Амир темур маънавиятининг мустаҳкам пойдевори


Учинчи. Амир Темур ислом илми ва маънавиятини мукаммал эгаллаган



Download 33,66 Kb.
bet3/4
Sana24.02.2022
Hajmi33,66 Kb.
#212524
1   2   3   4
Bog'liq
АМИР ТЕМУР

Учинчи. Амир Темур ислом илми ва маънавиятини мукаммал эгаллаган. Юқорида зикр этилганидек, Амир Темур кичиклигидаёқ Қуръони Каримни ёд олган. ”Темурийлар шажараси” номли асарда муаллиф Турғун Файзиев Амир Темурнинг ихлос, эътиқоди ҳақида, жумладан, қуйидагиларни келтиради: “Амир Муҳаммад Тарағай аввало комил мусулмон ва баҳодир жангчи бўлган. Шунингдек, уламо фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши эди”. Тарихчи Ҳельда Ҳукҳэм ўзининг “Етти иқлим султони” асарида ёзишича: “Темур беш вақт намозни канда қилмас, рамазон ойида, албатта, рўза тутарди. Ийд Рамзон ҳам Темур саройида катта тантана билан нишонланарди”. Яна мазкур асарда Соҳибқироннинг хайру саховати ҳақида ҳам илиқ сўзлар келтирилган.
Амир Темур ёшлигиданоқ маърифатли, маънавиятли бўлишга иштиёқ билан Қуръони Карим ва Ҳадисларни яхши ўрганиб, Ислом маънавиятида етук, ақлли инсон бўлиб етишади.
Амир Темур марказлашган давлатга асос солиш жараёнида динга бўлган эътибори кучли бўлганлигини кўришимиз мумкин. Амир Темур бир ҳақиқатни яхши англаган — жамият эътиқодсиз яшай олмайди. Одамларга дин керак, иймон керак, ишонч керак. У ўз "Тузуклари"да шундай дейди: "Ҳар ерда ва ҳар вақт ислом динини қувватладим
Темур инсонпарварлик ва мардликни аллоҳ ҳам, халқ ҳам улуғлайди, деган гапни кўп такрорлар эди. Шунинг учун ўз муҳрига “адолат” ва “озодлик” деган сўзларни ёздирган эди. У ана шу икки сўзга умрининг охиригача содиқ қолган.
Соҳибқирон Амир Темур ўзининг кундалик ҳаётида ва олиб борган сиёсатида Қуръон ва Ҳадисларда илгари сурилган камтарлик, адолат, поклик, дунёвий ва исломий қонун-қоидаларга доимо амал қилиш, меҳнаткаш халқ аҳволидан хабардор бўлиш, давлат қудрати ва шон-шуҳратини ошириш, юртни обод қилишга эътибор бериш, олиму фузалоларни эъзозлаш каби ҳаётий қоидаларга асосланиб иш тутди.
Тўртинчи. Амир Темурнинг оила ва фарзандлар тарбиясидаги ўрни. Амир Темур хотинлари орасида энг машҳури Сарой Мулк Хоним номи билан танилган Бибихоним бўлган. Бибихоним Чингизхоннинг набираси бўлгани учун, соҳибқирон унга уйланганидан кейин Кўрагон унвонига сазовор бўлган. Сарой Мулк Хоним фарзанд кўрмаган. Соҳибқироннинг хотини Турмуш оғадан туғилган ўғли Умаршайх Мирзо ва набиралари Али Мирзо, Рустам Мирзо, Искандар Султон Мирзо, Бойқаро Мирзо ва бошқалар бўлган. Дилшод оқадан ўғли Шохрух Мирзо, набираси Улуғбек, Султон Муҳаммад ва бошқалар дунёга келган. Менглик Қурбон оқадан ўғли Мироншоҳ, набиралари Муҳаммад Султон, Оға бегим, ва бошқалар туғилган. Амир Темурнинг чевараси бўлган ўзбек шоири Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам Менглик Қурбон оқа авлодидан бўлган
Амир Темур бўлажак келинларининг насл-насабига ҳам алоҳида эътибор қаратган.
Адиб Хуршид Давроннинг “Самарқанд хаёли” номли китобида ёзилишича, Амир Темур Ҳиндистондан зафар билан қайтганида, соҳибқиронни Термизда Сароймулкхоним билан суюкли набираси Улуғбек тантанавор кутиб олишади. Ғалаба муносабати билан уюштирилган сайлда Амир Темур набираси Улуғбекни қўлидан ушлаб айлантираркан, Деҳли шаҳридан келтирилган қилични унга совға қилмоқчи бўлади, аммо Улуғбек бобосига қилични эмас, осмон жисмларини ўлчайдиган асбобни, яъни устролобни совға қилишини сўрайди. Темурнинг ушбу саъй-ҳаракатида бир тарафдан биргина Мирзо Улуғбек мисолида нафақат фарзандларига, балки набираларига бўлган эътиборини кўриш мумкин бўлса, бошқа тарафдан соҳибқироннинг ҳамда темурий шаҳзодаларнинг моҳир жангчи бўлишларига қарамай, вазият тақозо этгандагина қиличга мурожаат этиши, имкон қадар дунё сир-синоатларини илм-маърифат билан забт этишга интилишини кузатасиз.
Амир Темур давлат бошқарувида “Рости русти”, яъни “Куч адолатдадир” тамойилига асосланиб бошқарган. У ушбу шиорни ҳамиша ўзи билан бирга эканлигини рамзи сифатида узугига ёздирган. У давлатнинг обрўси, шарафи, халқ манфаати йўлида ғоят адолатли бўлган. Темур қаттиққўлликда ўзини ҳам, ўғиллари ва набираларини ҳам, қариндош-уруғларини ҳам аямаган ва давлат ишларида ғоят мустаҳкам тураганлиги тарихдан яхши маълум. Унинг оилапарвар, юртпарвар эканлигини фарзанд ва невараларига аталган қуйидаги дил сўзларидан ҳам билишимиз мумкин: “Ҳар неким мамлакат маслаҳати учун айтдим, қулоғингизда тутинглар… Агар менинг васиятимга амал қилиб адлу эҳсон билан оламни обод қилсангиз, кўп йиллар давлат ва мамлакат сизларда қолғусидир”. Амир Темур мамлакатни ситам ва зулм билан эмас, балки юксак маънавият билан, тафаккур билан бошқарган инсонгина узоққа бориши мумкинлигини англаган.

Download 33,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish