Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
333 (1)

Дилфуза ЖУМАНИЁЗОВА, 
Камолиддин Беҳзод номидаги 
МРДИ доценти, фалсафа фанлари
бўйича фалсафа доктори (PhD)
Тузувчилар
Бахтиёр МАЪРУФБОЕВ, 
Камолиддин Беҳзод номидаги 
МРДИ катта ўқитувчиси.
Суннат МУСАМЕДОВ,
Камолиддин Беҳзод номидаги 
МРДИ 4-босқич талабаси.
Мазкур тўплам Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий 
рассомлик ва дизайн институти Ўқув-услубий 
Кенгашининг 2020 йил ноябрдаги 4-сонли баённомаси 
билан нашрга тавсия этилган.
Тўпламда берилган мақолаларнинг
фактларига муаллиф жавобгар.


4
5
замон ижтимоий белгисидир. Санъат ривожи
­
нинг тарихий ва ижтимоий ўзгаришлар билан 
бевосита боғлиқлигини таъкидлаш лозим. 
XIX аср сўнгги чорагидан то Ўзбекистоннинг 
1991 йилда мустақилликни қўлга киритиши би
­
лан боғлиқ барча муҳим тарихий ҳодисалар, 
аҳамиятли маданий ҳамда бадиий онгининг та
­
рихий шаклларидаги кескин ўзгаришларга асос 
бўлди. Натижада тарихий онг замонавийлашув 
шароитларига мослашиб, ўхшашлик сифатлари
­
ни белгилаган ҳолда, янги эстетиканинг ажрал
­
мас қисмига айланди. 
Ўзбекистонда рангтасвирнинг сўнгги бир 
ярим асрлик ривожланиши билан бирга тарих
­
нинг турли талқинларини ҳам кузатиш мумкин. 
Қисқача, бу динамика қуйидагича кўринади: 1) 
19-аср охири – 20-аср бошлари Туркистонда 
анъанавий турмуш тарзини танқид қилиш; 2) 
1920-1930 йиллар бошлари рангтасвирда гедо
­
низм фалсафасининг устуворлиги; 3) Ижтимо
­
ий реализм утопияси (1930 йиллар – 1980 йил
­
лар боши); 4) Санъатда миллий ўзига хосликни 
излаш жараёни (1980 йиллар охиридан бугунги 
кунгача).
XIX аср сўнгги чорагига мансуб В.Вереша
­
гин асарлари рус рассомларининг туркистонча 
этнографик маиший ҳаёт билан боғлиқ рангта
­
свирга зид бўлган ижтимоий бадиий антиу
­
топияни намойиш этади. ХХ аср бошларида 
Верешагиннинг воқеликнинг ижтимоий тавси
­
фига асосланган тенденцияси ўрнини идеали
­
стик асарлар ва гедонистик эстетика эгаллайди. 
Бунга асосан Европа санъатининг кубизм, фу
­
туризм каби авангард оқимлари туртки бўлди. 
ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистон рас
­
сомлари ижодидаги тарихий ва ижтимоий ҳо
­
дисалар талқинида ижтимоий танқиддан то Ўрта 
Осиё воқелигини экзотиклаштиришгача бўлган 
асосий тамойиллар шаклланди. Ўтмишни англаш 
шакли сифатида тарихий онгнинг замонавийлик 
билан алоқадорлиги сусайиб, ўз йўналишини 
йўқотди. Гедонистик утопия ва шарқ манзара
­
сини экзотиклаштириш даври кириб келди. 
Шарқона турмушнинг одатдаги манзаралари 
ва ҳаётий воқеа-ҳодисаларга бой асарлар Шарқ
­
ни экзотикалаштириш унсури бўлиб қолади (А.
Николаев, Н.Григорьев, А.Волков, О.Татевосян 
ва ҳ.к.). А.Николаевнинг 1920 йилларнинг би
­
ринчи ярмидаги асарлари ёрқин декоративлик 
ва бадиий тилнинг мажозийлиги билан ажралиб 
туради. О. Татевоссьяннинг 1920 йиллар бошида 
яратган асарларига ҳам шу хусусиятлар хос.
А.Волковнинг 1920 йиллар бошига оид кар
­
тиналари кубистик талқинда бўлиб, рангтасвир 
шарқона ҳиссий эстетиканинг ифодавийлигидан 
фойдаланган ҳолда воқеликни онгли равишда 
идеаллаштиради. Унинг суратларидаги ёрқин 
рангли шакллар, чизиқ ва соялар сирли, афсо
­
навий ифода ва ғайриижтимоий муҳит ҳиссини 
туғдиради. 1920 йиллар охирига келиб, устувор 
йўналишлар алмашади – гедонистик утопия 
даври ўтиб, янги утопия, яъни соцреализм даври 
кириб келади – бадиий онг ғоявий кўрсатмалар
­
га бўйсунади. Тарихий онг деярли сиёсий ши
­
орлар остида шаклланди. 1930-1950 йиллар Ўз
­
бекистон рассомлари ижодида олдинги бадиий 


6
7
концепцияларнинг емирилиши, совет санъатида 
ўрнатилган ягона услуб ҳукмронлигига қарши 
кураш даври бўлди. Гарчи 1950 йиллар охири
­
га келиб бу қарама-қаршилик бироз сусайган 
бўлса-да, соцреализм яккаҳокимлиги учун ку
­
раш рассомлар тақдирини ўзгартиришга сабаб 
бўлиб, улар ижодида фожиали бурилиш ясади. 
Ўзбекистон тасвирий санъатининг асосчилари 
бўлмиш буюк рассомлар: Александр Николаев 
(Усто Мўмин), Александр Волков, Оганес Та
­
тевосян, Николай Карахан, Ўрол Тансиқбоев, 
Михаил Курзин, Виктор Уфимцев, Надежда Ка
­
шина, биринчи ўзбек аёл рассоми Шамсрўй Ҳа
­
санова ва бошқа кўплаб мазкур давр мўйқалам 
усталари бунга мисол. 1930-50 йиллар кўргаз
­
малари муҳокамаси ҳужжатлари билан танишар 
экансиз, рассомларнинг мунтазам беаёв танқид-
га қарамай ижод қилишда давом этганликлари 
кишини ҳайратга солади. Гарчанд 1920 йилда 
соцреализмнинг совет доктринаси рассомлар 
услубини ўзгартирган бўлса-да, уларнинг кўп
­
чилиги ўз асарлари мавзуларини ўзгартиришга 
мажбур бўлдилар. Шунга қарамай улар бошқа 
аснода танқид остида қолавердилар. Ўтмишда
­
ги ижодида йўл қўйган «хато»лари учун мудом 
ўзини оқлашга мажбур бўлган, кетмон тутган 
деҳқонлар тасвири фойдасини ўйлаб, «анорли 
чойхона» эстетикасидан чекинган Александр 
Волков асарларига нисбатан санъатшунослар ва 
рассомлар янгидан-янги танқид сўзларини ай
­
тишни бас қилмадилар. Рассомнинг ижтимоий 
мавзудаги туркум асарлари учун эса ўтмишни 
идеаллаштириш ва жамиятдаги революцион ўз
­
гаришларга бўлган бетарафлик учун эмас, балки 
ўзбек меҳнаткашлари образларини «тентакнамо 
қиёфадаги овсарнамо юзли мажруҳлар» сифа
­
тида акс эттиргани учун танқид қилдилар.
М.Курзин тақдири ҳам фожиали кечган. Ўз 
образларини ижтимоий ўзгаришларга асослан
­
ган мавзуга алмаштирган бўлса-да, бу уни 1936 
йилда «совет воқелигини нотўғри ифода этиш»да 
айбланиб ҳибсга олинишдан асраб қололмади. 
Ўзбекистонда соцреализм санъатининг туғили
­
ши 1920 йиллар охири – 1930 йиллар боши би
­
лан белгиланади. Бироқ рассомлар услубининг 
ўзгариши мавзулар алмашинув ва янги ижтимо
­
ий типажлар пайдо бўлиши билан боғлиқ жара
­
ёндан ортда қоларди. Натижада 1930 йилларда 
сўнгги ўн йилликни ўзига олган мемориал услуб 
янги тарихий онг билан алмашди – енги босқич 
бўлмиш соцреализм санъати даври бошланади.
1940-1980 йилларда рассомларнинг тарихий 
мероси ўз динамикаси ва устуворликларига эга: 
1) 1940 йилларда Навоий образига мурожаат; 
2) 1960-70-йиллар таниқли тарихий шахслар 
(Улуғбек, лекин Амир Темур эмас) ва ўтмиш 
мутафаккирлари (Навоий, Абу Али ибн Сино, 
Беруний портретларини яратиш); 3) 1980-йил
­
ларнинг 2-ярми – Совет тарихини ижтимоий 
танқид қилиш ва миллий-маданий меросни ба
­
диийлаштириш.
1940 йилларда рассомларнинг тарихга му
­
рожаати икки қарама-қарши йўналишни очиб 
берди. Биринчиси – формализм ва декорати
­
визмнинг рақиби – В. Кайдалов бошчилигида. 
У Алишер Навоийнинг дарслик портрети «тўғри 


8
9
реалистик талқини «учун совринга сазовор бўл
­
ган эди. Иккинчи йўналиш тарафдори янги ли
­
рик ва романтик услуб муаллифи рассом Чин
­
гиз Ахмаров эди. Алишер Навоий опера ва балет 
театридаги расмлар учун Ч.Ахмаров 1947 йилда 
Сталин мукофотини олган. Шунга қарамай, 1951 
йилда Ўзбекистон рассомлар уюшмасининг қу
­
рултойида Ч.Ахмаров ушбу деворий суратлари 
В. Кайдалов томонидан кескин танқид қилинди. 
Лекин 1960 йиллар охири ва 1970 йиллар бо
­
шида Ахмаров бошлаган Шарқ маданий меро
­
сида миллий ўзликни излашни унинг талабалари 
давом эттирдилар. 1980 йиллар ўртасида кечган 
қайта қуриш жараёни, 1991 йилда эса мустақил
­
ликнинг қўлга киритилиши Ўзбекистон рангта
­
свирида янги тамойиллар пайдо бўлишида асо
­
сий омил бўлди. 1980 йилларнинг охирида совет 
санъатида қайта қуриш сиёсатининг натижаси 
сифатида социалистик санъат утопияларига тес-
кари бўлган янгича ижтимоий танқид тамойили 
вужудга келди. 
Ўзбекистонда янгиланган санъат даракчилари 
гуруҳ бўлиб шаклландилар. Улар орасида 30 ёш
­
дан 50 ёшгача бўлган 20 дан ортиқ рассом бор 
эди. Ўша давр учун бу миллий рангтасвир аван
­
гарди эди. 1988 йилда ўз асарларида янгиланиш 
жараёнини бирмунча ёрқин ифода этувчи би
­
ринчи ижодий «23 лар уюшмаси» ташкил этил
­
ди. «23 лар уюшмаси» рассомлари соцреализм 
услубига муқобил услуб яратишга интилдилар. 
Уларнинг ижодида Ўзбекистонда шўролар ҳо
­
кимияти ўрнатилган давр ҳамда 1980 йилларда
­
ги қатағон воқеаларини танқид қилувчи ғайри
­
одатий нохуш колорит ва фожиали оҳанг юзага 
келди. Бу гуруҳ рассомларда миллий санъатда 
муҳим ўзгаришлар даври келганлиги чуқур ан
­
гланди. Ушбу 23 номли Биринчи ижодий гуруҳи 
Низомида соцреализм томонидан рад этилган 
1920 – 1930 йиллар Ўзбекистон санъати анъа
­
наларини ижодий талқин этиш зарурлиги ҳақи
­
даги банднинг мавжудлиги муҳим аҳамиятга 
эга эди. 1988 – 1989 йилларда рассомларнинг 
ижодга муносабати ва дунёқараш билан боғлиқ 
масалаларга ёндашишини билдирувчи янги ту
­
шунчаларни акс эттирувчи муболағали, кинояли 
ва нотизимли санъат эстетикаси илк бора сил
­
лиқ ва маъноли ғояга айланди.
1990 йилларда бу гуруҳдаги рангтасвирчилар 
учун ижтимоий баҳолаш тамойиллари ўз аҳа
­
миятини йўқотди. Ўзбек рангтасвирида янгича 
фалсафа ва концепция Ўзбекистон мустақил
­
ликка эришиши билан боғлиқ ҳолда юзага келди. 
Миллий ҳурлик, тенгликни излаш рангтасвирда 
янги, даъваткор мавзуга айланди. Рангтасвирда 
аввалги ўн йиллардаги ижод ва дунёқараш билан 
боғлиқ интилишлардан фарқ қиладиган мавзулар 
пайдо бўлди. Картиналарни турлича шарҳлашда 
Шарқ анъанавий маданиятининг ўзига хос мав
­
зулари вужудга келди. Бу эса гўзал товуслар, ту
­
ялар ва отлар, ҳур, фаришта, қуш-одам сингари 
эртакона қиёфалар, эски шаҳар маданияти пер
­
сонажлари бўлган мешкоблар ва ҳунармандлар 
образи орқали талқин этилди. Янги пластик асос 
таркибига бириктирилган ғайритабиий манзара, 
аралаш мифо- этик ва фольклор-эртакнамо қи
­
ёфалар, сюжетлар, муқаддас ва илоҳийлашти
­


10
11
рилган рамзлар ва белгилар 1990 йиллар миллий 
рангтасвири ривожини белгилайди. 
2000 йиллар бошида бу йўналишда ижод қил
­
ган аксарият рангтасвирчилар ўзларининг ав
­
валги пластик услубларини олдинги йилларда 
услублаштирилган йўсинда ишлашни давом эт
­
тирдилар. Шу билан бирга бу даврда кўргазма
­
ларда ижоднинг янги кўринишлари, яъни инс-
талляция, видео-арт, перформанслар намойиш 
этила бошланди. 
Бундай ижод намуналарининг муаллифлари 
кўпинча 1990 йиллар ўрталаридаги рангтасвир
­
чилар бўлишди. Улар орасида Жамол Усмонов 
ва Файзулла Аҳмадалиев алоҳида ўрин эгаллай
­
ди. Кўргазмаларда Ж.Усмонов тез-тез, Ф.Аҳ
­
мадалиев эса вақти-вақти билан инсталляци
­
яларини намойиш қилишди. 2000 йилларнинг 
иккинчи ярмида Ж.Усмонов видео-артга муро
­
жаат қилди ва ажойиб видео ишлар туркумини 
намойиш этди. Ускуналаштириш даври бўли
­
шига қарамасдан, ҳар иккала рассом аввалги
­
дек шарқона қарашларларга содиқ қолишди ва 
тасаввуф фалсафасига эътиборларини кучайти
­
ришди. Улар асарларида Шарқнинг гедонистик 
(маишат эстетикаси) фалсафасини (1990 йиллар 
рангтасвири), унинг тасаввуф таълимотидаги 
маънавий комилликка интилиш ғоясини ифода
­
ладилар (2000 йиллар бошлари). 
2000 йиллардан эътиборан қатор ўзбек рангтас-
вирчилари ижодида шахс фалсафасини талқин 
этувчи янги оҳанг пайдо бўлди. Бу рассомлар 
сафида Мурод Қорабоев, Бобур Исмоилов, Те
­
мур Аҳмедов, Зебинисо Шарипова, Фарруҳ Аҳ
­
мадалиев ва ёш рассомлар Диёр Розиқов ҳамда 
Санжар Жабборов бор эди. Юқорида номлари 
тилга олинган рассомлар ижодида гедонистик 
мавзулар амалда кузатилмайди. Уларнинг карти
­
налари оҳангига кўра бир оз вазмин ва ғайри
­
оддий бўлмаган, шунингдек, 1990 – 2000 йиллар 
боши санъати учун долзарб бўлган Шарқ анъ
­
аналарига асосланган санъат фалсафаси эъти
­
бордан четга қолаётгани сезилади. Уларни тарих 
эмас, балки ҳозирги кун муаммолари қизиқти
­
ради. Бу рассомларнинг эстетикасини киноялик, 
оқилона мулоҳаза ҳамда фалсафий мушоҳадалар 
ташкил этади. Ёлғизлик фалсафасининг тарихий 
мавзулар кесимида ўзига хос талқини – хозир
­
ги кунда самоизоляция тушунчасига мос М.Қо
­
рабоевнинг қатор асарларидаги яланғоч аёллар 
қиёфасини ўзига хос постмодернизм кўриниши 
сифатида талқин этиш ҳамда кинояга тўла таг
­
маъноси билан шарқона лаззатланиш мавзусига 
жавоб, деб қараш мумкин.
Булар тўладан келган эҳтиросли гўзаллар ёки 
нозик шаҳватпараст аёллар эмас, балки беўх
­
шов, оёқлари калта, қўллари номутаносиб бўл
­
ган лаззатланишдан анча йироқ кимсаларнинг 
киноявий образидир. 
2012 йилда Францияга қилган ижодий сафа
­
ридан кейин Б.Исмоиловнинг картиналарида 
янгича қиёфасиз нафис шакллар пайдо бўлди. 
Улар санъатнинг ўзи сингари муаллифнинг ҳам 
мухториятчилик томон кетаётганлиги ҳақида 
гувоҳлик берадиган тарзда тасвирланган.


12
13

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish