Ҳарбий хизматчилари орасида ичкиликбозлик ва кашандалик каби зарарли одатларни олдини олишда педагогик профилактиканинг хусусиятлари


Тиббий-санитар ва ҳуқуқий-оқартув йўналиши



Download 153,5 Kb.
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi153,5 Kb.
#180742
1   2   3
Bog'liq
Ҳарбий Педагогик профилактика

Тиббий-санитар ва ҳуқуқий-оқартув йўналиши: Ҳарбий хизматчилар билан ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, кушандалик ва унинг турлари, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва ҳарбий хизматчиларда учраши, гиёҳванд моддаларни ноқонуний тайёрланиши, сақланиши ва чегарадан олиб ўтилиши, товламачилик, ўғирлик қилишга ундаш педагогик профилактика жараёнининг тиббий-санитар ва ҳуқуқий-оқартув йўналишида олиб борилади.
Руҳий-диагностик ва руҳий коррекциялаш йўналиши: Гиёҳвандлик билан шуғулланишга туртки берадиган омилларни ўрганиш, гиёҳвандлик воситалари ва токсик моддаларни ноқонуний айланишида ва истеъмол қилишга мойил бўлган ҳарбий хизматчиларни аниқлаш, ушбу ҳарбий хизматчиларни “ҳавф” гуруҳига киритиш, (кузатув, суҳбат, тажриба, сўровномалар, тестлар, ҳужжатларни ўрганиш, социометрия, шахсий муносабатларини ўрганиш, ҳабий хизмат жараёнини таҳлил қилиш, ҳарбий жамоада тутган ўрни) руҳий-диагностик ва руҳий коррекциялаш йўналишида олиб борилади.
Тарбиявий-тушунтириш йўналишида: Гиёҳвандликка ва ичкиликбозликка қарши курашга доир телевизион дастурларни кўриш ва таҳлил қилиш, гиёҳвандлик соҳасида ишлаётган мутахассислар томонидан жамоат ва давлат ўқитиш тизимида дарслар ўтказиш, ҳарбий хизматчиларда ичкиликбозлик ва гиёҳвандликка қарши салбий муносабатларни ривожлантириш мақсадида тарбиявий иш соатларида суҳбатлар ўтказиш, токсик моддалар ва спиртли ичимликлар зарарли таъсири тўғрисида огоҳлантириш, зарарли одатларнинг инсон организмига салбий таъсири тўғрисидаги фикрни шакллантириш, ташқи босимни енгиб ўтиш қобилиятини ўргатиш, масъулиятли қарор қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш, эътиқод ва ўз сўзида туриш, гиёҳвандлик ва токсик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва истеъмол қилиниши билан бўғлиқ турли муаммолар юзасидан ҳарбий хизматчиларнинг маълумот бериб туриш даражасини ўрганиш,гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш, уларни локализация ва йўқ қилишга ҳисса қўшиш каби ижтимоий-педагогик омиллар комплекси тарбиявий-тушунтириш йўналишида олиб борилади.
Ташкиллаштириш йўли орқали: Кун тартибига қатъий ва аниқ риоя қилиш, ҳарбий хизматчилар орасида ўзаро Низом қоидаларини бузишга йўл қўймаслик, алькогол, гиёҳванд ва токсик моддаларни ҳарбий қисм ва бўлинмага олиб ўтиш йўлларини ёпиш, ёқилғи-мойлаш материаллари, гиёҳванд ва токсик моддаларнинг сақланиши ва улар устидан қатъий назорат олиб бориш, ҳарбий қисм дорихонасидан бериладиган таркибида гиёҳванд бўлган дори-дармонлар учун бериладиган рецептлар рўйхати устидан назорат олиб бориш, моддий воситалар борлиги, ҳисобини юритиш ва сақланишини назорат қилиш орқали олиб борилади.
Ҳарбий хизматчиларни ичкиликбозлик, гиёҳванд моддалар ва токсик моддаларни ноқонуний ташиш ва истеъмол қилишда педагогик профилактика уч босқичда олиб борилади 1-расм:

1-расм:

Биринчи босқичда ҳарбий комиссариат томонидан чақирилувчилар саломатлилиги текширилади ва ҳарбий хизматга яроқли деб топилган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари томонидан ҳарбий қисмларга танлаб олинадилар.


Иккинчи босқичда педагогик профилактиканинг ўрни жуда муҳим:
Ичкилик, гиёҳванд воситалар ва заҳарли моддалар қабул қилишга мойил бўлганлар ҳарбий хизматчиларни эрта аниқлаш ва “ҳавфли” гуруҳга киритиш, улар устидан назорат олиб борилади.
Педагогик профилактиканинг учинчи босқичда ҳарбий қисмда алкоголь концентратлар, токсик моддалар ва гиёҳванд воситаларнинг ноқонуний айланиши ва истеъмол қилиш юзасидан ишлар олиб борилади.
Педагогик профилактиканинг биринчи босқичида ҳарбий қисмнинг тиббиёт хизмати бошлиғи ҳарбий хизматга янги келадиган аскарларни олиб келишга кетаётган вакиллар(офицер ва сержантлар) билан йўриқнома машғулотлари ўтади. Дарсда асаб тизимида беқарорлик ва руҳий силжишлар бор чақирилувчиларни танлашда алоҳида эътибор бериш тўғрисида йўриқномалар берилади. Йиғин пунктига келган ҳарбий қисм вакиллари ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг ҳужжатлари билан танишадилар, улар билан алоҳида суҳбатлар ўтказадилар, саломатлиги тўғрисидаги маълумотлар билан танишиб, тиббий кўрикда қатнашадилар. Ҳарбий хизматга чақирилувчиларни ўрганиш вақтида асосий эътибор ҳарбий тиббий комиссиясининг невропатолог, психиатр ҳисобида турувчи ёки бош қисми жароҳатларини ўтказган, алкоголли ичимликлар ичишга, наркотик моддалар қабул қилишга мойиллиги бор чақирилувчилари алоҳида ўрганиб чиқилади.
Шунингдек, ҳарбий хизматга чақирилувчилар ҳарбий комиссариатдан ҳарбий қисмгача бўлган масофа давомида ҳам ўрганиб келинади. Бу вақт давомида чақирилувчининг интизомий тартибсизлиги, қўполлиги, мавҳумийлиги, жаҳлдорлиги, тез асабийлашиши, ичкиликка берилувчанлиги каби хусусиятларига эътибор берилади. Ҳарбий қисмга келгач, ҳарбий қисм мансабдор шахсларига команда каттаси маълумотлар юзасидан маъруза қилади.
Педагогик профилактиканинг иккинчи этапида ҳарбий қисм ва бўлинмаларда спиртли ичимликлар, гиёҳванд воситалар ва токсик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва истеъмол қилиниши юзасидан сезгирлик кучайтирилади. Биринчи навбатда ўрганилиши керак: чақирилувчининг ўқиш ёки иш жойидан берилган тавсифнома, касбий-руҳий танлов картаси ва тиббий карта маълумотлари, таржимаи ҳоли ва бошқа тавсифлайдиган ҳужжатларида “ҳавфли” гуруҳга киритиш учун сабаб бўладиган маълумотлар ўрганилади.
Ичкиликка берилувчанлик, гиёҳванд воситалар ва наркотик моддаларни ноқонуний сотиш ва истеъмол қилиш тажрибасига эга бўлган шахсларни аниқлаш бўйича энг қулай усул бу педагогик профилактиканинг барча этапларида олиб бориладиган усулдир. Кузатув жараёнида ҳарбий хизматчининг ташқи қиёфаси ва ўзини тутишига алоҳида эътибор бериш лозим:
-юз мимикаси, ташқи кўриниш хусусиятларига;
-инсон пантомимикаси (юриш-туриш, юриш моторикаси);
-овоз ва нутқ равонлиги (тембр, интоннация, темп);
-нутқнинг мазмуни (сўз бойлиги, мувофиқлик даражаси);
-хулқ-атворнинг адекватлиги (ўз-ўзини бошқаришдаги силжишлар, бошқалардан узоқлашиш-ёпиқлилик хусусиятлари);
-вегетатив қон томир тизимидаги ва физиологик ҳолатдаги ўзгаришлар(тер қопламаларининг қизариши ёки оқариши, терининг кўп терлаши ёки қуруқлиги, бармоқ ва кўз қовоқларининг тез-тез ёниб-ўчиши, нафас олиш ритмининг ўзгариши ва татуировканинг мавжудлиги;
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, зарарли одатларга ружу қўйган шахсларнинг юз қиёфасидан енгил даражасида бирор ўзгаришни ажратиш қийин, лекин ўртача оғирликдаги ва оғир даражаларида ташқи ва ички жисмоний ва руҳий ҳолатида ўзига хос силжишлар кузатилади:
терининг қуруқлиги ва кулранг бўғиқ тусдалиги, кўз ости халтачаларининг бўлиши, торайган ёки кенгайган қорачиқларнинг бўлиши, қизил ёки хира кўзлар, айрим ҳолларда кўзларнинг “ялтираб туриши”, ярим осилган қовоқлар,
тирноқларнинг синувчанлиги, тери бурмалари, вена томирлари бўйлаб қичишиш, бурун, пешона ёки танадаги қичишлар,
ҳаракат мувозанатининг ёмонлиги, тўғри чизиқ бўйлаб юриш синамасида бурун-бармоқ синамасининг ёмон бажарилиши, нутқнинг узуқ-юлуқлиги,
теридаги тошмалар, оғиз ва бурун атрофида йирингли тошмаларнинг бўлиши; кўп терлаш;
қўл, бармоқлар, тилнинг қолаверса бутун тананинг титраши;
оғиз қуруши, тананинг турли қисмларида терида қолган инъекциядан излари, гиёҳванд моддани юборгандан сўнг қолган чандиқ излар, кўпроқ билак, кўкрак, сон, қўлтиқ ости ва тананинг бошқа соҳаларида;
кўп ҳолларда гиёҳвандлар қолдиқ изларни йўқотиш мақсадида жароҳатлаш ҳолатлари кузатилади, ёки ҳидини йўқотиш мақсадида, ўткир хидлардан хидлаш натижасида очиқ кўз билан ухлайдиган бўлиб қоладилар;
фикрнинг тарқоқлиги ёки, ҳаддан ташқари ўйчанлик;
қўзғалувчанлик, кайфиятнинг юқорилиги (эйфория), нутқ бетартиблиги, ўз-ўзидан кулиш, кўнгил айниш ёки қусишлар кузатилиши мумкин.
Наркотик воситаларни қабул қиладиган шахсларни аниқлашни замонавий усулидан яна бири тиббий кўрик ҳисобланади. Бу шахсларни касаллик картаси ёки тиббий картасида албатта қон қўйилишлар, қирилишлар, жойлашиш жойи, ўлчами, қон қўйилиш белгилари ва вақти ҳақида шикастланиш излари ҳақида қайд этилади.
Гиёҳвандлик ёки спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ҳавфини оширадиган омилларга қўйидагилар киради: сўраб-суриштирганда авлодида туғма касалликларнинг борлиги, бош миянинг органик шикастлари борлиги, ўсишда орқада қолиш ёки силжишларнинг борлиги, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кузатилганлиги, невроз ва бошқа руҳий касалликлар, ақлий фаолият ва стрессга нисбатан паст қаршилик, уйқу, седатив ёки психоактив таблеткалардан фойдаланганлиги тиббий ва бошқа мақсадларда, даврий равишда гиёҳванд моддаларни инъекцион тарзда қабул қилиш натижасида, томирлар проекциясида тугунларнинг пайдо бўлганлиги (кўп миқдорда вена устидан инъекция қилиш натижасида), флебитларнинг борлиги (веналарни пайпаслаганда қаттиқлиги) сезилади.
Барча санаб ўтилган белгиларнинг бўлиши ҳарбий хизматчининг гиёҳванд моддаларни анчадан буён қабул қилиб келаётганлигини билдиради. Тиббий кўрик натижалари, хужжатларни ўрганиш ва танишув суҳбатлашиш асосида барча хулосалар ҳарбий хизматчининг шахсий жилдида ёритилиб берилади.

Download 153,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish