Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
333 (1)

ЁШЛАРДА ҚАТЪИЙ ФУҚАРОЛИК 
ПОЗИЦИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ 
БАДИИЙ-ЭСТЕТИК ЖИҲАТЛАРИ
Виктор АЛИМАСОВ,
Ўзбекистон давлат санъат ва
маданият институти профессори,
фалсафа фанлари доктори. 
Дунёни гўзаллик қутқаради, деган фикр ба
­
диий-эстетик қарашларда аксиомага айланган. 
Ф.М.Достоевский ушбу фикрини илгари сур
­
ганида дунёни аёл, инсондаги нафосат орқали 
ғис қилган, англаган. Бу тўғрида баҳслашиш ва 
унга қўшимчалар киритиш мумкин бўлса-да, 
инсоннинг гўзалликка интилиб яшовчи мавжу
­
дото экани инкор қилиш мумкин эмас. Инсон
­
нинг ёввойи табиатдан фарқ қилувчи тартиб
­
ларга, ҳаёт тарзига интилиши унинг нафосатга, 
бадиий-эстетик қадриятларга дили мойиллиги 
маҳсулидир. Мазкур мойиллик туфайли инсон 
ўзининг барча хатти-ҳаракатларига ижтимоий 
муносабатларига гўзаллик бахш этгиси, улар
­
дан нафосат излагиси келади. Ижтимоий-сиё
­
сий фаолиятга эса қатъий фуқаролик позицияси 
ҳам мазкур интилишдан йироқ эмас.
Фуқаролик позицияси шахснинг ижтимоий 
ҳаётга, давлат бошқаришига жамиятдаги тар
­
тиб, қоида ва қадриятларга муносабатдир. Бу 
позиция ижтимоий тузум ва бошқариш инсти
­
тутлари фаолияти талабларидан келиб чиқса-да, 
шахс уни турли воситалар орқали шаклланти
­
ради. Ана шундай воситалардан бири бадиий- 
эстетик ижоднинг энг таъсирчан тури тасвирий 
санъат ҳисобланади.
Инсон ташқи олам, борлиқ ҳақидаги инфор
­
мацияларнинг 85-90%ини кўзи орқали олади. 
Кўз, оптик тузилишига кўра ён-атрофнинг 30% 
дан ошиғини шу заҳоти илғашга қодир. Яъни, 
инсон кўзи ён-атрофдаги кенгликни бир ни
­
гоҳи билан учдан бирини илғайди, ундаги ўзига 
зарур информациянинг 85-90%ини ўзлаштири
­
ши, билиши ва баҳолаши мумкин. Хуллас, та
­
свирий санъат, бадиий-эстетик функцияси
­
га кўра, инсоннинг кўриш органларига таъсир 
этувчи санъат туридир. Кўриш, нигоҳ кўз ор
­
ганларининг идроки тасвирий санъатни инсон 
хатти-ҳаракатларига, ҳаёти ва ижтимоий пози
­
циясига таъсир этувчи воситага айлантирган.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, фуқа
­
роларнинг ҳаётий позициясида парадигмал ўз
­
гаришлар содир бўлди. Бу, аввало, жамиятдаги 
ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар 
билан боғлиқ эди. Уларни:
– мустақилликни реал ижтимоий-сиёсий 
воқелик сифатида англаш ва барча муносабатлар
­
ни шу парадигмал ўзгаришга мувофиқлаштириш;
– сиёсий-ҳуқуқий маконда миллий қадрият
­
лар ва манфаатларга мувофиқ келадиган ижти
­
моий муносабатларни шакллантириш;
– тарихий-маданий меросга янгича ёнда
­
шиш;
– бозор иқтисодиётига ўтиш ва у билан боғ
­
лиқ қадриятларни шакллантириш;


14
15
– маданият, санъат ва бадиий-эстетик ижод
­
га менежмент ва маркетингни жорий қилиш не
­
гизида ижод эркинлигини таъминлаш;
– модернизациялаш асосида бир томондан, 
миллий тасвирий санъатни ривожлантириш, ик
­
кинчи томондан, бадиий-эстетик ижоддаги гло
­
бал тенденцияларни ўзлаштириш;
– янги авлодда, юқоридаги йўналишлар орқа
­
ли фаол фуқаролик позициясини тарбиялаш.
Ўзбекистон тасвирий санъатида мустақил
­
ликнинг илк йилларида иккиланиш, пессимизм, 
ҳатто соҳадан кетиш ҳоллари кузатилади. Лекин, 
бу ҳоллар барқарор воқеликка айланмади. Ре
­
спубликамизнинг илғор мусаввирлари, ҳайкал
­
тарош ва дизайнерлари миллий уйғониш даври 
бошланаётганини сездилар, улар мустақиллик
­
ни қўллаб-қувватлашга оид асарлар яратдилар. 
Бу борада Р.Чориев, Б.Жалол, Р.Ибрагимбеков, 
О.Қозоқов, А.Нурнинг тасвирий изланишлари
­
ни эслаш мумкин.Тўғри, уларда традицонализм 
таъсири кучли. Совет даврида илдиз отган соци
­
ализм усули сезилиб туради. Бироқ уларда ижо
­
дий эркинлик, ёшларда мустақилликка нисбатан 
ижобий муносабат шакллантиришга интилиш 
ҳам мавжуд.
Мустақиллик мураккаб ижтимоий-сиёсий 
воқелик. Уни Мустақиллик декларациясини эълон 
қилиш ёки Мустақиллик кунини белгилаш би
­
лан изоҳлаш – жўн ёндошув. Тасвирий воқе
­
ликни зиддиятли идрок этганлари бор нарса. 
Кейинги босқичларда эса, улар асарларида та
­
рихий-маданий меросга мурожаат (М.Набиев, 
Р.Алибеков, Б.Жалол, Ж.Умарбеков, Д.Мамедо
­
ва) етакчи ўринга чиқади ва шу асосда ёшларда 
янги ижтимоий-сиёсий парадигмани шакллан
­
тириш бош мотивга айлантирилади.
Ёшларда фуқаролик позициясини шакллан
­
тиришда китоб графикаси мутахассисларининг 
ҳиссаси катта. Ўқув қўлланмалар ва дарсликларни 
бадиий безатиш, китоб графикаси миллий тикла
­
ниш ғояси билан уйғунлашди. Дастлабки, даврда 
кун тартибига қўйилган миллий истиқлол ғояси 
ва мафкураси ўқувчилар, талабалар учун мўлжал
­
ланган ўқув қўлланмалар ва дарсликларни ян
­
гича безатишга ундади. Бу борада примитивизм, 
гоҳо эса сийқа ёндашув ҳанузгача давом этаётган 
бўлса-да, асосан Ўзбекистон истиқлолини тарғиб 
этиш ва ёшлар онгига сингдиришга йўналтирил
­
гани билан эътиборлидир.
Мустақиллик янги сиёсий-ҳуқуқий макони
­
ни яратишни тақозо этади. Бу маконда инсон, 
унинг демократик ҳуқуқлари, эркин яшаш ва 
ижод қилиш имконияти устувор қадриятга ай
­
ланди. Тасвирий санъат усталари бу имкони
­
ятдан фойдаланмасликлари мумкин эмас эди. 
Миллий тасвирий санъатимизда модернизм, 
сюррализм, кубизм, инсталяция, натурализм, 
привитивизм каби жаҳон тасвирий санъатида
­
ги услублар таъсирида кўплаб асарлар яратилди. 
Бу ўринда Б.Жалол, Л.Ибрагимов, Р.Саидова, 
М. Ишмамедова каби мусаввирларнинг изла
­
нишларини эслаш мумкин. Мазкур изланишлар 
бевосита ёшларда фуқаролик позициясини ша
­
кллантиришга қаратилмаган бўлса-да, ижодий 
услублардаги плюрализм, ноанъанавий изланиш- 
лари ва мавзулари билан тафаккур доирасини 


16
17
кенгайтириш реципиентда ҳаётга, борлиққа ян
­
гича ёндашувни шакллантиради. Аслида санъ
­
ат «ундай қил, бундай қил», деб панд-насиҳат 
бермайди, у тасвирлайди, ифодалайди, қолгани 
эса томошабинга ҳавола. Бу индефференция
­
лик эмас, балки реципиентда ҳурфикрлиликни 
эъзозлаш орқали унда асардаги ғояга муноса
­
бат уйғотишидир. Ўзимиз ўтказган социометрик 
кузатувдан маълумки, реципентларнинг деярли 
41%и тасвирий санъат асарларидаги инсон ман
­
фатлари ва ҳуқуқларига оид композициялар тез 
онгга, тафаккурга таъсир этади, мавҳум мав
­
зулар, чиройли безаклар яхши эсда қолмайди. 
Рес пондентларнинг деярли 42 %и мусаввир реал 
мавзуга, яъни инсон манфаатлари билан боғлиқ 
мавзуларга мурожаат этганида ўз функциясини 
бажаради деб, жавоб беради.
Жамият эъзозлаётган қадриятларга пози
­
тив муносабатни шакллантириш фаол фуқаро
­
лик позициясига оид вазифа ҳисобланади. Му
­
стақилликнинг илк кунлариданоқ, ўзбек халқи 
тарихий маданий меросига мурожаат этиш, 
ёшларда ўтмишга тарихга объектив қарашни 
тарбиялаш муҳим ижтимоий вазифа сираси
­
да кун тартибига қўйилди. Бу вазифа тасвирий 
санъат учун ҳам муҳим эди. Тарихий мавзулар
­
да яратилган тасвирий санъат асарлари (А.Али-
қулов, Т.Курёзов, Р.Ҳудайберганов, Н.Набиев, 
А.Нур, О.Қозоқов, С.Келтаева, Д.Мамедова) 
халқимиз тарихини янгича талқин қилиш орқа
­
ли респондентларда тарихий онгнинг шакллан
­
тиришни назарда тутади. Социометрик кузатув
­
лар жараёнида ёшларнинг деярли 80% дан зиёди 
тарихий образлар ва воқеалар янгича талқинга, 
янгича ёндашувга ундашини қайд этишади. Улар 
ичида тасвирий санъат билан шуғулланишга аҳд 
қилган ёшлар аксариятни ташкил қилади. Бу 
ёшларнинг фикрича, тарихий мавзуларда ба
­
диий асарлар яратиш нафақат санъат услуби
­
ни, шунингдек, тарихий аниқ шахслар ҳаёти ва 
воқеликни чуқур англашни тақозо этади. Маз
­
кур мураккаблик боис миллий тасвирий санъат
­
да тарихий мавзуда эътиборга молик асрлар кам 
яратилган.
Қатъий фуқаролик позицияси ёшларда жа
­
мият стратегик мақсадларга муносабатларида 
акс этади. Ўзбекистонни бозор иқтисодиёти
­
га ўтишини ва мамлакатни модернизациялаш
инновацион ривожланишни таъминлаш қатъий 
фуқаролик позицияси орқалигина амалга оши
­
риш мумкин. Тўғри, бу борада миллий тасвирий 
санъатда мавжуд муаммоларни бор зиддият
­
лари ва ютуқлари билан объектив очиб берган 
асарлар жуда кам. Амир Темур музейи ва айрим 
бинолар ичидаги фрескаларни ҳисобга олмаган
­
да бу йўналишда кўплаб ишларни олиб бориш 
керак. Масалан, бозор иқтисодиётига ўтишда 
қишлоқ хўжалигида қандай қийинчиликлар 
бартараф этилганига оид бирорта ҳам бадиий 
асар яратилмади. Умуман мусаввир ва ҳайкал
­
тарошларимиз бозор иқтисодиётига ўтишни бу 
жараёнда халқимиз қийинчиликларни қандай 
тасаввур этишади, модернизациялаш ва инно
­
вацион ривожлантиришни-чи?
Таҳлилларимиз шуни кўрсатадики, тасви
­
рий санъат замон, давр ва муаммоларини акс 


18
19
эттириши, шу тарзда ёшларда фуқаролик по
­
зициясини шакллантиришни ўзининг ижтимо
­
ий-тарбиявий функцияси қилиб олмаган. Унда 
ғоясизлик, абстракционизм, ички сенситив ке
­
чинмаларга берилиш устун туради.
Қисқа қилиб айтганда, бўлажак тасвирий 
санъат усталарида жамият ғам-ташвишлари, 
миллий тараққиётимизнинг стратегик мақсадла
­
ри, мамлакатимиз инновацион ривожлантириш 
ғоясини шакллантириш зарур. «Санъат – санъ
­
ат учун» ғояси ёшларни ижтимоий ҳаётдан, та
­
раққиёт талабларидан чалғитади, санъат халққа, 
тараққиётга хизмат қилмоғи керак. Ёшларда 
қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш 
эса ўша вазифаларнинг квинтэссенциясидир. 

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish