Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51
Bog'liq
333 (1)

Фойдаланилган адабиётлар
1. 
Л.А.Абрамова Лариса Александровна. 
Гражданствено–патриотическое 
воспитание 
на уроках изобразительного искусства https://
dlyapedagoga.ru/servisy/publik/publ?id=8034
2. 
Неменский, Б.М. Познание искусством. 
— М.: Изд-во УРАО, 2000
3. 
Юзликаева Э.Р. Олий таълим тизимида 
шахсга йўналтирилган таълим жараёнида педа
­
гогик мониторинг / дисс. авт. – Тошкент. 2006. 
– 17 б. 
4. 
Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С.А. Педагогик 
технология асослари. – Тошкент, «Ўқитувчи», 
2004. – 104 с.
ФАОЛ ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИГА 
ЭГА БЎЛГАН ЁШЛАРНИ ТАРБИЯЛАШДА 
АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ 
Дилмира КУАНИШОВА
ТДТУ мустақил изланувчиси
Бугунги кунда ёшлар миллий ўзига хослик
­
ни сақлаб қолиш ҳамда давлат мустақиллигини 
мустаҳкамлашда муҳим куч сифатида намоён 
бўлмоқда. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти
­
ни ривожлантириш, глобаллашув даври салбий 
ҳодисалари хавфини камайтириш ва ёшларни 
маънавий етук шахслар этиб тарбиялаш учун 
уларда фаол фуқаролик позициясини шакллан
­
тириш зарур. Зеро, қатъий фуқаролик позици
­
ясига эга бўлган ёшларгина жамиятнинг асосий 
мақсадлари нимадан иборатлигини тушуниб, 
халқ ва жамият олдидаги масъулиятини чуқур 
англайди. 
Фаол фуқаролик позицияси нима деган са
­
волга жавоб берадиган бўлсак, «Ўзбек тилининг 
изоҳли луғати»да «фаол» (арабча «ҳаракат қи
­
лувчи, таъсирчан») сўзига қуйидагича таъриф 
берилган: бирор ғоявий ҳаракат ёки ишга ғайрат 
билан, астойдил киришадиган, ишчан ва ҳока
­
зо. Фуқаролик – фуқаро эканлик; фуқароларга 
оидлик; фуқаронинг ҳуқуқий ҳолати деган маъ
­
ноларни беради. Шунингдек, позиция (лотин
­
ча positio – ҳолат, вазият): ҳар қандай кимса 


170
171
ёки нарсанинг тутган ўрни, ишғол қилиб турган 
жойи, мавқеи, ҳолати, вазияти; бирор масалада 
тутилган йўл, нуқтаи назар; воқеа-ҳодисанинг 
муайян баҳоси деган маъноларда келади [1]. 
Демак, ёшларда фаол фуқаролик позиция
­
сини шакллантириш – мамлакатимиз ҳар бир 
фуқаросида болалигидан бошлаб ўз халқининг 
тарихи, маънавий қадриятлари, ватанимизнинг 
имкониятлари ва истиқболини билиш ва қадр
­
лаш, ундан фахрланиш, юрт тинчлиги, Ватан 
равнақи ва халқ фаровонлиги учун дахлдорлик
­
ни ҳис қилиш, ўз ҳуқуқи билан биргаликда бурч 
ва мажбуриятларини яхши билиш ҳамда уларни 
тўлақонли амалга ошириш, ҳар қандай ҳолат
­
да ҳам миллий манфаатларни ҳимоя қила олиш 
фазилатларини тарбиялаш демакдир. 
Мамлакатимиз ёшларида ушбу фазилатларни 
шакллантириш ва тарбиялаш эса оила, энг ав
­
вало аёлларимизга боғлиқдир. Умуман олганда 
аёлларсиз ҳаётни, тараққиётни тасаввур қилиб 
бўлмайди. Улар жамиятнинг етакчи кучлари, 
моҳир ва уддабурон мураббийлари, меҳрибон ва 
оқила тарбиячиларидир.
Бугун жамиятнинг деярли ҳеч бир муаммо
­
сини, ҳатто келажаги буюк давлат қуриш ва
­
зифасини ҳам аёллар иштирокисиз ҳал қилиш 
мушкул. Келажаги буюк давлат қуриш борасида 
биз, энг аввало, ёш авлодга таянамиз. Фарзандни 
камолга етказиш оилавий тарбияни тўғри йўлга 
қўйишдан бошланади. Оиладаги ўғил-қизлари
­
мизнинг қандай инсонлар бўлиб етишиши эса 
биринчи навбатда ота-она ва айниқса аёллари
­
мизга боғлиқдир. 
Тарихдан маълумки, барча замонларда ҳам 
ҳаёт давомчиси сифатида аёл қадрланган, улар
­
га юксак эҳтиром кўрсатилган. Аёлни эъзозлаш 
миллатимиз ва халқимиз учун олий қадрият 
даражасига кўтарилган фазилатдир. Масалан, 
шарқда аёл ва унинг матонати, сабр-бардоши, 
гўзаллигидан тортиб одобини ёритувчи кўплаб 
манбаларда таъриф ва тавсифлар мавжуд. Аёл 
– вафоли ёр, меҳрибон она, мунис сингил, фи
­
докор фарзанд, кучли давлат арбоби каби каби 
кўплаб вазифаларни бир вақтнинг ўзида акс эт
­
тирувчи буюк зот ҳисобланади. 
Шу каби таърифлар, матонатли аёл деган сўз
­
ларни эшитганимизда ҳаёлимизда шарқ халқла
­
ри, жумладан ўзбек халқи тарихида ўз замо
­
насининг ардоқли сиймолари сифатида миллат 
ифтихорига айланган Тўмарис, Бибихоним, Са
­
роймулкхоним, Нодирабегим, Зебунисо, Увай
­
сий, Зуфияхоним тимсоллари гавдаланади. Ушбу 
тарихий тимсоллар асосида эса мамлакатимиз
­
нинг бугунги кун замонавий ёшларини қатъий 
фаол фуқаролик позициясида тарбиялаб, уларда 
ватанпарварлик, фидоийлик, қатъиятлик, мард
­
лик каби олижаноб фазилатларни шаклланти
­
риш мумкин. 
Марказий Осиёда умуман Ислом дунёсида 
аёлларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни маса
­
лан, немис олимаси Аннимарис Шиммель «Ис
­
лом оламида хотин-қизларнинг сиймоси» аса
­
рида Муҳаммад Аллайҳиссаломнинг пайғамбар 
даражасига кўтарилишида Хадича ва Ойша она
­
ларнинг ҳамда Амир Темурнинг ўз даврида Буюк 
империя яратиши ва бошқаришида Бибихоним
­


172
173
нинг роли ҳақида алоҳида тўхталади. Шунинг-
дек, кўпчилик манбаларда Амир Темур иқти
­
содий оғир аҳволга тушиб қолганда ҳар доим 
Бибихоним ёрдамга келган ва қийинчиликдан 
чиқиб кетиш йўлини кўрсатган деб ёзилган (ма
­
салан, Бўрибой Аҳмедовнинг «Амир Темур» аса
­
рида). Жалолиддин Румий эса ўзининг «Суҳбат 
ал-аброр» асарида жинсий фарқланишда аёлни 
эркакдан юқори туришини ёзади. Ушбу асарида 
аёлни қуёшга, эркакни эса ойга ўхшатади. Бу
­
нинг ҳам асл мазмун ва моҳиятида аёлларни эъ
­
зозлаш ётади. 
Шунингдек, буюк аждодларимиз Абу Наср 
Форобий, Алишер Навоий, Амир Темур, Заҳи
­
риддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Авлоний, Аб
­
дурауф Фитрат асарларида ҳам аёллар тимсоли 
ва уларнинг жамиятда тутган мавқеи масаласига 
эътибор қаратилган. Жумладан, Алишер Наво
­
ийнинг аёллар тимсолини улуғлашга, мавқеини 
мустаҳкамлашга бағишланган асарларида: «Ер 
юзида ўзининг ақл-заковати, мард ва донолиги, 
гўзал ҳусни, андиша ва сабр-тоқати, меҳр ва са
­
доқати билан дунёга донг таратган аёллар жуда 
кўплиги» [2] таъкидланади. Юртимизда узоқ та
­
рихий даврлардан мавжуд бўлган аёлларга бўл
­
ган ушбу шарқона эҳтиром ва эъзоз барчамиз 
учун ибратли меросдир.
Инсоният тарихи шундан далолат берадики, 
минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг 
маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги 
аёлларга бўлган муносабат билан белгиланган. 
Чунки ҳар бир аёл фарзандини вояга етказар 
экан, уни ватанга, халққа садоқат руҳида тарби
­
ялаб, етук инсон қилиб тарбиялашга ҳаракат қи
­
лади. Барчамизга аёнки, давлатимиз мустақил
­
ликка эришгач, аёлларнинг оила ва жамиятда 
ўзини мустақил ва эркин шахс деб ҳис қилиши, 
меҳнат қилиши, истеъдодига яраша барча им
­
кониятларини намойиш қилиши учун ижтимо
­
ий-сиёсий ва ҳуқуқий асослар яратилди.
Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда жамият
­
ни модернизациялаш жараёни аёлларнинг жа
­
миятдаги мавқеини янада ошишига сабаб бўл
­
моқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.М.Мирзиёев давлат раҳбари сифатида фао
­
лият бошлаган куниданоқ жамиятда хотин-қиз
­
лар мавқеини ошириш ва унинг жамият тут
­
ган ўрнини кучайтириш масаласига ҳам асосий 
эъти бор қаратди. Бунинг яққол далили сифати
­
да 2017 йил 7 февралда Ўзбекистон Республика
­
си Президентининг Фармони билан тасдиқлан
­
ган беш устувор йўналишдан иборат «2017-2021 
йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ри
­
вожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси»
­
ни ва унинг 4.2 бандида – хотин-қизларнинг 
ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни 
давлат ва жамият бошқарувидаги ўрнини ку
­
чайтириш масаласи қўйилганлигини мисол кел
­
тиришимиз мумкин [3]. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Пре
­
зидентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-
сон «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила 
институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаоли
­
ятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбир
­
лари тўғрисида»ги Фармони ўзбек аёллари ва 
уларнинг оила ва жамиятдаги замонавий мавқе
­


174
175
сини ошириш бўйича фаолият олиб бораётган 
ташкилотларнинг имкониятларини яна бир кар
­
ра оширди [4]. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шав
­
кат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Му
­
рожаатномасини бутун халқимиз, шу жумладан, 
биз ҳам ўзгача ҳаяжон билан тингладик. Му
­
рожаатномада Давлатимиз раҳбари барча соҳа
­
лардаги муҳим масалаларга бирма-бир тўхталиб 
ўтди. Жумладан, жамиятимизда аҳоли, айниқ
­
са, ёш йигит ва қизларимизнинг маънавий ва 
маърифий савиясини доимий юксалтириш би
­
ринчи даражали аҳамиятга эга эканлиги, шу 
боис, «Миллий тикланишдан – миллий юкса
­
лиш сари» дастурий ғоя асосида ёшларни она 
юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда таша
­
ббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни 
шакллантириш ўта шарафли вазифа эканлигини 
алоҳида таъкидладилар.
Мурожаатномада хотин-қизлар масаласи
­
га ҳам эътибор қаратилиб, биринчи навбатда 
уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркор
­
ликка бўлган қизиқишларини янада ошириш 
лозимлиги қайд этилди. Хусусан, жорий йилда 
хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш 
борасидаги ишлар янги поғонага кўтарилади. 
2020 йилда 5,5 минг нафар хотин-қизларнинг 
кичик бизнес лойиҳаларига 100 миллиард сўм 
миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилади. 1 
минг 576 нафар хотин-қизга янги уй-жойга эга 
бўлиши учун бюджет ҳисобидан бошланғич ба
­
дал тўлаб берилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 
опа-сингилларимиз эса тадбиркорлик марказла
­
рида бешта муҳим ташаббус доирасида қисқа 
ўқув курсларида таҳсил олади. Шунингдек, олий 
таълим муассасаларида давлат грантлари 2 ба
­
робарга кўпайтирилади. Қизлар учун алоҳида 
грант ўринлар ажратилади [5].
Давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизлар 
фаоллигини ошириш мақсадида илгари сурила
­
ётган бундай хайрли ташаббуслар мамлакати
­
мизнинг барча хотин-қизлари учун қувонарли 
хабар бўлди. Айниқса, Президентимиз томо
­
нидан 2020 йилга «Илм-маърифат ва рақамли 
иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб ном 
берилиши ҳар бир фуқарони жинси ва ёшидан 
қатъий назар, қай лавозимда бўлмасин, ўз усти
­
да тинмай ишлаши, илм-маърифатни ўрганиши, 
замонавий технологиялардан фойдаланган ҳол
­
да фаолиятини янада ривожлантириб боришида 
муҳим аҳамият касб этади. Чунки Мурожаатно
­
ма барчамизнинг фаолиятимиз учун энг муҳим 
дастурий амал бўлиб хизмат қилади.
Умуман олганда фуқаролик жамияти қуриш 
ислоҳотларининг ҳозирги босқичида Ўзбекис-
тон ёшлари, шунингдек аёллари ҳам алоҳида 
ижтимоий қатлам, фаол ижтимоий-сиёсий куч, 
ҳозирги авлод давомчилари сифатида намоён 
бўлмоқда. Давлатимизнинг ёшларга оид сиёса
­
ти амалда ўзини намоён қилиш даврининг бош-
ланиши билан ёшларда ўз атрофида бўлаётган 
ҳодисаларни мустақил баҳолайдиган, ҳар қан
­
дай шарт-шароитларда ўзининг позициясига эга 
бўлган янги сифатлар ва фазилатлар шакллан
­
моқда. Ёшлар ўртасида жонланиш, ижтимоий 
ва сиёсий воқеликларга бефарқлик билан қара
­


176
177
маслик, ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга ин
­
тилишлар кўзга ташланмоқда. Зеро, бу ҳозирги 
фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларининг 
ўзининг қизғин палласига кирганлиги билан 
изоҳланади.

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish