28
29
ислоҳотларининг бош вазифаси деб қабул қи
либ, уни амалга оширишдан иборат.
Бироқ бугунги маданий жараёнларнинг гло
баллашуви, дунёнинг тезлик билан ўзгариб бо
раётган мафкуравий манзараси, ўз таъсирига
олишни кўзлаган турли ахборот ва ғоялар ҳу
ружи бугун ҳар қандай ядро кучидан-да катта
роқ куч билан ёшларни ўз таъсирига олмоқдаки,
бу борада Ўзбекистон каби дунё харитасидан
ўзининг муносиб ўрнини топиб бораётган му
стақил давлатлар, кичик ҳамжамиятлар
олдига
ўз аҳолиси, жумладан, ёшларида қатъий фуқа
ролик позициясини, турли ёт ғояларга қарши
мустаҳкам иммунитетни шакллантиришдек ул
кан вазифаларни қўймоқда.
Бу борада Республикамизнинг ҳар бир тар
моғида олиб борилаётган ишлар таҳсинга са
зовор. Бироқ бугун ўзини ўзи бошқариш му
ассасаларининг роли ва ўрни ниҳоятда муҳим
бўлса-да, бу борада ечилиши лозим бўлган му
аммолар ҳам мавжуд.
Инсониятнинг бутун тарихи, унинг ижтимо
ий-маданий тараққиёти жараёнини воқелик
нинг бадиий инъикос эттирувчи соҳа – санъат
сиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу айниқса бугунги
кунда кишилик жамиятининг барча қатлами,
унинг бутун турмуш тарзига кириб борган де-
йиш мумкин. Шундай экан, илм-фан тараққи
ёти кескин ривожланган ҳозирги мураккаб ва
зиддиятли бир шароитда кишиларда халқимиз
нинг миллий табиатига хос, унинг ментал қиё
фаси, ўзига хос тарбия омилларини ўзида му
жассам этган қатъий фуқаролик
позициясини
кенг ёшлар қатламида шакллантириш ва улар
да мустаҳкам иммунитет ҳосил қилишдаги энг
кучли воситалардан бири ҳам айнан санъатдир.
Санъатга ахлоқийлик руҳида ёндашув, инсон
нинг маънавий-руҳий жиҳатдан такомилла
шувига энг таъсирчан ва энг самарали восита
сифатида унинг имкониятларидан фойдаланиш
ҳар қандай жамият учун эҳтиёжга айланди.
Тасвирий санъат маънавий ҳаётда содир
бўлаётган ҳар қандай ўзгаришларга
муносабат
билдиради, давр маънавий муҳитининг ҳамма
томонларини ўзида ифода этади, шаклланаёт
ган ижтимоий тафаккур руҳини акс эттиради.
Ана шу жиҳати билан у одамлар қалби ва онгига
таъсир этади, маълум даражада уни ўзгартириш,
такомиллаштириш имкониятига эга бўлади.
Унинг ана шу имкониятларидан унумли фойда
ланиш бевосита тасвирий санъатни тушуниш,
англаш, шу асосда фалсафий тафаккурни тако
миллаштириш, инсон эстетик дидини, бадиий
савиясини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Тасвирий санъат ўзиниг эстетик хислатларига
ва эстетик мақомига эга бўлиб, унинг айрим тур
лари ва жанрлари инсон руҳиятининг ва кечин
маларининг ҳис-туйғуларини ифода этади. Унинг
мусаввирлик, ҳайкалтарошлик, амалий санъат ва
бошқа жанрларда
яратилган асарлар ифодавий
воситалар орқали инсон қалбига таъсир этади.
Тасвирий санъат фазовий – тасаввурий ҳо
лат бўлиб, улар воқеликни айни таассуротлар
орқали ифода этади, уларда тасвирланаётган ҳо
диса, илгари сурилаётган ғоя ўзига хос хусуси
ятларга эга бўлиб, бу бевосита ҳис-туйғу, қалб
30
31
кечинмалари орқали инсон оламини забт этади,
натижада маълум воқеа ёки бир лаҳзалик ҳолат
тасвирлаш орқали ҳаракатдаги дунё ва ривож-
ланишдаги ҳаётнинг бутун мураккаблиги, зид
диятлари, қарама-қаршиликларини акс эттириб,
ёшларни ғоявий-маънавий тарбиялашда кучли
таъсир этади. Натижада фазовий-тасаввурий
тасвир реал воқеликка, конкрет ҳаёт жараёнига
таъсир этувчи воситага айланади. Зеро, тасви
рий санъат бугунги одамнинг ана шу сифат ва
фазилатларини шакллантиради. Демак, тасви
рий санъат инсон такомилининг муҳим омили
сифатида тобора катта аҳамият касб этмоқда.
Санъатда нафосатни, гўзалликни, инсон қал
бининг энг нозик туйғуларини такомиллашти
радиган қудратли хусусиятлар мавжуд. Айниқса,
бугунги мураккаб ва
зиддиятли бир шароитда,
кишиларнинг воқеликни вербал эмас, кўпроқ
визуал англаш, ўзлаштириш омилларининг таъ
сири ошиб бораётган бир шароитда миллий ғо
яга асосланган, миллий ўзликни англаш, дунё-
да муносиб ўринга эга бўлиш мақсади билан
қуроллантиришга қаратилган, ёшларни чуқур
ўйлашга, фикрлашга, фалсафий тафаккури
ни такомиллаштиришни кўзда
тутувчи миллий
тарбияни келажак авлодлар онги ва қалбига
сингдиришда энг таъсирча омиллардан бири –
бу тасвирий санъат.
Тасвирий санъатнинг беқиёс кучидан, унинг
интелектуал ва ҳиссий-эмоционал имконият
ларидан ўзини ўзи бошқариш институти фа
олияти самарадорлигини оширишда унумли
фойдаланиш механизмлари сифатида қуйидаги
йўналишдаги амалий ишларни тавсия қилиш ва
амалга ошириш лозим:
– ёшларни, айниқса, улар уюшмаган қисми
нинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақ
садида ҳар бир маҳаллада ижодий тўгараклар
ташкил этиш;
– «Санъат – шахс маънавиятини бойитиш
ва юксалтириш омили» мавзуси доирасида ёзув
чилар, шоирлар,
санъаткорлар, адабиётшунос
олимларни маҳаллаларга таклиф этиш ва улар
иштирокидаги учрашув ҳамда давра суҳбатла
рини ташкил этиш;
– республиканинг чекка ҳудудларида халқ
рассомлари, халқ усталари билан болалар,
ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун «Бунёдкор
халқим билан мулоқот – ижодим илҳоми» мав
зусида мастер-класслар ва ижодий учрашувлар
ташкил этиш;
– республика миқёсида «Аҳоли, хусусан, ёшлар
да қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш
ва турли ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитет
ҳосил қилиш механизмлари» мавзусида илмий кон
ференция ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: