38. «Таклиф» ўйини
Ўйинчилар доира хосил қилиб турадилар. Онабоши доиранинг ўртасида туради. Онабоши доира ичида музика оҳангига қараб юради ёки ўйнайди ва доира бўлиб турган ўйинчилардан бирининг олдига бориб тўхтаб, турли ҳаракатлар қилади. Ундан бошқа бир ўйинчининг олдига бориб, шу хилда ҳаракатлар қилади. Таклиф қилинган иккита ўйинчи унинг кетидан эргашиб юради. Тўсатдан ўқитувчининг сигнали эшитилади. Таклиф қилинганлар доира ўртасидан чиқиб, доиранинг ўзлари истаган жойига бориб турадилар. Таклиф қилинганларнинг қай бири орқада қолса, ўша онабоши бўлади.
Ўйин бошлашдан аввал ўқитувчининг ўзи онабоши бўлади, сўнгра ўқувчилардан сайлайди. Агар ўйинчилар сони кўп бўлса, бир неча онабоши сайланиб, улар бир йўла бир неча ўйинчини таклиф қилиши мумкин.
39. «Мени қутқар» ўйини
Икки ўйинчидан бошқа ҳамма ўйинчилар доира хосил қилиб турадилар. Анна шу икки ўйинчининг ҳар бири ўзи турган жойга доира чизиб олади. тўрт ўйинчи эса доирадан ташқари туради. Улардан иккитасининг қўлида лента бўлади. Лента ушлаган анна шу ўйинчилар доира бўйлаб югурадилар. Қолган икки ўйинчи уларни қувлайди. Қочиб кетаётган ўйинчилар доирада турганлардан бирининг олдига келиб, унинг қўлига лентани тутқазса, қувловчидан қутилган бўлади. Унинг орқасида турган ўйинчи эса югуриб қочиб кетиши лозим. Агар унга етиб олинса, у лентани қувловчига беради ва улар ўрин алмашадилар.
Аввало бир қувловчи ва бир югурувчи билан ўйинни бошлаш мумкин. Ўйин такрорланганда ўйин қоидасига мувофиқ икки жуфт ўйинчи тайинланади. Ўйин такрорланганда ўқувчиларда атроф – теваракни, узоқ-яқинни чамалай билиш малакасини ўстириш мақсадида уларни доира бўйлаб жойламасдан, балки майдончанинг турли ерларига жойлаш зарур бўлади.
40. «Тўпни илиб ол ва тегиз» ўйини. (35-расм)
Ўйинчилар (15-20 киши) қўлни ён томонга узатган ҳолда доира бўлиб турадилар. Ўйинчилардан биттаси волейбол тўпини олиб, ўртоқларига оширади, улар бошқаларга оширади, тўпни ошириш пайтида ушлаб ололмаган ёки нотўғри уриб қайтарган ўйинчи онабоши бўлади. Ҳамма ўйинчилар майдон бўйлаб югуриб юради. Онабоши тўпни тезда юқорига кўтариб «Тўхта» деб бақиради. Ҳамма ўйинчилар «Тўхта» командасини эшиткандан кейин тўхтаб турган жойидан қўзғалмасдан туриши керак. Онабоши тўпни турган жойидан бирор ўйинчини мўлжалга олиб, унга отади. Мўлжалга олинган ўйинчи жойидан қўзғалмаслиги, чап ва ўнг томонга эгилмаслиги ҳамда ўтириб олиши мумкин эмас. Агар онабоши бирор ўйинчига тўпни тегизса, у ғолиб ҳисобланади. Ҳамма ўйинчи жойига қайтиб туради, ўйин шу зайлда давом этади.
Агар онабоши тўпни ўйинчига тегизса олмаса, ўйинчиларларнинг ҳаммаси югуриб кетади. Онабоши тўпни тутиб олиб, ўйинчилардан бирортасига «Тўхта» деб унга отади. Тўп теккан онабоши бўлади. Ўйин яна бошқатдан бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |