужайрали диссоциация пайдо бўлади. Асорат сифатида юрак-томир коллапси ва ингичка ичакнинг тромбози синдроми пайдо бўлиши мумкин, сал кейинроқ кенг ётоқ яралар ва сийдик йўлларини инфекция билан зарарланиши натижасида беморнинг аҳволи оғирлашиши мумкин.
Ишемиянинг орқа миянинг кўндаланги бўйлаб тарқалиши туфайли, спинал инсульт клиник манзарасининг қуйидаги турлари учрайди:
а) орқа миянинг тўла кўндаланг зарарланиши
Орқа миянинг кўндаланг кесими синдромига ўхшаб, ўрта тўш дамида жойлашиш жуда типик ҳисобланади. Бунда олдинги ва орқа спинал артериялар зарарланади. Одатда бу хилдаги зарарланишнинг клиник манзараси пара-ёки тетраплегия мавжудлиги, барча турдаги сезгининг ўтказувчи анестезияси ва чаноқ аъзолари функциясининг бузилиши билан характерланади.
б) орқа миянинг бутунлай олдинги юмшаши (Пребраженский синдроми).
Бу синдром олдинги спинал артерия зарарланганда пайдо бўлади. Орқа миянинг қай даражада қаттиқ зарарланганига қараб пара - ёки тетраплегия ривожланади, юза сезги ўтказувчанлик типида йўқолади. Чуқур сезги сақланиб қолади. Кўпинча бемор пешоб чикара олмайди ва хожати равон бўлмайди.
в) олдинги ишемик полиомиелопатия синдроми
Олдинги шохлар танлаб зарарланганда оёқлар ёки қўллар мушакларининг суст парези, арефлексия, мушаклар атрофияси билан кузатилади (сохта полиомиелит).
г) Броун-Секар синдроми
Битта чап ёки ўнг илдизча-спинал артерия зарарланганда ушбу синдром ривожланади. Зарарланган сатхдан пастда ўз томонида фалажлик, қарама қарши томонда юза сезги йўқолади (чуқур сезги сақланиб қолади).
д) марказий медуляр ишемия синдроми
Марказий артериянинг ўрта тармоқлари зарарланганда сирингомиелияни эслатадиган синдром пайдо бўлади. Юза сезги зарарланган сегментлар соҳасида йўқолади (камзул, куртка сифатида).
е) БАС ишемик синдроми
Кўпинча орқа миянинг юқори артериал бассейнида ривожланади. Қўлларнинг дистал бўлимлари парези, қўл бармоқлари мушакларининг атрофияси, пай рефлекслари ошиши ва қўлларда патологик белгилар билан ривожланади. Фасцикуляциялар бўлиши мумкин.
ж) орқа миянинг орқа қисми юмшаши .
Кам учрайди, орқа миянинг орқа артерияси окклюзиясида пайдо бўлади, ўтказувчан типда чуқур сезгининг бузилиши билан тавсифланади.

Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish