Article · December 020 citations reads 74 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects



Download 7,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/51
Sana30.04.2022
Hajmi7,99 Mb.
#598061
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   51
Bog'liq
333 (1)

ЁШ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА Ш.РАШИДОВ 
ШАХСИ ВА МИЛЛИЙ ЛИДЕРЛИК 
ЗИДДИЯТЛАРИ
Комал МАҲМУДОВ,
Тошкент молия институти
катта ўқитувчиси
Шарқона таълим-тарбия назарияси ва ама
­
лиёти мозийгача бориб етган илдизлар орқа
­
ли озиқланади. Унинг тарбия ғоялари ўтган 
ҳар бир тарихий давр ва босқичлар давомида 
ижтимоий-сиёсий жараёнлар моҳиятини ўзида 
мужассамлаштирган ҳолда томир отган. Айнан 
ана шу фикр-мулоҳазаларга асосланиб, тари
­
хий шахсларимизнинг энг буюк намояндалари 
тимсолида маърифат, илм-фан, маданият каби 
соҳаларнинг барчасини ўзида умумлаштир
­
ган халқимизнинг маънавий оламини акс этти
­
рувчи маълумотларни, мустақиллик йилларида 
эришилган муваффаққиятларимиз билан уй
­
ғунлаштирилган кўринишдаги материалларни 
ёшларда фуқаролик позициясини шаклланти
­
риш ғояларига мослаштирилган ҳолда берилиши 
уларнинг сиёсий маданияти ва дунёқарашини 
кенгайтиришга олиб келади. 
Шу жиҳатдан олиб қаралганда, ҳокимият сиё
­
сий ҳаёт билан боғлиқ бўлган барча тушунчала
­
ри ва уларнинг ўзаро муносабати, фақат инсон 
онгидаги шунчаки инъикоси бўлиб қолмасдан, 
субъектларнинг ижтимоий муносабатлар, унинг 
ижтимоий адолат мезонлари, инсоний манфа
­
атлар доирасида фаол таъсирининг ҳам инъи
­
косидир. Бугун XXI асрда давлатлар фаолиятида 
ва халқаро сиёсий муносабатлар жараёнида со
­
дир бўлаётган зуғум ва зўровонлик инсон, си
­
ёсий лидер тушунчалари моҳиятини англашда 
зиддиятли ҳолатларни вужудга келтирмоқда. 
Шу маънода, жамиятда шахс ва сиёсий лидер 
тушунчалари тоталитар сиёсат шароитида мут
­
лақо турли қарашларни англатади. Бу муаммо 
билан шуғулланган ҳамма тадқиқотчилар у ёки 
бу даражада «тоталитаризм – инсонни эркин
­
лигидан маҳрум этишнинг олий меъёри ёки энг 
охирги чегараси» 
[
1
; 11б]
деб ҳисоблашда фикрла
­
ри якдилдир.
Шароф Рашидов тоталитар сиёсат шароити
­
да ички партиявий курашлар даврида юксак ла
­
возимларга кўтарилди, айни пайтда, унинг па
­
ноҳида кўплаб йирик мутахассислар, олим ва 
ижодкорлар ҳимояга олинди, янги зиёли қатлам 
вакиллари вужудга келди. Ш.Рашидов мансаб 
талашишлар қурбони бўлмаслиги учун ҳамиша 
эҳтиёткор ва бунинг устига уста, ҳушёр сиё
­
сатчи, таҳдидлар ва сиёсий воқеликни олдин
­
дан кўра оладиган бўлиш кераклигини яхши 
биларди. Унинг фаолиятидаги Москвага нисба
­
тан ҳамду санолар, Л.И.Брежневга мақтовлар ва 
хушомадлар, рус халқини улуғловчи маърузалар 
ана шу ўзини сақлаш оқибати бўлиб, бу мақтов 
ва ҳамду саноларнинг ҳар бири маълум мақсад
­
ни амалга ошириш учун амалда қўлланилган. 
1
Ханна Арендт. Вирус тоталитаризма. Новое время. 11, 
1991.


196
197
Ўзбекистонда ва Москвада узоқ йиллар 
партиянииг юксак мансабларида ишлаган Н.
Муҳиддинов «Кремлда ўтган кунларим» 
[
1
;265б]
китобида бу сиёсий ўйинлар, мансаб талашиш-
ларни анча маромида шарҳлаб берган. Хусусан, 
А.С.Хрушчёвнинг КПСС МК биринчи котиби 
лавозимига келиши, К.Жуковнинг четлашти
­
рилиши, «аксилпартиявий» еттилик гуруҳининг 
«фош» этилиши, Хрушчёвнинг партия ва давлат 
мансабларидан четлаштирилиши ана шу ички 
мансаб талашишларнинг натижасидир. 
Бундай нозик вазиятда раҳбарлик қилиш 
мушкул иш эди. Империя мафкураси шахс
­
ни ётлаштириш, яъни ўз миллатига, ўз юрти
­
га бегоналаштириши билан республикаларни 
чангалида сақлаб турарди. Ш.Рашидов ўзининг 
Москвага хушомадгўй мақола ва маърузалари 
билан ўз юртига ётлашаётганини биларди, би
­
роқ бу мафкура тазйиқи остидаги ётлашишни 
хўжалик фаолияти оқлар ва халқ, юрт келажаги 
йўлида ўзлаштирилган маблағлари, хизматлари 
билан яна ўз миллати сафига, даврасига қай
­
тарди. Албатта, бундай вазиятда Ш.Рашидовдан 
Дантенинг шижоатини талаб қилиш сиёсий кал
­
табинлик билан тенг бўлур эди. 
Ш.Рашидовни қоралаганлар унинг фақат 
сиёсий фаолиятига эътибор берадилар ва уни 
фақат нутқлари, мақолаларига қараб баҳо бе
­
радилар, унинг шахси ва хўжалик фаолиятини 
ўрганмайдилар. Натижада ўз вақтида бу қа
­
рашлар бир ёқлама фикрлашга олиб келади. 
1
Муҳиддинов Н. «Кремлда ўтган кунларим». 1994 йил, 
265-бет.
Ш.Рашидов фаолиятини бўлиб эмас, сиёсий ва 
хўжалик ишларини яхлит ҳолда қўшиб ўрган
­
гандагина холис баҳо бериш мумкин бўлади. 
Ш.Рашидов фожиаси социализмдаги шахс фо
­
жиасидир. Чунки социализмда, шахсни маънан 
ўлдириш режалаштирилган. Бироқ Ш.Рашидов 
ўзининг мутлақо манқуртга айланмаслиги учун 
халқ, юрт келажаги йўлидаги хизматлари билан 
унга яқинлашган. 
[
1
; 213б]
Ўзбекистон КП Марказий Комитетидаги ички 
курашлар ҳам Ш.Рашидовни ҳушёр бўлишга ва 
мақсад йўлида хато қилмасликка ундарди. Моск-
ва маҳаллий халқ вакилларидан республика 
раҳбарлигига маълум кадрларни кўтарар экан, 
уларни уч томонлама назорат қилиб турарди. 
Кадрлар масаласи доимо Марказ тарафидан на
­
зоратга олинган. Республика етакчилари юқори 
лавозимдаги мансабдорларни албатта Марказ 
рухсати ёки тавсияси билан амалга ошириш
­
га мажбур бўлганлар. Марказ ўз десантларини 
партиянинг 2-котиби лавозимларига «кўз-қу
­
лоқ» сифатида рус мутахассисларидан тайин
­
лаганлар, жумладан, ДҲК раҳбарлари ҳам рус 
вакилларидан бўлган. Шу тариқа, партия струк
­
турасида ўзининг айғоқчилари вужудга келган. 
Ҳар қандай эркин ташаббуслар, айниқса кадр 
масалаларида назорат остига олинган. Бундан 
ташқари, Москва республиканинг ҳарбий ва 
бошқа ҳуқуқ-тартибот кучларини ўз назоратида 
ушлаб келган.
Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик қўмита
­
1
Т.Алимардонов. Ўчмас шараф. Т.: «Доно» нашриёти. 
2018. 213 б


198
199
си раҳбарлари асосан фақат Европа миллатига 
мансуб кишилардан иборат эди, улар респуб-
ликадаги мафкуравий соҳани назорат қилиш 
билан бирга ундаги раҳбарият фаолиятини ҳам 
кузатиб борар, улар ҳақида маълум ахборотлар
­
ни йиғиб, Москвага юбориб туришади. Бу ахбо
­
ротлар республика раҳбариятининг тақдирини 
бир неча дақиқа ичида ҳал қилиб қўйиши мум
­
кин эди. Шу туфайли Ш.Рашидов ДХҚ маълу
­
мотларидаги ахборотлардан ўзини сақлаш учун 
тинимсиз Москва сиёсатини маъқуллашга, маф
­
кура соҳасида ўзини «Марказ қолипидаги кадр» 
қилиб кўрсатиш учун Марказ сиёсатини пуфлаб 
шишириб туришга мажбур эди. 
Шу тариқа, Ш.Рашидов ўз раҳбарлик такти
­
касини шакллантиради. Бу тактика сиёсий саҳ
­
нада омон қолиш ва Ўзбекистон манфаатларини 
имкон қадар кенгайтириб, ҳимоя қилиш билан 
белгиланади. Шу жиҳатдан Ш.Рашидов бу дав
­
латнинг ошкора ва хуфиёна сиёсатини яхши 
англаган, ўзлаштирган, мослашган раҳбарга ай
­
ланади. У ўзидан аввалги республика раҳбар
­
ларининг бадном бўлиш тафсифини ҳам яхши 
билган ва ундан тегишли хулосалар қила олган. 
Баъзан, бу Марказга ўқилган ҳамду санолар ақл 
бовар қилмас даражага бориб етишининг саба
­
блари ҳам шу ерда.
Республика КП Марказий Комитети ик
­
кинчи котиблари ҳам Европа миллатига ман
­
суб кишилар бўлиб, улар республикада марказ 
қўриқчилари вазифасини бажарардилар. Ик
­
кинчи котиблар асосан республикани Москва 
йўл-йўриқларига солиб турарди. Ш.Рашидов 
ўз ёнидаги бу хил назоратчилардан ҳам ўзини 
эҳтиёт тутиши шарт эди. Сиёсий режим услу
­
би шундай эдики, Москва Ш.Рашидовсиз ҳам 
«котиблар билан республика тақдирини ҳал қи
­
лиши мумкин эди». Ш.Рашидов котибларга бу 
хил ташаббусни бермаслик учун Москва олдида 
ўзини тез-тез кўрсатиб турар, гоҳ рус халқини 
улуғлаб, нутқ сўзлар, гоҳо улардан мутахассис
­
ларни чақирар, гоҳ КПСС МКдан миннатдорлик 
руҳида маърузалар қилар, марказий матбуотда 
мақолалар чоп этар, суҳбатлар уюштирарди. У 
ўз раҳбарлик даврида Москва билан ўзини шу 
даражада чамбарчас қилиб кўрсатдики, Москва 
йўл-йўриқларини шундай оғишмай бажардики, 
Москвага «котиб республикадан» қинғир иш 
топиб беролмай қоларди. Ўзбекистонда сўнгги 
йиллардаги мустамлакачилик сиёсати шу тар
­
тибда амалга оширилган. 
Ш.Рашидовга нисбатан Республика раҳбария
­
тининг ичида ҳам баъзида ошкора, баъзида зим
­
дан курашлар тинган эмас. Улар вазиятга қараб 
ўз босимини ўзгартириб турган. Шу сабабдан, 
Ш.Рашидов бир томондан марказ «кўнглини» 
овлаб босим таъсирини пасайтирса, иккинчи 
томондан маҳаллий тарафкашларнинг ҳовури
­
дан тушуриб туришга мажбур бўлган. Албатта, 
ҳокимият бор экан, бундай курашлар ҳам унинг 
табиатида доимо мавжуд. Ҳокимиятни бу зид
­
диятлар гирдобидан айри ҳолда кўриб ҳам бўл
­
майди. Лекин, масала, бу ҳокимиятнинг сиёсати 
нечоғли даражада халқчил эканлиги билан бел
­
гиланади. 
Ш.Рашидовни фаолият даврида ҳам, ўлимидан 


200
201
сўнг ҳам танқид қилиш тўхтаган эмас. Меним
­
ча, буюк одамларнинг қисмати шундай бўлади. 
1990 йили Р.Нишонов Москвада туриб мамну
­
ният билан ёзган эди: «Ш.Рашидовнинг миллат
­
чилик туйғусидан келиб чиқиб, Темур каби ўт
­
миш қонхўр босқинчиларини улуғлаштиргани, 
айниқса менга ёқмасди. Эсимда бор бу маса
­
лада Ш.Рашидов билан қаттиқ тортишиб қолиб, 
ўзимнинг позициямни Марказнинг бюросида 
ҳимоя қилишга ҳаракат қилдим. Ш.Рашидов
­
нинг ғайриқонуний хатти-ҳаракати ҳақидаги 
КПСС МКини хабардор қилишни лозим топ
­
дим.
[
1
; 3б] 
Бу ерда гап марҳум профессор И.Мў
­
минов томонидан 1969 йили уюштирилган «Те
­
мурийлар даври санъати» халқаро анжумани 
ҳақида бўляпти. Ш.Рашидов шундай анжуман 
ўтказилишини маъқуллаган, бироқ анжуманда 
Темур шахси эмас, умуман, Темурийлар дав
­
ри маданияти ва санъати ҳақида гап борган. 
Шу оддий анжуман Ш.Рашидов душманларига 
дастак бўлиб, уни миллатчиликда айблаб, Мо
­
сквага хат ёзишига сабаб бўлган. Шу вақтнинг 
ўзи кўрсатиб турадики, Ш.Рашидов лавозими
­
га кўз олайтириб турганлар томонидан унинг 
яхши ниятда миллатни ўйлаб амалга оширмоқчи 
бўлган ватанпарварона ҳаракатларини хиёнатга 
йўйиб уни миллатчи сифатида қоралаб юбори
­
лишига сабаб қилиниши ҳеч гап эмасди. Ш.Ра
­
шидов ўзини бу хил иккиюзламачи кишилардан 
ҳам эҳтиёт қилиши шарт эди, шу туфайли ўзини 
тинимсиз байналмилалчи қилиб кўрсатарди. Ас
­
лида у Москванинг «хушомадгўйи» ниқобидаги 
1
Халқ сўзи газетаси, 1992 й, 5 ноябрь.
ватанпарвар эди, байналмилал ниқоби остида 
миллатпарвар эди. Унинг ҳеч қачон ошкора ва
­
танпарвар бўлишга имкони бўлмаган. 
Дарҳақиқат, у кишининг олижаноб, бағри
­
кенглиги, айни пайтда, қатъиятлилиги, чуқур 
интизоми, талабчанлик ва масъулиятлилигига 
зид келмаган. Биздаги аниқ бўлмаган маълу
­
мотларга кўра, Рашидов мухолифлар билан му
­
роса қилиш, кези келганда «маърифий» йўллар 
билан бартараф этиш, ҳолдан тойдириш, ҳад
­
дидан ошганларни ваколатларидан маҳрум қи
­
лиш, сиёсий саҳнадан четлаштириш воситала
­
ридан ҳам маҳорат билан фойдаланган. Аммо, 
бу «маҳорат» шахсий адоватга эмас, умумхалқ 
манфаатига, адолатга, инсоф ва диёнатга асо
­
сланганлиги учун аксарият мухолифларда алам
­
задалик қолмаган. У киши табиатан кечиримли, 
муросали, серандишали, «эл нима дейди, шу са
­
фар кечириб, ишонч бериш керак», деган узоқ
­
ни ўйлаб, қарорлар қабул қиладиган мулоҳазали 
раҳбар бўлган. «Сенга кўрсатиб қўяман, бундай 
кейин энди кўкармайсан», деган жизғанак ҳо
­
латлардан анча юқори маърифатга эга эдилар. 
Шу сабабдан ҳамкасблари, қўл остидаги ходим
­
лар, оддий ишчилар, пахтакор, миришкорлар у 
кишидан қўрқишмаган, аксинча ҳурмат қилиш
­
ган. Истаган одам у кишининг қабулига кириб 
таклиф ва истакларини билдириш имкониятла
­
рига эга бўлган. 
Ш.Рашидовдек улуғ ва мураккаб шахс
­
нинг ҳақиқий баҳосини 75 йиллик юбилейида 
И.А.Каримов томонидан берилган эди. Бирин
­
чи Президентимиз бу ҳақида шундай дейди: – 


202
203
«Энг оғир шароитларда ҳам Ш.Рашидов халқига 
фарзандлик бурчини қўлдан келганча адо этди. 
Шароф Рашидов ҳақида гaп кетар экан, авва
­
ламбор, ўша давр зиддиятлари ҳақида гапириш 
керак. Бу мураккаб шахс ҳар тарафдан мил
­
лий манфаатларни ўйлашга, иккинчи тарафдан 
Марказдан келган туб манфаатларга зид буй
­
руқларни ҳаётга татбиқ этишга мажбур бўлга
­
нини унутмаслик зарур».
[
1
;15б] 
Бу фикрдан шуни хулоса қилиш мумкинки, 
шахсга баҳо бераётганда у яшаган давр сиёса
­
тидан келиб чиқиб баҳолаш зарур. Шу вақтга
­
ча билдирилган аксарият қарашларда ана шу 
жиҳатларга эътибор берилмади. Бир гуруҳ ки
­
шилар Ш.Рашидовни фақат қоралади, бошқа гу
­
руҳ эса уни «пайғамбар» даражасига чиқариб 
қўйди. Биз фикр-мулоҳазаларимизни ана шу 
икки хил фикр номутаносиблиги асосида олиб 
боришга ҳаракат қилдик. Бу икки фикр ҳам 
тарихий ҳақиқатни бир ёқлама ифодалаш бў
­
либ, ҳар икки ҳолатда шахс ўзига тўғри баҳони 
ололмайди. Уни қоралаганлар ҳам, унинг шахси
­
га сиғинганлар ҳам даврга бутун кўлами билан 
баҳо бермаганлар. Қоралаганлар уни давридан 
узиб олиб, даврни мақтаб шахсни қоралашга 
тушиб кетган бўлсалар, ҳамду сано ўқиганлар 
Ш.Рашидов билан бирга даврга ҳам ҳамду сано 
ўқиган, натижада ҳар икки ҳолатда ҳам холис
­
лик етишмаган. Шароф Рашидов ҳақида ёзил
­
ган баъзи мақолаларда «Шароф Рашидов «му
­
стақиллик учун курашчи» қабилидаги, зўрлаб 
1
Каримов И. «Халқимизнинг оташқалб фарзанди». 
1992 й, 15 бет.
тиқиштирилган мақтовлар ҳам пайдо бўлди. Бу 
ҳам тарихни зўрлаб сохталаштиришга уриниш 
бўлиб, Ш.Рашидов ўз замонасининг кўплаб ва
­
киллари каби ўз даври мафкураси ва сиёсати
­
га хизмат қилди. Уни шу мафкура ва сиёсат
­
дан ажратиб бўлмайди. У Коммунистик партия 
мафкураси ва сиёсати даврида тарбия топди ва 
вояга етди. Унинг ютуқлари ва камчиликлари 
ана шу давр сиёсатида кўринади. Шароф Раши
­
дов кўплаб коммунистлар каби коммунизм қу
­
ришга ва эркин келажакка балки ишонгандир. 
Бироқ, у раҳбарлик қилган даврда Ўзбекистонда 
амалга оширилган бунёдкорлик ишлари бугун 
мустақилликка бевосита хизмат қилмоқда. На
­
заримда, агар биз Ш.Рашидов шахсини оқлай
­
миз, деб уни бевосита мустақиллик учун ку
­
рашганга чиқарсак, унинг фаолияти ва даврини 
сохталаштирган бўламиз. Аммо, шуни ҳам айтиб 
ўтиш жоизки, «коммунист» дегани бу салбий 
тушунча ҳам эмас. Ўз вазифасини поклик ва са
­
доқат билан элга, унинг корига бағишлаган, ин
­
сонпарвар ғояларга ишонч билан эътиқод қил
­
ган, оддий коммунистлар қаторида Рашидов шу 
халқнинг муносиб фарзанди сифатида, эзгу ва 
нурли амаллари билан миллионлаб одамларнинг 
қалбида ўчмас сиймо бўлиб қолади. Халқнинг, 
юртнинг шундай фарзандларидан фаҳрланиш, 
уларни қадрлаш ва ҳаёт йўлларидан ибрат олиш 
асосий бош мақсад бўлмоғи муҳим. Фикр-му
­
лоҳазаларимизнинг мақсад-муддаоси ҳам шун
­
да. «У яхши, бу ёмон!», деган баҳоларни ярат
­
ганнинг ўзи беради.


204
205

Download 7,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish