Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51
Bog'liq
333 (1)

ФУҚАРОЛИК МАДАНИЯТИ ФУҚАРОЛИК 
ЖАМИЯТИНИНГ
АСОСИЙ ТУЗИЛМАСИ СИФАТИДА
Мирсултон КАДИРОВ,
фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 
Ҳарбий-техник институти.
ХХI асрда «фуқаролик жамияти» атамаси 
кенг кўламда фойдаланишни бошлади. Демо
­
кратлаштириш йўлидаги глобал тенденция бутун 
дунёда фуқаролик жамиятининг пайдо бўлиши
­
га имкон яратди. Фуқаролик жамияти модерни
­
зациялашган давлатларда алоҳида аҳамият касб 
этди, чунки у ерда давлат аппаратининг заиф
­
лиги ва фақат бозор иқтисодиётига ўтиш унинг 
ривожланиши учун имконият яратди.
Хусусан, В.Г. Доманов «фуқаролик жамия
­
ти» атамасини ижтимоий қарашларнинг иқти
­
содий ва сиёсий ташаббуслари сиёсат ва давлат 
мафкураси билан қарама-қарши бўлган ташқи 
тузилмалардан эмас, балки шахс ва фуқародан 
келиб чиққан шахсий мулкий муносабатларга 
асосланган ижтимоий хулқ-атвор тизими»
1
деб 
изоҳлайди.
Фуқаролик жамияти тадрижий яратилади. 
Давлатнинг ташқи тузилиши бўлган ҳолларда, 
1
Доманов В.Г. Современное гражданское общество 
в контексте структурнофункцио-нального дискурса. 
Ростов- н/Д.: Изд-во СКАГС, 2010. 30 стр
биз ушбу концепцияни протекционизм учун аниқ 
ёки латент шаклларда алмаштирилиши ҳолати
­
га дучор бўламиз. Дунёда фуқаролик жамияти
­
нинг ривожланиш жараёни кўп йўналишлидир. 
Асосий муаммо шундаки, замонавий фуқаролик 
жамиятини яратиш ўз-ўзини ифода этиш қа
­
дриятларининг пайдо бўлиши ва фаолият юри
­
тишини, фуқароларнинг турли сиёсий ҳаракат
­
лардаги иштироки орқали амалга оширилишини 
ўз ичига олади. Фуқаролик ўз-ўзини ифода этиш 
қадриятларига қўйиладиган талабларнинг риво
­
жланиш даражаси муайян жамиятда фуқаролик 
маданиятининг қанчалик ривожланганлигини 
белгилайди. Энг қизиқарли далиллари шундаки, 
фуқаролик ўз-ўзини (ҳуқуқини) ифода қилиш 
зарурати рационал танлаш назарияси доираси
­
дан ташқарида. Бу жамиятларда яшовчи одам
­
лар сайлов, референдум ва сиёсий ҳаракатларда 
иштирок этиш орқали қондириладиган фуқа
­
ролик хуқуқи ифодасига эҳтиёж сезадилар. Бу 
ҳаракатларда иштирок этишда ҳақ тўланмайди, 
яъни у фуқароларнинг шахсий вақти ҳисобига 
юзага келади. Аммо бу ҳолатда шахсий фуқа
­
ролик фаолиятининг намоён бўлиш усули си
­
фатида ўз-ўзини ифодалаш имконияти биринчи 
ўринга чиқади. 
Фуқароларнинг сиёсий ҳаётда фаоллиги кўп 
ўлчовли ҳодиса ҳисобланиб, бу ташаббускоро
­
на харакатлар эхтимоли, ҳамда фуқароларнинг 
амалий иштирокида намоён бўлади. Фуқаролик 
фаолиятининг асосий моҳияти фуқаролик ма
­
даният ҳисобланади. Э.Хейвуд фуқаролик мада
­
ниятини «сиёсий ҳаётда ва ҳукуматда жамият
­


148
149
нинг кенг иштирокини бирлаштириб, бу жамият 
олдидаги мажбуриятларини бажарадиган барқа
­
рор демократик тизим учун зарур шарт»
1
деб 
тушунади. 
Фуқаролик маданияти, сиёсий маданиятдан 
фарқли ўлароқ, шахсдан келиб чиқади ва давлат 
томонидан прогноз қилинмайди. Шу сабабли 
фуқаролик маданияти даражаси шахс ривожла
­
нишининг умумий маданий даражаси (таълимий, 
сиёсий ва бошқалар) дан иборатдир. Фуқаролик 
жамияти бир бутун сифатида институционал 
шаклланишига ҳисса қўшади. Фуқаролик мада
­
ниятининг кўпгина омиллари жамиятда тарихий 
жараённинг ўзига хос хусусиятлари, минтақа
­
нинг геосиёсий ҳолати, модернизация тенден
­
циясининг ўзига хослиги таъсирида шаклла
­
нади. Асосан, фуқаролик маданиятини кўриб 
чиқиш давлатнинг цивилизацион ва модерни
­
зацион хусусиятларига мурожаат қилишни ўз 
ичига олади. 
Замонавий сиёсатшуносликда биринчи марта 
«фуқаролик маданияти» атамасини америкалик 
олим Чарлз Мерриам қўллаган, бўлиб у 1928-
1938 йилларда ўтказилган «фуқароларни шакл
­
лантириш» номли тадқиқот лойиҳасида биринчи 
жаҳон урушида иштирок этган турли мамлакат
­
ларда сиёсий маданият ва ижтимоийлашувнинг 
бир қатор қиёсий тадқиқотлари шаклида. «Фуқа
­
ролик маданияти остида у ижтимоий-иқтисо
­
дий, гуманистик ва илмий-техникавий маданият 
ҳодисаларини бирлаштириб, маданий синтез
­
1
Хейвуд Э. Политология. М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2005. 
нинг ўзига хос шакли»
1
деб тушунтиради. Юқо
­
рида қайд этилган тадқиқот лойиҳаси доира
­
сида Ч.Мерриам сиёсий тизимдаги фуқаролик 
хулқ-атворининг психологик унсурларини қиё
­
сий таҳлил қилди ҳамда миллатчиликнинг қара
­
ма-қарши жиҳатларини ўрганган.
Дастлаб фуқаролик маданиятини ўрганиш 
муаммолари амалий характерга эга бўлиб, де
­
мократик ва тоталитар сиёсий онгни қиёсий 
ўрганиш билан чамбарчас боғлиқ эди. Ушбу 
тадқиқотларда олимлар Ғарбнинг демократик 
мамлакатларида сиёсий барқарорликни таъмин
­
лай оладиган ижтимоий-маданий механизмлар
­
ни топишга ҳаракат қилганлар. Тадқиқотлар 
натижасида фуқаролик маданиятининг инсти
­
туционал фаолият юритиши ва демократик дав
­
лат тараққиётига ҳар томонлама таъсири очиб 
берилган.
Фуқаролик маданияти ўзаро боғлиқ икки 
таркибий қисмдан иборат бўлиб улар қуйда
­
гилардан иборат: 1)фуқаролик онги; 2)жамоат 
ишларида иштирок этиш. Фуқаролик мадани
­
ятини ривожлантирмасдан туриб, фуқаролик 
жамиятини шакллантириш асло мумкин эмас. 
Гап шундаки, фуқаролик маданияти фуқаролик 
қонунийлиги деб аталмиш тамойилларни шакл
­
лантиради ва улар билан фуқароларнинг ҳуқуқ 
ва эркинликлари кафолатлари, ҳуқуқий давлат
­
чилик асосини ташкил этади.
Шу сабабли фуқаролик маданияти фуқаролик 
жамиятининг баркамоллик ва етуклик даража
­
1
Merriam C. Civic Training in the United States. Chicago. 
University of Chicago Press, 1934.


150
151
сини белгиловчи кўрсаткичдир. Фуқаролик ма
­
данияти орқали давлат аҳолиси умумий фуқа
­
ролик манфаатларини таъминлашга, жамоавий 
қарорлар қабул қилиш механизмларини ишлаб 
чиқишга қодир. Фуқаролик маданияти фуқаро
­
лик жараёнининг умумий мақсадига эришиш 
учун мослаштирилган манфаатларнинг кристал
­
ланишини таъминлайдиган интегратив функци
­
яни бажаради.
Фуқаролик маданиятини ўрганиш бўйича кў
­
плаб ёндашувлар орасида Г.Алмондом ва С.Вер
­
бо томонидан 1963-йилда ёзилган «Беш мил
­
латнинг сиёсий муносабати ва демократиялари 
«фуқаролик маданияти» номли биргаликдаги ил
­
мий ишларида таклиф этилган ёндашувни таъ
­
кидлаш керак». Бу тадқиқотчиларда улар фуқа
­
ролик маданиятини «турли сиёсий объектларда 
ўзига хос фуқаролик йўналишлари мажмуи» деб 
тушунтирадилар ва уларнинг асосийси сиёсий 
тизимдир»
1
дейдилар. 
Бошқача қилиб айтганда, олимлар фуқаролик 
маданияти муайян сиёсий тизим иштирокчила
­
рининг шахсий позициялари ва йўналишлари
­
нинг конгломерати эканлигини таъкидлайдилар. 
Г.Алмондом ва С.Вербо томонидан таклиф этил
­
ган фуқаролик маданияти назариясида фуқа
­
ролар асосий сиёсий қарорлар қабул қилишда 
иштирок этадиган фуқаролик маданиятининг 
аралаш табиатига асосланган, аммо айни пайтда 
субъектларнинг ролини ўйнайдиган.
1
Алмонд Г., Верба С. Гражданская культура. 
Политические установки и демократии пяти наций. М. 
Гардарики, 2009.
Хулоса қилиб айтганда, фуқаролик маданияти 
жамиятда ижтимоий бошқарувнинг бутун сиё
­
сий тизими субъектлари ва объектларини ижро 
этиш ва мажбурлаш меҳанизмларининг фаоли
­
ят кўрсатишини маънавий акс эттириш жара
­
ёнидир, деган хулосага келиш мумкин. Бундан 
ташқари, модернизация жараёни фуқаролик 
маданиятининг шаклланиши ва ривожланишига 
таъсир қилади, чунки у жамиятнинг дунёқара
­
ши ва қадрият тизимини тубдан ўзгартиришга 
олиб келади ва бу сиёсий тизимдаги анъанавий 
алоқаларнинг инқирози билан боғлиқ ҳисобла
­
нади.

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish