Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
333 (1)

Фойдаланилган адабиётлар
1.Каримов И.А. Юксак маънавият – енгил
­
мас куч. –Т.:Маънавият, 2008 й.
2.Арасту. Поэтика. Ахлоқи Кабир. -Т.: Янги 
аср авлоди, 2007.
3.Бычков В.В. Эстетика./Учебное пособие. 
–М.:Академический проект,2011.
4.Ғайбуллаев О.М. Шахс маънавий камолоти 
ва эстетик маданият. – Т.:Чашма принт, 2008.


32
33
ЁШЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ 
ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ – 
ДАВР ТАЛАБИ
Рахбар ХОЛИҚОВА, 
Тошкент давлат техника
университети профессор,
тарих фанлари доктори.
Ш.М.Мирзиёев «Биз ёшларга доир давлат си
­
ёсатини ҳеч оғишмасдан, қатъият билан давом 
эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу 
сиёсатни энг устувор вазифамиз сифатида бугун 
замон талаб қилаётган юксак даражага кўтара
­
миз. Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, 
юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга 
эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч 
қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб 
камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз 
ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини 
сафарбар этамиз».
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Прези
­
денти Ислом Каримов «Мамлакатимиз тарихан 
қисқа даврда ўзини ўзи боқишга қурби етмаган 
ночор ўлкадан ўз кучи ва салоҳиятига таянган, 
ўз сарҳадлари, ўзининг тинч ва осуда ҳаётини 
ҳимоялашга қодир бўлган, бугун изчил ва барқа
­
рор суръатлар билан ривожланиб бораётган за
­
монавий, мустақил ва суверен давлатга айланга
­
ни барчамизга ғурур-ифтихор бағишламоқда ва 
аксарият халқаро кузатувчиларнинг ҳавасини 
тортмоқда» [1], – деб мустақиллик йилларида 
эришилган ютуқларга баҳо берар экан Ўзбеки
­
стонда келажаги буюк давлатни барпо қилиш 
вазифасини муваффақиятли ҳал этиш респу
­
блика аҳолисининг салмоқли қисмини ташкил 
этувчи ёш авлоднинг фаол иштирокига ҳар то
­
монлама боғлиқ эканлигига алоҳида эътибор қа
­
ратди. 
Мустақиллик йилларида жамият ҳаётининг 
барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳот
­
ларнинг пировард мақсади Ўзбекистонда яша
­
ётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт ша
­
роитларини яратиб беришдан иборатдир. «Биз 
халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмас
­
лиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, 
билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши 
учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар 
этаётган эканмиз» [2; 4-б], бу вазифани муваф
­
фақиятли амалга ошириш ҳар томонлама камол 
топган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш би
­
лан чамбарчас боғлиқ. Чунки «Юқори малакали, 
замонавий билимларга эга бўлган, ҳозирги кун 
талаблари асосида фикрлай оладиган етук кадр-
ларни тайёрлаш ҳам ижтимоий-сиёсий, ҳам 
иқтисодий муаммоларимизни ҳал этишнинг ка
­
лити ҳисобланади» [3; 228- б]. Шунинг учун ҳам 
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти 
Ислом Каримов «Тарихий хотирасиз келажак 
йўқ» номли асарида таъкидлаганидек, истиқлол 
даврида ёшлар тарбияси масаласи, замон талаб-
ларига жавоб бера оладиган, ақлан етук, маънан 
баркамол ва жисмонан соғлом инсонларни, яъни 
комил инсонни тарбиялаш «давлат сиёсатининг 


34
35
устувор соҳаси» [4; 134- б] деб эълон қилинди. 
Бугунги кунда дунёни ўзгача идрок этади
­
ган, ўз тақдирини ватандан айро кўрмайдиган, 
халқи, ватани учун жонини фидо қиладиган, 
ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши биладиган янги ав
­
лод шаклланмоқда. «Маълумки, ёш авлод тар
­
бияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб 
аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган 
21-асрда бу масала ҳақиқатан ҳам ҳаёт-мамот 
масаласига айланиб бормоқда» [5; 504- б].
Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг 
ташаббуси билан «Халқ билан мулоқот ва ин
­
сон манфаатлари йили» деб аталган 2017 йилда 
ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллашти
­
риш борасида жиддий ишлар қилинди.
Маълумки, 2016 йилнинг 14 сентябрида Ўз
­
бекистон Республикасининг 33 моддадан ибо
­
рат «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги 
ЎРҚ-406-сон Қонуни қабул қилинди. Мазкур 
қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан 
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 ноя-
брда қабул қилинган «Ўзбекистон Республика
­
сида ёшларга оид давлат сиёсатининг асосла
­
ри тўғрисида»ги 429-12-сон Қонуни ўз кучини 
йўқотди. Қонунларни қабул қилиш масаланинг 
бир жиҳати бўлса, уларни амалга оширишга қа
­
ратилган чора-тадбирларни кўриш унинг бошқа 
жиҳатидир.» [6; 204- б].
Янги қонунда «Ўзбекистон ёшлари халқаро 
ассоциациясини тузиш ва унинг самарали фа
­
олият юритиши учун тегишли шароит яратиб 
бериш, шу асосда ёшлар хориждаги тенгдо
­
шлари билан илм-фан, маданият, тадбиркор
­
лик, спорт ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда 
бўлишлари мумкинлиги кўрсатилди. Ёшларнинг 
дунё миқёсида ўз салоҳиятларини намоён эти
­
шлари учун 2018 йил Самарқанд шаҳрида Ўрта 
Осиё ёшлари форуми ўтказилди. Уюшмаган 
ёшларнинг бандлигини таъминлаш масалалари 
кўриб чиқилмоқда, уларни бунёдкорлик ишла
­
рига жалб қилиш, ижтимоий фаоллаштириш 
борасида дастурлар қабул қилинмоқда. Ушбу 
ислоҳотлар шахс маънавиятининг шаклланиши 
учун яна бир асос бўла олади. Сўнгги йиллар
­
да ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳи
­
ятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жа
­
вобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга 
дахлдорлигини ошириш борасида улкан ишлар 
амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, жойлар
­
да ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллиги
­
ни оширишга, уларни тадбиркорлик фаолия
­
тига кенг жалб қилишга, ёш тадбиркорларнинг 
истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга 
чиқаришга, шунингдек, шу асосда ёшлар банд-
лигини таъминлашга тўсқинлик қилаётган ти
­
зимли муаммолар ҳанузгача сақланиб қолмоқда. 
Хусусан, ёшлар тадбиркорлигини комплекс ри
­
вожлантириш ва ёшларни тадбиркорлик фао
­
лияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиш 
бўйича жойларда мақсадли дастурлар амалга 
оширилмаяпти ҳамда зарур инфратузилма яра
­
тилмаган, бу эса янги иш ўринлари яратишнинг 
энг муҳим шарти ҳисобланади. Айнан ушбу ва
­
зифаларни амалга ошириш мақсадида 2018 йил 
27 июн куни «Ёшлар – келажагимиз» Давлат 
дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси 


36
37
Президентининг фармони қабул қилинди. Ушбу 
фармон жойларда ёшлар тадбиркорлигини ҳар 
томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни бизнес 
билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, иш 
ўринлари яратиш ва ёшлар бандлигини таъмин
­
лашда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилди 
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаат
­
номасида ҳар доим ҳар бир мамлакат учун етук 
кадрлар тайёрлаш муҳим вазифалардан бири 
эканлиги, олий таълим тизимида таҳсил олиш 
учун тенг имконият яратиш, педагог кадрларга 
эътибор бериш, мутахассислар тайёрлашни ку
­
чайтириш кераклигини ҳам таъкидлаб ўтди. Ўз
­
бекистонда битирувчиларни олий таълим билан 
қамраб олиш даражаси ўтган даврда 9–10 фоиз 
эди. Сўнгги икки йилда кўрилган чора-тадбир
­
лар туфайли бу кўрсаткич 15 фоиздан ошди. 
Лекин дунёдаги ривожланган давлатлар тажри
­
басига қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич уларда 
60–70 фоизни ташкил этади. Шунинг учун 2019 
йилда мамлакатимизда бу рақамни 20 фоизга 
етказиш, келгуси йилларда бу борадаги ишлар
­
ни янада изчил амалга ошириш муҳим вазифа 
эканлиги белгилаб берилди. Олий таълим муас
­
сасаларига реал имкониятлардан келиб чиққан 
ҳолда, қабул квоталарини мустақил белгилаш 
тизими жорий этилиши, таълим бериш ва ил
­
мий фаолиятни амалга оширишда университет 
ва институтларимизнинг мустақиллигини кен
­
гайтириш лозимлиги қайд этилди. Ёшларимизга 
бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига 
ҳужжат топшириш имкониятининг берилиши 
уларнинг таълим олиш ҳуқуқларини кенгайти
­
ришга хизмат қилади. Бакалаврият йўналишида 
таҳсил олаётган талабаларга хорижда ўқишни 
давом эттириш имкониятлари янада кенгайти
­
рилади. Шу мақсадда 2019 йил 4 январдаги Ўз
­
бекистон Республикаси Президентининг қарори 
асосида 2019–2021 йилларда «Эл-юрт умиди» 
жамғарма стипендиялари ҳисобидан кадрларни 
тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировка
­
дан ўтказиш дастурлари бўйича 4000 мутахас
­
сисни тайёрлаш режалаштирилмоқда. Уларнинг 
20 фоизи магистратура ва докторантурада ўқи
­
шади. [7; 178-179- б.]
Ўзбекистонда олий таълим муассасалари
­
нинг сони сўнгги уч йил ичида 47 тага кўпайиб 
бугунги кунда 125 та олий ўқув юрти фаолият 
юритмоқда. 2020/2021 ўқув йилида бакалаври
­
ятнинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим ша
­
клларига жами 162364 нафар абитуриента та
­
лабаликка қабул қилиниб, олий таълим билан 
қамраб олиш кўрсаткичи 9 фоиздан 25 фоизга 
кўтарилди. Илм га чанқоқ ёшларга катта имко
­
ниятлар яратилмоқда.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти
Ш.Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрда БМТ Бош 
Ассамблеясида нутқ сўзлаб «...ёшларнинг онгу 
тафаккурини маърифат асосида шакллантириш 
ва тарбиялаш энг муҳим вазифадир. Экстреми
­
стик фаолият ва зўравонлик билан боғлиқ жино
­
ятларнинг аксарияти 30 ёшга етмаган ёшлар то
­
монидан содир этилмоқда. Бугунги дунё ёшлари 
– сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги 
энг йирик авлоддир, чунки улар 2 миллиард ки
­
шини ташкил этмоқда. Сайёрамизнинг эртанги 


38
39
куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай ин
­
сон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг 
асосий вазифамиз ёшларнинг ўз салоҳиятини 
намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, 
зўравонлик ғояси «вируси» тарқалишининг ол
­
дини олишдир. Бунинг учун ёш авлодни ижти
­
моий қўллаб-қувватлаш, унинг ҳуқуқ ва манфа
­
атларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томон
­
лама ҳамкорликни ривожлантириш лозим» [8], 
деб таъкидлади. Шу муносабат билан Ўзбекис-
тон Президенти БМТ Бош Ассамблеяси минба
­
ридан туриб, глобаллашув ва ахборот-коммуни
­
кация технологиялари жадал ривожланиб бора
­
ётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни 
шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган 
умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат – 
БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқа
­
ро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этди. 
Маълумки, давлатимиз раҳбари 2017 йил сен
­
тябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси
­
да қатор муҳим таклиф ва мулоҳазаларни баён 
этган эдилар. Уларнинг барчаси жаҳон ҳамжа
­
мияти томонидан кенг қўллаб-қувватланиб ама
­
лиётга татбиқ этилаяпти. Жорий йилнинг 24 
сентябрида ўтказилган БМТ Бош Ассамблеяси
­
нинг 75-сессияси БМТ тарихида биринчи мар
­
та ўзгача фарматда – коронавирус пандемияси 
туфайли онлайн мулоқот режимида бўлиб ўтди. 
Муҳтарам Президентимиз мамлакатимизда олиб 
борилаётган иқтисодий ислоҳотлар ҳақида тўх
­
талиб ўтиш билан бирга, мамлакатимиз аҳоли
­
сининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этиши 
республикамизда ҳар бир йигит-қизнинг жа
­
миятда муносиб ўрин эгаллаши ва салоҳиятини 
намоён этиши учун улкан ишлар амалга ошири
­
лаётганлиги Ўзбекистонда Ёшлар парламентла
­
ри Ёшлар ишлари агентлиги фаолият кўрсатаёт
­
ганлиги ҳақида батафсил гапириб ўтди.
Август ойида БМТ шафелигида ёшлар ҳуқуқ-
ларига бағишланган Самақанд халқаро форуми 
муваффақиятли ўтказилганлиги ҳақида ғурур
­
ланиб гапирдилар. Президентимиз ўз маъру
­
заларида «Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор 
Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Мил
­
латлар Ташкилоти конвенциясини қабул қилиш 
бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қув
­
ватлашга чақираман» [9] деб таъкидладилар.
Ёшларга янада кенг имкониятлар эши
­
ги очилмоқда. Куни кеча Президентимиз янги 
таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонун
­
ни имзоладилар. «Таълим тўғрисида»ги Қо
­
нун(ЎРҚ-637.23.09.2020) Янги таҳрирдаги қо
­
нунда ўрта профессионал ва олий таълим турла
­
ри тўғрисида ўзгартиришлар келтирилган. Олий 
таълим соҳасидаги ўзгартиришларга эътибор 
берадиган бўлсак, унда олий таълимни кундузги 
шаклдан ташқари кечки, сиртқи ва масофавий 
шаклларда олиш имконияти, шунингдек, бака
­
лавр таълим йўналишида таълим олишнинг энг 
кам муддати 3 йил магистратурада 1 йил бўлиши 
белгиланган. Олий таълим муассасаларига кре
­
дит тизими асосида таълим жараёнини ташкил 
этиш имкониятининг берилиши мустаҳкамлаб 
қўйилди.
Олий таълим муассасаларининг бакалавр 
йўналишида тўлов-шартнома асосида таҳсил 


40
41
олаётган чин етим, меҳрибонлик уйида тарби
­
яланган ва ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан 
маҳрум қилинган, кам таъминланган оилалар
­
даги иқтидорли талабаларни рағбатлантириш 
мақсадида «Таълим гранти», «Касаба уюшмала
­
ри стипендияси» лойиҳалари асосида стипенди
­
ялар тўлаш бутун йил давомида амалга ошириб 
борилади. Ушбу ишларни ташкил этиш нати
­
жасида, ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли 
талабаларга олий таълим муассасасида таълим
­
ни давом эттириш учун имконият яратилади, 
ҳамда уларнинг ҳаракати, билими ва интилиши 
моддий-маънавий жиҳатдан рағбатлантирилади. 
[10; 208-б] 
Ҳозирги пандемия шароитида давлатимиз 
ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. 
Бунга мисол қилиб янги 2020/2021 ўқув йили
­
да республика олий таълим муассасаларининг 
бакалаврият ва магистратура кундузги таълим 
шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил ола
­
диган барча талабаларга шартнома шартларини 
бажаришда амалдаги базавий тўлов-контракт 
миқдорига 10 фоиз чегирма бериш Ўзбекистон 
Республикаси таълим муассасаларига ўқишга 
қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томо
­
нидан тасдиқланганлигини кўрсатиш мумкин.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ёшлар 
сиёсатига давлатимиз томонидан алоҳида эъ
­
тибор қаратилаётгани бу масаланинг қанчалик 
долзарб эканлигидан далолат беради. 

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish