Асадуллаев М. М., Асланова С. М. Асаб касалликлари пропедевтикаси


Орқа миянинг қон томир касалликлари



Download 240,56 Kb.
bet11/73
Sana21.02.2022
Hajmi240,56 Kb.
#64093
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   73
Bog'liq
Asadullaev- Asab Kasalliklari Propedevtikasi

1.2. Орқа миянинг қон томир касалликлари
Қон таъминоти хусусиятлари
Орқа мияни қон билан таъминлашда учта томир бассейнини тафовут қилиш мумкин: бўйин-кўкрак (С12 ), ўрта кўкрак (Д34) ва бел-думғаза .
Бўйин-кўкрак бўлими қон билан умуртқа артерияси шоҳобчалари ва ўмров ости артериялари хавзасидан таъминланади. Аорта шоҳобчалари ва подвздошний артериялар, шунингдек илдизча артериялари қуйи кўкрак ва орқа миянинг бел-думғаза бўлимларини қон билан таъминлайди. Бироқ қуйи кўкрак бўлимида кўпинча битта катта илдизча (Адамкевич) артерияси учрайди, у орқа мия қуйи бўлимларининг ҳаммасини 9-кўкрак сегментидан бошлаб қон билан таъминлайди.
Яна Депрож- Готтерон артериясини ажратишади, у кўпинча 5-бел, 1-думғаза илдизидан чиқади. У эса от думини қон билан таъминлайдиган бел кенглигини қон билан таъминланишига таъсир қилади.
Ҳар бир олдинги илдизча - спинал артерия орқа миянинг олдинги юзасида кўтарилувчи ва тушувчи тармоққа бўлиниб, олдинги спинал артерияни ҳосил қилади. Орқа илдизча -спинал артериялар, шунингдек кўтарилувчи ва тушувчи тармоққа бўлиниб, 2 та (чап ва ўнг) орқа спинал артерияни ҳосил қилади. Олдинги илдизча артериялар - 4-8 та ва уларнинг ҳар бири орқа миянинг 3-4 сегментини озиқлантиради. Орқа илдизча -спинал артерия - 15-20 та ва улар 1,5-2 сегментни қон билан таъминлайди.
Олдинги спинал артериядан мия моддасига марказий (сулькал) артериялар боради. Улар ҳар бир сегмент сатҳида 5 тадан ва уларнинг ҳар бири орқа миянинг фақат битта ярмини (ўнг ёки чап) қон билан таъминлайди. Кейин марказий артериянинг тармоқлари орқа миянинг кўндалангидан марказга боради ва периферияда ажралиб, орқа мия ҳамма кўндалангининг 4/кисмини (жумладан орқа ва орқа миянинг ён ҳамда асосий орқа шохларини, олдинги ва ён устунни пирамид ва спиноталамик йўлларни қон билан таъминлайди.
Оқ модданинг чет ва ён соҳалари ва орқа шохнинг чўққиси орқа мия атрофида томир чигалини ҳосил қиладиган перимедуляр томир тўридан озиқланади, орқа мия артериялари орқа миянинг орқа юзаси бўйлаб боради, орқа устунни ва қисман ўз томонидаги орқа шохни озиқлантирган ҳолда артериал қон таъминоти (кам васкулиризациялашган соҳа) вертикал яссиликда устма-уст турган хавза чегарасида жойлашади.
Шу нарса исботлангаки, томир етишмовчилиги аксари мия ичи артериялари эмас, балки йирик устун артериялар зарарланганда пайдо бўлиши исботланган.
Капиллярлар тўридан веноз қон иккита йирик венада (v.v.centrales) йиғилади. Илдизча веналар қонни эпидурал клетчакада жойлашган олдинги ва орқа умуртқа веноз чигалига юборади. У ердан қон умуртқа, қовурғалараро ва бел веналарига тушади.
Э т и о л о г и я , п а т о г е н е з, т а с н и ф и.
Орқа мия томирларининг зарарланишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин: томирларнинг туғма патологияси (мальформация, гипоплазия), атеросклероз, васкулит, (бирламчи ва иккиламчи), интоксикация (экзо - ва эндоген), остеохондрозда ва спондилоартрозда томирлар компрессияси, умуртқалар аномалияларида, шикастланишларида, ўсмаларда, врач муолажаларида (операцияларда, мануал терапияларда). Орқа мияда қон айланишининг бузилишига умумий ва регионар гемодинамиканинг бузилишлари: миокард инфаркти, гипертония ва гипотония касаллиги, ўткир юрак-томир етишмовчилиги хам сабаб бўлиши мумкин.

Download 240,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish