Амир темур маънавиятининг мустаҳкам пойдевори


Иккинчи. Амир Темур улуғ устозлардан тарбия олган



Download 33,66 Kb.
bet2/4
Sana24.02.2022
Hajmi33,66 Kb.
#212524
1   2   3   4
Bog'liq
АМИР ТЕМУР

Иккинчи. Амир Темур улуғ устозлардан тарбия олган. Француз темуршуносларидан бири, профессор Марсель Брионнинг “Менким, Соҳибқирон-жаҳонгир Темур” асарида Амир Темурга устозлик қилган улуғ зотларга ўрин ажратилган бўлиб, Амир Темур Алибек исмли ўқитувчисидан дастлабки сабоқни олганлиги айтилади. У етти ёшга тўлганидан сўнг Алибек мактабини тарк этиб, Шайх Шамсиддин деган устозидан Калом илмини олгани ва Қуръон оятларини ёд олгани қайд этилади. Амир Темур Шайх Шамсиддин мактабини муваффақиятли якунлагач, отаси уни илмда беназир инсон бўлган Абдулла Қутб мударрислик қиладиган мадрасага олиб бориб қўйганлиги айтилади.
Амир Темур ўн олти ёшга тўлганида ҳаётида аҳамиятга молик воқелардан бири рўй беради: у Самарқандга сафари чоғида Амир Кулол билан танишади. Шамсиддин Кулолни Темурнинг отаси, кейинчалик Амир Темурнинг ўзи ҳам пири, деб билган ва у зотга чуқур эҳтиром кўрсатган. Соҳибқирон Темур улкан зафарларга эришишини Амир Кулолнинг дуолари шарофати билан, дея эътироф этгани тарихдан маълум.
Баҳоуддин Нақшбандийни Мовароуннаҳрда тасаввуф илмининг йирик намоёндаси, каромат кўрсатувчи мўъжизакор, нақшбандия тариқати асосчиси ва раҳнамоси сифатида бутун мусулмон дунёси яхши танийди. Амир Темурнинг пирларидан бири ана шу улуғ зот бўлиб, у 1318 йилда Бухорода туғилган. Баҳоуддин ўн саккиз ёшга етганда Амир Темур дунёга келган. У етук давлат арбоби сифатида ўз салтанатини мустаҳкамлаётган бир даврда (1389 йилда) Нақшбанд бу дунёни тарк этади. Амир Темур катта давлатни идора қилишда ўз пиру комили ғояларига таянган.
XIV асрнинг бошларида Мовароуннаҳрда мўғил истибдодидан қутулиш ҳаракати тобора кенг қулоч ёзаётган эди. Юрт ва миллатни хонавайрон қилган босқинчиларга қарши курашга бел боғлаган Темур мамлакатнинг турли воҳаларида қасоскорона бошланаётган кураш жараёнларини, жумладан, Бухорода халқни озодлик курашига ундаётган Баҳоуддин Нақшбанднинг ватанпарварлик хатти-ҳаракатларини ҳам диққат билан кузатгани тарихдан маълум. Соҳибқирон Амир Темур ўз ўгитларининг бирида шундай дейди: “Пиру комил шайх Баҳоуддин Нақшбанднинг - кам егин, кам ухла, кам гапир - деган панду насиҳатларига амал қилдим”. “Аркону давлатга, барча мулозимларимга ҳам айтар сўзим шу бўлди, кам енглар - очарчилик кўрмасдан бой-бадавлат яшайсизлар, кам ухланглар - мукаммалликка эришасизлар, кам гапиринглар, доно бўласизлар”. Ҳа, Нақшбанд таълимотининг ҳаётбахшлиги қувватини жаҳонгир бобомиз ҳар лаҳзада ҳис этиб яшаган. 
Амир Темурнинг улуғ пирларидан бири бўлган Мир Сайид Барака 1320 йилда ҳозирги Афғонистоннинг Андхой деган жойида туғилган. У ислом динини кенг тарғиб қилиш мобайнида турли ўлкаларга бориб қолган Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) авлодларидан эди. У дастлаб Балхга Амир Ҳусаин ҳузурига боради, лекин Амир Ҳусаин у зотга яхши муносабатда бўлмагани учун Термизга келади ва шу ерда ислом динини кўзга кўринган пешволаридан бирига айланади.
1370 йил баҳорида Амир Темур амир Ҳусаинга қарши йўлга чиқади. Қўшин Термиз яқинидаги Биё қишлоғига етганда маккалик шарифлардан Саййид Барака Амир Темур фаолиятини қўллаб-қувватлаб, унга олий ҳокимият рамзи катта ноғора-табл билан ялов-байроқ тортиқ қилади. Амир Темур салтанат ноғораси ва байроғининг ўзига тортиқ қилинишини чуқур англаб етган ва тарихий манбаларга кўра, мазкур рамзларни умрининг охиригача ардоқлаган. Саййид Баракани эса ўзига пир, деб билган. Амир Темур вафотидан сўнг ўзини пири Сайид Барака қабрининг пойига дафн этилишини васият қилгани ҳам унинг устозларига бўлган эҳтиромидан, қолаверса, ҳар қанча шуҳрат, мартабага эришган бўлса, уларнинг дуолари билан эришганлигини таъкидлаш, мурид сифатида пирининг пойига бош қўйишни ирода қилганлигидан далолатдир.

Download 33,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish