Ҳаракатли ўйинлар



Download 64,17 Kb.
bet1/27
Sana20.03.2022
Hajmi64,17 Kb.
#504366
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
харакатли ўйинлар тўплами



Ҳаракатли ўйинлар

Кес-кес
Бу ўйин бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган. Кенглиги 4 қадамдан иборат доира чизилади. Бошловчи учун чаққон ўқувчи танланади. Бошловчи доира ичида туради. Қолган ўқувчилар доира ташкарисида турадилар. Ўқитувчи ”бошла” дейиши билан ўйинчилар доирани кесиб ўта бошлайдилар.
Ўйинчилар хар томонда “кес”, “кес” деб югуриб ўтадилар. Бошловчи ўйинчиларга қўл теккизади. Қўл теккан ўйинчи ўйиндан чиқиб туради. Ўйин 2-3 дақиқа давом етади. Ўқитувчи ўйинни тўхтатиб нечта ўқувчи ўлдирилганлигини аниқлайди.
Кўрпа ёпинди.
Бу ўйин ўқувчиларни ботирликка ва қўрқмасликка йўллайди. Ўйинга хар командадан 5-6 ўқувчи қатнашади.
Ўйинчилар икки командага бўлинади. Ҳимоячилар ва ҳужумчилар аниқланади. Ҳимояга турган ўқувчининг қўлида 1-1.5 метр узунликда бўш қилиб тўқилган арқон бўлади. Қолган химоячилар чопон ёпиниб бир-бирларига яқин туришлари керак. Чопон ёпинганлар қимирламайдилар. Ҳужумчилар кўрпа ёпинганларни қўли билан уриб кетишга харакат қиладилар. Химоячи қўлида арқон билан хужумчиларни уриб чопон ёпинғичларини химоя қилади. Химоячи
2-3 дақиқа ўз ўйинчиларини химоя қилиб тура билса ютган хисобланади. Химоячи қўлида арқон билан ўз ўйинчисини хар томондан химоя қилади. Чопон ёпинганларнинг устидан сакраб ўтиш хам мумкин.
Олиб қочар
Ўйин учун 13 та рангли тошлар йиғилади. Кенглиги 3 қадамли доира чизилади. Рангли тошлар доира ўртасига ташлаб қўйилади. Бошловчи аниқланиб, у доира ичидаги тошларни олиб қочмасликка йўл қўймайди.
Доира ташқарисида турган ўйинчилар доира ичидаги тошларни олиб қочадилар. Бошловчи ўйинчиларга қўл теккизади. Қўл теккан ўйинчи ўлган ҳисобланади. Ўйин давомида ким кўп тош йиғса, шу ўйинчи ютган хисобланади. Ютган ўйинчи кейинги ўйинга бошловчи бўлади. бошловчи кам тош олдирса, бу хам ютуқ хисобланади. Ўйин бошловчи синф ўқувчиларига ва боғча болаларига мўлжалланган.
Қўриқчи №2
Ўйин учун саккиз қадам кенгликда доира чизилади. Латта ёки жундан думалоқ шаклда қўлга сиғадиган кичик коптокча тикилади. Унча катта бўлмаган саккизта ясси тош танланади, тош бўлмаса кеглидан фойдаланса хам бўлади. Ясси тошлар доира ўртасига (тўрттадан) ташлаб қўйилади.Ўйинга иштирок этувчи қизлар доира ичида ашула айтиб айланиб юрадилар.
КЎРИК тексти:
Омон ёр айласанг-чи ё, омон ёр
Белинг-ни бойласангчи ё, омон ёр
Даданг ишдан келсачи –ё, омон ёр
Кўк чойни дамласанг-чи ё, омон ёр.
Ашула тугаганда доира ичидагилар чиқиб кетишлари керак. Икки ўқувчи тошларни териб икки ерга тезлик билан тикишга харакат қиладилар. Тошни тиккан ўқувчи тезлик билан доирадан чиқиб кетади. Доира ичида қолган ўйинчи тошларни тикади ва химоя қилишга қолади. Доира ташқарисида қолган ўйинчилартошни кичик коптокча билан уриб йиқитишга ҳаракат қиладилар. Доира ташқарисида турган ўйинчилар тошни тез-тез вақт ичида йиқитсалар ютган хисобланади. Ютқазган ўйинчи ашула айтиб ёки ўйинга тушиб беради. Доира ичидаги тошларнинг ҳаммаси уриб йиқитилса, ўйин яна бошқатдан бошланади.

Download 64,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish