Амир темур маънавиятининг мустаҳкам пойдевори


Бешинчи. Амир Темурнинг ўз юртига ва халқига бўлган чексиз муҳаббати



Download 33,66 Kb.
bet4/4
Sana24.02.2022
Hajmi33,66 Kb.
#212524
1   2   3   4
Bog'liq
АМИР ТЕМУР

Бешинчи. Амир Темурнинг ўз юртига ва халқига бўлган чексиз муҳаббати. Амир Темурда ватанпарварлик, эркинлик ва миллий ифтихор туйғуси ниҳоятда юқори бўлгани сабабли ҳам Моварауннаҳрни муғулларнинг бир ярим асрлик асоратидан халос этди, қудратли давлат тузиб, ўлкани дунёнинг маънавияти, иқтисодиёти, маданияти энг юксалган минтақасига айлантирди. Манбаларда соҳибқирон Амир Темур — ёрқин хислатларга эга, хотираси ўткир, шижоатли ва қатьиятли, бир сўзли, зўр руҳий қудрат эгаси, салобатли инсон сифатида таърифланади.
Амир Темурнинг Осиё, умуман жаҳон тарихидаги хизматлари ва тутган ўрни ҳақида хулоса қилиб, қуйидагиларни таъкидлаб ўтиш жоиздир: Амир Темур Марказий Осиёни мўғуллар исканжасидан озод этишда барча юртпарвар кучларни уюштириб, уларни мустақиллик учун курашга йўналтирган етакчи раҳбар, ерли халқнинг бу соҳадаги орзу-умидларини рўёбга чиқишга улкан ҳисса қўшган саркардадир; Амир Темур кўп йиллар давомида мустамлака бўлиб, чет эллик ҳукмдорларга бўйсуниб келган Мовароуннаҳр ва Хуросонда ўз юрти, халқининг куч-қудратига таянган мустақил ва ягона давлат барпо эта олди; Амир Темур ўз даврига хос бўлган турли сабабларга биноан бошқа мамлакатларга юришлар қилди ва Европа мамлакатларининг ривожланишини тезлашишига ўз ҳиссасини қўшди. Росcияни Олтин Ўрда зулмидан, Европани Туркия тажаввузидан сақлаб қолди; Амир Темур ўз сиёсатида маданият, ободончилик, ҳунармандчилик ҳомийси бўлиб танилди. Ўз сиёсати билан маданий юксалишга ва туркий тилнинг ривожига кенг йўл очди, у зот, нафақат Марказий Осиёнинг маданий-маънавий оламида, балки бутун мусулмон олами тарихида ўчмас из қолдирди ва сўнгги ривожланишига катта таъсир кўрсатди; Амир Темур қатор Шарқ мамлакатлари ва айниқса, Европа мамлакатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатиб, улар билан турли савдо-сотиқ, маданий алоқаларга янада кенг йўл очиб берди.
Ўз давлати, халқи равнақи учун ҳаёти ва кучини аямади, ақл-заковати билан иш тутди. Соҳибқироннинг хислатларидан бири шу эдики, у бирор масалани ҳал этишдан олдин шу соҳанинг билимдон олимлари билан маслаҳатлашар, сўнг қарор қабул қилар эди. Амир Темур давлатни ақл-заковат ва ҳуқуқий асос билан идора этган. Унинг “…давлат ишларининг тўққиз улушини кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улушини қилич билан амалга оширдим”, деган сўзлари бунинг ёрқин далилидир.
Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, Амир Темур Самарқанд атрофида қад кўтарган бир қанча янги қишлоқларни Шарқнинг машҳур шаҳарлари Димишқ (Дамашқ), Миср, Бағдод, Султония ва Шероз номлари билан атади. Амир Темурнинг фикрича, Самарқанд катталиги, гўзаллиги ҳамда теварак-атрофининг обод этилганлиги жиҳатидан дунёдаги энг йирик шаҳарлардан ҳам устунроқ турмоғи лозим эди. Ҳофизи Абрўнинг ёзишича, Амир Темур турк, араб ва эронликлар тарихини чуқур билган. У давлат аҳамиятига молик бўлган ҳар бир масалани ҳал этишда, шу соҳанинг билимдонлари ва уламолари билан маслаҳатлашарди. Одатда, у тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, тарих, адабиёт, тилшунослик илми намояндалари, шунингдек, илоҳиёт ва дин соҳасидаги машҳур уламолар билан суҳбатлар ўтказарди. Амир Темур саройида уламолардан мавлоно Абдужаббор Хоразмий, мавлоно Шамсуддин Мунши, мавлоно Абдулло Лисон, мавлоно Баҳруддин Аҳмад, мавлоно Нуъмонуддин Хоразмий, Хўжа Афзал, мавлоно Алоуддин Коший, Жалол Хокий ва бошқа хизмат қиларди.
Марказий Осиё халқлари орасида етишиб чиққан буюк тафаккур эгаларининг бутун бир авлоди Амир Темур асос солган ҳудудда шаклланди ва ижод қилди. Бутун дунёга номлари машҳур тарихчилар Шарафиддин Али Яздий, Мирхонд, Хондамир, Давлатшоҳ Самарқандий; олимлардан Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, Қозизода Румий; файласуф-шоирлардан Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Лутфий, Саккокий, Атоий; мусаввирлардан Камолиддин Беҳзод, Қосим Али, Мирак Наққош; ҳаттотлардан Султон Али Машҳадий, Султон Муҳаммад Хандон, Муҳаммад Нур ва бошқалар шулар жумласидандир. Уларнинг барчаси ўша давр ва ўзларигача бўлган инсоният маънавияти, маърифати ва маданияти ютуғининг барча соҳаларини мукаммал билиб, ўзлаштириб олган, ўзлари танлаган соҳаларининг ҳали ҳеч ким томонидан забт этилмаган чўққиларини эгаллаган улуғ сиймолар, қомусий илм эгалари бўлганлар. Шунинг учун ҳам уларнинг бой, серқирра ижодлари, тенги йўқ ва такрорланмас илмий-фалсафий, бадиий, тарихий асарлари асрлардан-асрларга ўтиб, замон синовларига бардош бериб бизларгача етиб келди.
Биз авлодларни Амир Темурга муносиб бўлиши лозимлиги ҳақида кўп гапирамиз. Аммо жуда халқона мақол бор: “Нимани эксанг, шуни ўрасан”, деган. Юксак салоҳиятга эга шахсларнинг етишиб чиқиши учун ота-оналарнинг маънавий қиёфаси гўзал бўлиши, маҳаллаларимизда улғаяётган болаларга етти ота-она тарбия бериши, ўқитувчи ва мураббийларимиз таълим-тарбия узвийлигини сидқидилдан таъминлаши, бир сўз билан айтганда фарзанд номли инсон замирида жамиятимизнинг эртанги кунига пойдевор қураётганимизни ҳар қачон ёдда тутишимиз фарздир. Амир Темур маънавиятининг мустаҳкам пойдевори асрларга юз тутиб келаётгани, йиллар ушбу пойдевор тўзонида тўзимасдан, аксинча, янада сайқал топаётгани сири ҳам, шубҳасиз, шундадир.
Download 33,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish