Олий таълим муассасаларининг бакалавр таълим йўналиши талабалари ўртасида “Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлимиз билан бунёд этамиз” шиори остидаги республика эсселар танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида



Download 31,75 Kb.
bet1/3
Sana06.06.2022
Hajmi31,75 Kb.
#639755
  1   2   3
Bog'liq
2. Низом лойихаси


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил “___” апрелдаги ________, _______, _______, _______, _______, _______-сонли қўшма қарорига
1-илова


Олий таълим муассасаларининг бакалавр таълим йўналиши талабалари ўртасида “Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлимиз билан бунёд этамиз” шиори остидаги республика эсселар танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур низом олий таълим муассасаларининг бакалавр таълим йўналиши талабалари ўртасида “Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлимиз билан бунёд этамиз” шиори остидаги республика эсселар танловини (кейинги ўринларда Танлов деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Танловда олий таълим муассасаларининг бакалавр таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар ўзларига бириктирилган устозлар тавсияси ва маслаҳати асосида эсселар билан иштирок этадилар.
3. Танловни ташкил этиш Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги томонидан амалга оширилади.

II. Танловнинг мақсад ва вазифалари
4. Танловнинг асосий мақсади – ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунлар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашлар, буюк мақсадларга эга шахслар сифатида тарбиялаш, Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш ва дахлдорлик фазилатларини қарор топтиришдан иборат.
5. Танлов вазифалари қуйидагилардан иборат:
- ёшлар онгида Ватанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тушунча, билим ва кўникмаларни янада юксалтириш;
- ёшлар орасида ижтимоий-маънавий, сиёсий-ҳуқуқий ҳамда иқтисодий жараёнларга нисбатан танқидий-таҳлилий ва ижодий дунёқараш кўникмаларини шакллантириш;
- ёшларнинг ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун шарт-шароитлар яратиш, мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
- ёшларнинг маънавий, интеллектуал ва ахлоқий жиҳатдан камол топишларига кўмаклашиш;
- ёшларнинг ёзма нутқ, изланиш, креатив фикрлаш, нотиқлик, фикрини моҳирлик билан етказиб бера олиш кўникмаларини шакллантириш;
- иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб рағбатлантиришдан иборат.

Download 31,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish