Асаб тизимини текшириш усуллари (методик қўлланма) Тошкент – 2002



Download 218 Kb.
bet11/15
Sana24.02.2022
Hajmi218 Kb.
#220590
TuriТопик
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Методичка Неврологик статусни текшириш усуллари

Дизестезия - бу таъсиротни бошќача ќабул ќилиш бўлиб, бунда тактил сезгини оѓриќ, иссиќни-совуќдек ќабул ќилиш ва х.к. кўринишида кузатилади. Аллохейрия - таъсиротни бошќача патологик ќабул ќилиш бўлиб, бунда таъсир этилган жойдагина эмас, симметрик тана ярмида сезиш кузатилади.
Полиестезия - оѓриќ сезгисини бошќача (изврашение) сезиш тури бўлиб, бунда битта таъсирни, кўп таъсир этилгандек ќабул ќилиш кузатилади.
Анестезия - сезишнинг умуман йўќолиши бўлиб, гелиганестезия-тананинг битта ярмида сезгининг йўќолиши, битта ќўл ёки оёќда сезгининг йўќолиши - моноанестезия, оёќларда ва тананинг пастки ќисмида сезгининг йўќолишига-параанестезия дейилади. Гипестезия - бир турдаги, хамда бир неча турдаги сезишнинг сусайиши бўлиб, сезгининг камайиши турли (гемигипестезия, моногипестезия) кўринишда бўлиши мумкин. Гиперестезия - ќўзѓалиш халќасининг сусайиши натижасида, хар-хил турдаги таъсирларга сезгининг ошиши. Гиперпатия-ўзига хос сезги бузилиш тури бўлиб, бунда хар ќандай кучсиз таъсир, агар ќўзѓалиш халќасини оширса узоќ оќибатли ёќимсиз оѓриќ хиссиёти билан характерланади. Сенестопатия - турли хилда, давомли безовталик беморда санчувчи, босимли, чимчилаш ва шунга ўхшаш хиссиётларнинг пайдо бўлиши бўлиб, бунда уларнинг келиб чиќишида аниќ органик сабаб кузатилмайди.

Юзаки сезгиларни текшириш усуллари.


Тактил сезгиси.Бунда бемордан кўзини юмиб туриш ўралади ва тактил сезгисини текшириш учун текширилувчининг боши, танаси ва ќўл-оёќларининг симметрик ќисмларига пахта ёки юмшоќ соч толаларини сал тегизиб, астагина юргизилади. Шундай ќила туриб, ќар икки томондаги таъсиротни баравар сезаётган ёки сезмаётганлиги сўралади. Зарарланиш симптомлари: бемор зарарланиш соќасида таъсирни сезмайди (анестезия) ёки соѓлом томонга ќараганда кучсиз (гипестезия) ёки кучли (гиперстезия) сезади.
2. Оѓриќ сезгиси.
Терининг оѓриќ сезгиси оддий тўноѓич ёки игна ёрдамида текширилади. Бунинг учун текширилувчидан кўзини юмиб туриш сўралади ва гавданинг симметрик ќисмларига игна санчиб кўрилади. Текширилувчи игнанинг ўткирлигини ёки ўтмаслигини айтиши лозим.

санчиѓини сезмайди (анестезия) ёки соѓлом томонга ќараганда кучсиз (гирпестезия) ёки (кучли гипестезия) сезади.


3. Харорат сезгиси.
Харорат сезгисини текширишда иккита пробиркадан фойдаланилади, битта пробиркага 40 С атрофида иссиќ сув солинади, иккинчисига 18-20 С совуќ сув солиниб, тана ва ќўл-оёќларнинг симметрик ќисмларига теккизилади. Нормада иссиќ ва совуќ сув солинган пробирканинг таъсирини яхши ажрата олади.
Зарарланиш симптомлари: бемор зарарланган сохада иссиќ ва совуќни сезмайди (термоанестезия), ёки айрим сохада харорат сезгисининг камайиши (термогипестезия) ёки айрим холларда харорат сезгисининг ошиши (термогипестезия) кузатилади.

Чуќур сезгини текшириш.


1. Мускул-бўѓим сезгиси.
Буни текшириш учун бемордан кўзини юмиб туриш сўралади ва беморнинг ќўл ва оёќ бармоѓини ушлаб, бармоќнинг бўѓимидан букувчи ва ёзувчи харакатлар ќилинади. Бу харакатлар бемордан сўралади: “Ќайси бармоќни ушлаганлигини ва ќайси томонга харакат ќилинаётганлиги?”. Агар ушбу текширишда мускул-бўѓим сезгиси дистал ќисмда ўзгарганлиги аниќланса, ќўл ёки оёќнинг проксимал ќисмида хам ўзгариш кузатилади. Нормада врачнинг ќар бир харакатини бемор аниќ топиши лозим.
Зарарланиш симптомлари: врач зарарланиш даражасига ќараб, беморнинг ќўл ёки оёќ бармоќларида, тизза ёки билак-панжаларида, елка ёки сон бўѓимларида мускул-бўѓин сезгисининг бузилганлигини аниќлайди. Масалан: агар катта миянинг тепа ќисми зарарланса, зарарланиш ўчоѓининг ќарама-ќарши томондаги ќўл-оёќлардаги бўѓимларда сезги бузилади. Мускул-бўѓим сезгисининг икки томонлама ўзгариши орќа миянинг орќа устуни зарарланганда кузатилади. Бемор Ромберг холатида кўзини юмиб турганида бирдан чайќалиши (орќа устун атаксияси) пайдо бўлади.
2 Босим сезгиси.
Текшириш усуллари: текширилувчи ёки бемор ётган холатда кўзини юмиш сўралади ва тананинг симметрик ќисмига бармоќ ёки ўтмас предмет билан босилади. Текширилувчи нормада босимдан таъсирни ва бир хил бўлмаган босимни ажрата олиши лозим.
Зарарланиш белгилари: беморга ќилинаётган босим даражасининг фарќини сезмайди, хамда чуќур ўзгариш бўлганида таъсир ва босимнинг орасидаги фарќни аниќлай олмайди.
3 Оѓирлик сезгиси.
Буни текширишда, кўзини юмиб ётган беморнинг кўл кафтига турли оѓирликдаги нарсалар ќўйилади. Текширилувчи нормада оѓирликнинг 1/20 ќисмининг фарќини аниќлаши лозим.
Зарарланиш симптоми: бемор нарсаларнинг оѓирлик фарќини аниќлай олмайди.


4 Вибрацион сезги.
Бу турдаги сезгини текширишда вибрициаланган камертон оёѓини (бунинг учун бир даќиќада 128 ёки 256 марта лиќиллайдиган камертондан фойдаланилади) ќўл ёки оёќнинг маълум бир сохасига, суяк устига (ќўл ёки оёќ бармоќларига, товонга ва х.к.) ќўйилади. Харакатланаётган камертонни биринчи зарарланган сохага ќўйилади, агар бемор камертон харакатини сезмаётганини айтса, унда зарарланмаган сохага ќуйилади ва камертон харакатининг давомийлигини сезиши таќќосланади.
Зарарланиш белгилари: бемор зарарланган сохасида камертон харакатини сезмайди (вибрационанестезия) ёки соѓлом томонга нисбатан кам ва жуда ќисќа ваќт сезади (вибрационгипестезия).

Мураккаб сезгини текшириш усуллари.


Махаллий сезги.
Махаллий сезгини текширишда беморни кўзини юмиб чалќанча ётиш сўралади ва танасининг симметрик сохасига таъсир ќилинади (енгил нина санчиш, бармоќ учи ёки бирон-бир нарсанинг учи, иссиќ сув солинган пробирка) ва текширилувчидан таъсир ќилинган сохани ќўл бармоѓи билан кўрсатиш сўралади. Соѓлом одам махаллий таъсирни тўѓри кўрсатади.
Зарарланиш симптомлари: бемор таъсир этилган жойни аниќ кўрсата олмайди ва таъсир ќилинган жойдан бошќа сохани кўрсатади. Айрим холларда бемор таъсир этилган жойнинг ќарама-ќарши симмертик сохани кўрсатади (аллохейрия).
2. Дискриминацион сезги.
Бу сезги тури - бўлинган продол пластинка, харакатланадиган ва харакатланмайдиган оёќча, хамда иккита бир хилда таъсир этадиган ќисмдан иборат бўлган Вебер циркули ёрдамида текширилади. Текширишни Вебер циркулининг икки учини 8-10 см оралиѓида чизиб, кейин циркулнинг икки учини бир-бирига яќинлаштиради ва бемордан таъсир этаётган циркулнинг икки учини ќачон битта сезганда айтиш сўралади, ќачонки икки таъсирни битта сезгунига ќадар циркул яќинлаштирилади.
Циркулнинг икки оёѓи бир-биридан кичик оралиќдаги масофада бўлганида, бу таъсирни фарќлай оладиган соѓлом одамлар танасининг турли сохасида бир хилда эмаслиги аниќлайди. (кафтда 2 мм дан орќада ва белга 60 мм гача).
Зарарланиш симптомлари: бемор бир ваќтдаги икки таъсирни битта сезади ёки нормадан анча узоќ оралиќдаги икки таъсирни фарќлай олиши мумкин.


3. Кинестик сезги.
Бемордан чалќанча ётиб кўзини юмиш сўралади ва бемор терисининг маълум бир ќисмидан (чимчилаш кўринишида), у бу томонга харакатлантирилади ва бемордан бурмани ќайси томонга тортгани сўралади. Одам нормада бурмани харакатлантирган томонни тўѓри кўрсатиши керак.
Зарарланиш симптомлари: бу сезги бузилганда бемор бурмани харакатлантирган томонни тўѓри кўрсата олмайди (кинестик анестезия) ёки ќийинчилик билан топади, кўпинча йўналишидан адашади (кинестик гипестезия).
4. Икки ўлчамли бўшлиќ сезгиси.
Текширилувчидан кўзини юмиб ётиш сўралади ва бемор танасининг маълум сохасига ќўл бармоѓи ёки ўтмас нарса билан сонлар, харфлар ёки оддий шакллар чизилади. Соѓлом одам чизилган сон, харф ёки оддий шаклни тўѓри топади.
Зарарланиш синдромлари: бемор чизилган сон, харф ёки шаклларни тўѓри топа олмайди (икки ўлчамли бўшлиќ анестезияси) ёки ќийинчилик билан топади, кўпинча харфларда ва шаклларда адашади (икки ўлчамли бўшлиќ гипестезияси).
5. Стереогноз.
Бу турдаги сезгини текширишда, бемордан ёки текширилувчидан кўзини юмиб туриш сўралади ва зарарланган деб тахмин ќимлинаётган ќўлига турли нарсалар (калит, танга, ќалам ва б.ќ.) ќўйилади ва бемордан уни пайпаслаб номини айтиш сўралади. Агар текширилувчи нарсанинг нималигини билмаса, унда нарсани соѓлом ќўлига ќўйиш сўралади ва бемор нарсанинг нималигини тўѓри топади.
Пайпсалашда нарсаларнинг тўѓри кўрсатишнинг бузилиши астереогноз деб номланади.
Олий пўстлоќ сохаси.
Олий нерв фаолияти - бу нутќ, фикрлаш мураккаб харакатларни бажариш (праксис), ташќи мухитдаги турли нарсаларни фикрлай олиш (гнозис) бўлиб, одамнинг социал, ижтимоий ва профессионал вазифаларини бажаришда мухим роль ўйнайди.
Нутќ - бу талаффуз ќилиш ва сўзни тушуниш ва маъносига жалб этувчи гапларнинг аниќ тушунарли бирикмаси хисобланади
Нутќ жарангдорлиги ўќиш ва ёзиш билан узвий боѓлиќ.
Нутќнинг бузилиши - афазия дейилади. Сенсор афазия-пўстлоќдаги эшитилган товушларни анализ ва синтез ќилиш марказининг зарарланиши натижасида келиб чиќади. Бунда беморда оѓзаки нутќни тушунишнинг бузилиши кузатилади.
Сенсор афазияни текшириш усуллари.
1. Гапнинг маъносига тушуниш. Бунинг учун беморга эшитарли ќилиб атрофидаги нарсаларнинг номи айтилади ва ундан номи айтилган нарсаларни кўрсатиш сўралади. Маслан: ќани чойшабни кўрсатинг?, ќани ёстиќ, ќани стакан? кўрсатинг. Текшираётганда хамма вазифани гап орќали буюриш лозим ва ёрдамлашишга йўл ќўйилсмаслик керак.
2. Оддий вазифаларни тушуниш ва бажариш. Бунинг учун бемордан бир неча вазифани бажариш сўралади. Масалан: тилингизни кўрсатинг, кўзни юминг, ўнг ќўлни кўрсатинг, чап ќўлингизга стаканни олинг. Нормада берилган вазифани ва бажаришни тўлиќ амалга оширади.
3. Мураккаб вазифаларни тушуниш ва бажариш. Буни текширишда бемордан бир неча мураккаб вазифаларни бажариш сўралади. Масалан: мен ўнг ќўлимни кўтарганимда, чап ќўлингизга стаканни олинг, тумбочканинг ўртасига ќўйинг. Бунда бемор айтилган сўзларини тез тушуниши ёки вазифани бир неча марта такрорлашга тўѓри келишини хисобга олиши лозим.
4. Гапларнинг тўѓри ва тескари маънолигининг фарќини ажратиш хусусияти. Бунинг учун беморга товуши бир-бирига ўхшаш аммо маъноси жиќатидан тўѓри ва тескари гаплар буюрилади. Масалан: бўри эчкичани еди-балки шундай бўлади? Бўри эчкичадан тўйди-балки шундай бўлади? Овчи ќуённи еди ва ќуён овчига ем бўлди. Бу бир хилда-ми? Нутќда ќандай камчилик (парофизия, персеверация ва б.ќ.) борлиги хисобга олинади.
5. Хикоянинг маъносига тушуниш. Буни текширишда беморга ќисќа ва аниќ хикоя айтиб берилади ва бемордан хикоядаги воќеани ќайтариш, ундаги асосий ќахрамон кимлигини айтиш сўралади. Бу турда сенсор афазия, алексия, аграфия хаќиќийлиги хисобга олинади.
Мотор афазияда пўстлоќдаги сўзни харакатлантирувчи автоматизмни саќловчи марказнинг зарарланиши натижасида оѓзаки нутќнинг бузилиши кузатилади.

Мотор нутќни текшириш усуллари.


1. Харф, бўѓин, жумлани ќайтариш. Буни текширишда бемордан харфларни, кейин бўѓинни, сўзни ќайтариш сўралади. Бунингн учун талаффузи ва маъноси жиќатидан бир-бирига яќин бўлган сўзлардан фойдаланилади. Маслан: “момоќалдироќ, чаќмоќ, ёмѓир” кейин аниќ ва абстракт бўлган ќисќа ва узун жумлаларни ќайтариш сўралади. Масалан: “ташќарида ёмѓир”, “Суворов-улуѓ лашкарбоши” ва б.ќ. харфларни, сўзларни,жумлани, ќатор сўзни ќай даражада ќайтариш хисобга олинади.
2. Автоматик ќатор нутќ. Буни текширишда бемордан бирдан ўнгача санаш ва кейин тескарисига санаш сўралади; хафтанинг, ойнинг, йилнинг кунлари саналади, шеър ёки ќўшиќ айтиш сўралади.
3. Нарсаларнинг номини айтиш. Буни текшириш учун бемор кўрсатилган нарсаларнинг “стакан, калит, ќошиќ, китоб” номини айтиш лозим. Булардан кейин беморга бирор бир нарсанинг нимага кераклигини айтиб, ўша нарсанинг номини айтиш сўралади. Масалан: ундан чой ичишда фойдаланилади, у нима? Ойнинг ранги ќанаќа? Текширишда нутќ тузилишининг бузилиши-парафезия ва персеверация бор йўќлиги ќисобига олинади.
4. Сухбат нутќи.
Буни текшришда бемордан оддий саволларга (ќаерда яшайди, оила таркиби, ќаерда ишлайди ва бироз ќийинроќ саволларга (жамият ва тарихий воќеалар) жавоб бериш сўралади. Ундан кейин ўзининг ўтган кунларидан ёки ўзига маълум бўлган бирор бир таниќли адабиётлардан сўзлаб бериш сўралади. Текширувда бемор гапирганида эринчоќлик, сўзларни айтаётганида ќийинчиликлар кузатилмаганига , луѓат бойлиги етарлигига; хаќиќий мотор афазияси-ми ёки сенсор афазиясининг, аграфиянинг, алексиянинг арйим белгилари бор йўќлиги хисобга олинади.
Ўќиш ва ёзишнинг бузилиши.
Ўќиш: ўќишнинг бузилиши ва ўќилганларга тушуниш - алексия (юнончадан lexis-сўз) дейилади. Алексия бош мия чап ярим шари чакка бўлимининг устки пуштасининг орќа ќисми зарарланиши натижасида содир бўлади.
Ёзиш: ёзишнинг бузилиши-аграфия (юнончадан grapho-ёзаман) деб аталади. Бу патологик ўзгариш бош мия пешона бўлимининг иккинчиси пуштаси зарарланганда содир бўлади, бунда пўстлоќдаги ёзиш учун керак бўлган харакат автоматизмларини саќловчи марказ зарарланади.
Ўќиш ва ёзиш фаолиятларини текшириш.
1. Харфларни, бўѓинларни, сўзларни ва жумладан товуш чиќариб ўќиш. Бунинг учун бемордан жадвалларни, китобдан харфларни, бўѓинларни, сўзларни ва тўлиќ жумлани ўќиш сўралади. Текширишда беморнинг маълумотига кўра ўќиш даражасига, хамда беморнинг ўќиши олдингидагидеклиги хисобга олинади.
2. Ўзида ўќиш. Буни текширишда беморга бир неча ёзма ќўлланма берилади ва уни бажариш сўралади. Бир ќатор тўѓри ва бажарилган ќўлланмалар билан биргаликда, бир неча бажарилмаган ќўлланма бериш лозим. Масалан: Мен ќўлимни чўнтагимга солганимда, сиз чап ќўлингизнинг кўрсаткич бармоѓини юќорига кўтаринг. Бажарилмаган ќўлланмага мисол: ќошиќни олиб, ўзингизнинг исмингизни ёзинг. Текширишда бемор гапнинг маъносига тушунади-ми, йўќми; бажарилган ќўлланмадан бажарилмаганидан фарќлай олади-ми, йўќми; ёзма ќўлланмани етарлича тез ва тўѓри бажаришини эътиборга олиш лозим.
3. Кўчириш: бемор харфларни, жадваллардан, китоблардан ёки алфавитлардан жумлаларни кўчириш лозим. Текширишда, беморнинг кўчириши ёки ќатога йўл ќўйилиши хисобга олинади.
4. Айтилганларни ёзиш. Беморга харфларни, гапни, алфавит ёки китобдаги тўлиќ жумла ўќиб берилади. Текширишда беморнинг ёзиш даражасига, секинлашишнинг йўќлиги, хамда бемор олдиндан шундай ёзишига, нима ўзгарганлиги хисобга олинади.
5. Ќаторли ёзиш. Бемор эркин холатда хафта кунларини, йилнинг ойларини, сонли ќаторларни ёзиши лозим.
6. Кўрсатилган нарсаларнинг номини ёзиш. Беморга бир ќатор нарсалар (ручка, соат, халат, стул) кўрсатилади ва уларнинг номларини ќоѓозга ёзиш сўралади.
7. Саволларга жавоб ёзиш.
Текширишда бемордан сўралади: 1) бир ќатор саволларга жавоб ёзиш; 2) таниш адабиётдаги воќеа, тарихий воќеани ёзиш; 3) бирор-бир йилдаги давр, табиатини ёзиш.Текширишда оѓзаки нутќ ва ёзма камчиликлар таќќосланади. Сўз бойлиги кўпинча ёзганида кўпроќ бўлади.
Праксис (юнончадан praxis- таъсир) - бу инсоннинг профессионал ва маиший вазифаларни бажаришдаги харакатлар мажмуасидир.
Ушбу функцияларнинг бузилиши апраксия дейилади. Апраксия пўстлоќ марказидаги мураккаб автоматизмларининг зарарланиши оќибатида келиб чиќади.
Мотор апраксияда оѓзаки буйруќ ва таќлид ќилишнинг, маќсадга йўналтирилган харакатлари бузилиши рўй беради. Конструктив апраксия - бу харакат бузилишларининг ўзига хос тури бўлиб, бемор бўлак жисмлардан бир бутунни ќосил ќила олмайди, масалан гугурт чўпларидан керакли шакл ясай олмайди.
Шакллар ёки сонлар ёхуд харфларни тартибда тузишнинг уддасидан чиќа олмайди.
Праксис функциясини текшириш усуллари:
1. Харакатларга таќлид ќилиш:
Бемордан шифокор харакатларига таќлид ќилиш сўралади. Масалан: бир ќўлни кўтариб, иккинчисини тушуриш; ќўлларни ён томонларга ёйиш; иккала кўрсаткич бармоќлар билан турли белгиларни ќилиш - Г, Л, Т; шифокордан кейин айрим мимик харакатларни такрорлаш; бармоќ билан удаѓайлаш; ќўлни бурунга, ќулоќќа ќўйиш.
Мотор апраксияда таќлид ќилиш мумкин бўлмайди ёки ќийинчилик билан амалга ошади, идеатор апраксияда бемор буларнинг уддасидан чиќади.
2. Оѓзаки топшириќ бўйича харакатларни бажариш - буни текширишда бемордан оѓзаки берилган бир неча вазифаларни ќаракат орќали бажариш сўралади: ўзининг танаси бўйича муолажалар, масалан: чап ќўлини бурун учига, пешонага, ўнг ќулоѓига олиб келиш; нарсалар билан бажариш муолажалари, масалан: нинадан ипни ўтказиш, гугурт чўпини коробкасига ќўйиш, сочини тараш; тасвирий нарсалар билан муолажала: беморнинг ќўлида бажарадиган ќуроллари бўлмасдан бажариши лозим, масалан: ќошиќ билан ќандай ейиш, стакандан сув ќандай ичилади, пашша ушлаш, ќуролда отиш.
Мотор ва идеатор апраксияда оѓзаки айтилган вазифаларни харакат орќали бажариш у ёки бу даражада бузилади.
3. Бирор нарсадан шакллар ясаш (конструктив праксис). Врач гугурт чўпидан ёки кубикдан бирор шакл ясаб, бемордан худди шундай шакл ясаш сўралади; бемордан хоналарнинг полини, кўп бурчак, одам юзини чизиш сўралади.
Конструктив апраксияда ушбу харакатлар маълум даражада бузилиши мумкин; идеатор апраксияда эса бу харакатлар кўпинча саќланган бўлади.
Гнозис (юнончадан gnosis- билиш) - бу бирон бир нарсани ёки нарсаларнинг бир-биридан нисбатини билиш жараёни. Гнозис сезги органлари орќали амалга оширилади. Гнозиснинг бузилишига агнозия дейилади. Агнозиянинг кўриш, эшитиш, таъм билиш, хид билиш турлари фарќланади.

Download 218 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish