Амир темур маънавиятининг мустаҳкам пойдевори



Download 33,66 Kb.
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi33,66 Kb.
#212524
  1   2   3   4
Bog'liq
АМИР ТЕМУР


АМИР ТЕМУР МАЪНАВИЯТИНИНГ МУСТАҲКАМ ПОЙДЕВОРИ
Инсоният ҳамиша улуғ зотларнинг илми, тафаккури, ақл-заковатидан баҳраманд бўлиб келган ва ўз тараққиётида аждодларининг буюк меросларига таянган ва улардан ифтихор қилган. Буюк давлат арбоби ва юксак маърифат соҳиби Амир Темур ибн Тарағай Муҳаммад Баҳодирдир моҳир саркардалиги, одил подшолиги, энг асосийси маърифатпарварлиги билан нафақат Марказий Осиё халқлари тарихида, балки жаҳон тарихида салмоқли ўрин эгаллаган. Темурийлар сулоласининг XIV-XV асрлардаги ҳукмронлиги оламшумул воқеаларга бойлиги билан жаҳон тарихида алоҳида ўчмас из қолдирди. Ўтган олти юз йил мобайнида Амир Темурга бағишлаб Европада 500 дан зиёд, Шарқ тилларида эса 900 га яқин асарлар яратилган. Тарихда бирорта давлат бошлиғи ёки саркардага бағишлаб бунчалик кўп асарлар битилмагани соҳибқирон шахсининг буюклигига яна бир далолатдир.
Жумладан, Амир Темур Марказий Осиё халқларини ягона давлат остида бирлаштиришга муваффақ бўлди, барча халқни ўз ортидан эргаштириб, буюк ва қудратли марказлашган давлатни вужудга келтирди. У ўз давлати дунёга юз тутиши учун даставвал ҳарбий ва давлатчилик соҳасида чуқур билим ва тажрибага асосланган муҳим ислоҳотларни амалга оширишга эришди, ўз замонасига нисбатан, қолаверса, келгуси авлодга дастурил амал бўла оладиган давлат бошқарув тизимини яратди. Бунинг натижасида Марказий Осиёда бир ярим аср ҳукмронлик қилган мўғилларнинг бебошлиги натижасида босқинчилик, зўравонлик, адолатсизлик ва вайронагарчилик ҳукм сурган феодал тарқоқликка барҳам берилди, ўлка халқларининг ўз ҳуқуқлари, мустақиллиги қайта тикланди. Халқ иқтисодий, маданий, маърифий турғунлик гирдобидан олиб чиқилди. Унинг буюк ишлари ва салобатли давлати ўз даврида ҳам Шарқ, ҳам Ғарб давлатларида тан олинди.
Амир Темур Иккинчи Ренессансни бошлаб берди ва темурийлар ҳукмронлигида бу давр гуллаб яшнади.
Амир Темур маънавиятининг юксаклигига қуйидаги омиллар сабаб бўлганини кўришимиз мумкин.
Биринчи. Амир Темурнинг ота авлоди ва она авлоди илм-маърифатли инсонлар бўлган ва соҳибқирон зиёли оилада тарбия топган. Амир Темур 1336 йил 9 апрелда Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳри яқинидаги Хожа Илғор қишлоғи (ҳозирги Яккабоғ тумани)да туғилган бўлиб, у ёшлик йилларини Кешда ўтказган.
Темур ёшлик чоғлариданоқ махсус мураббийлар назорати остида чавандозлик, овчилик, камондан нишонга ўқ узиш, бошқа турли машқ ва ҳарбий ўйинлар билан машғул бўлган. Шу аснода Темур тулпорларни саралаб ажрата оладиган моҳир чавандоз ва довюрак баҳодир бўлиб вояга етган. У табиатан оғир-босиқ, теран фикрловчи ва юксак идрокли ҳамда ниҳоятда зийрак, кишилардаги қобилият, фазилат, айниқса, самимиятни тезда фаҳмлаб оладиган инсон бўлган.
Отаси амир Баҳодир Баҳодир Тарағай барлос уруғининг оқсоқолларидан ҳамда Чиғатой улусининг эътиборли бекларидан ҳисобланган. Унинг аждодлари Кеш вилоятида ҳокимлик қилишган. Амир Темурнинг отаси йилда бир маротаба Или дарёси бўйида хон томонидан чақириладиган эл-юрт бекларининг қурултойига таклиф этиларди. Унинг бундай йиғинларга муттасил қатнашиб келганини муаррих Шарафуддин Али Яздий ҳам тарих саҳифаларига қуйидагича таъкидлаб ўтади: "уламо ва сулаҳо ва муттақийларга мушфиқ ва меҳрибон эрди ва буларнинг мажлисига борур эрди...". Тарағайбек пири Шамсиддин Кулолни айниқса чуқур эҳтиром қилган. Кейинчалик Шайх Кулол Амир Темурнинг ҳам пири бўлган. Тарағайбек 1360 йилда вафот этган.
Амир Темурнинг онаси Такинахотун бухоролик машҳур фақиҳ Тож аш-шариа (шариат тожи) тахаллуси билан машҳур бўлган Убайдулла ибн Масъуднинг авлоди (1350-йил вафот этган) эди. 
Соҳибқирон Амир Темурнинг онаси ва отаси Шаҳрисабзда дафн этилган. Амир Темур падари ва волидаси хотирасига бағишлаб баландлиги 71 метр келадиган дунёга машҳур Оқсарой ёдгорлигини бунёд эттирган.

Download 33,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish