Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

10.1-жадвал
Турмуш даражасининг асосий кўрсаткичлари 
Ҳажмий (абсолют) 
Улуш (ўртача) 
Миллий даромад ҳажми 
Истеъмол фондининг миллий даромаддаги 
улуши 
Аҳолининг номинал даромадлари 
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал 
даромад 
Иш ҳақи фонди 
Ўртача ва энг кам иш ҳақи 
Тадбиркорликдан олинадиган даромадлар 
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган 
тадбиркорликдан олинадиган ўртача даромад 
Пенсия фондлари ҳажми 
Пенсиянинг ўртача ва энг кам миқдорлари 
Товар айланиши ҳажми 
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган товар 
айланиши 
Бажарилган хизматлар ҳажми 
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар 
салмоғи 
Уй–жой фондининг ҳажми 
Бир кишига тўғри келадиган уй–жой ҳажми 
(кв.м., хона) 
Иқтисодиѐт тармоқларида иш билан банд 
аҳолининг сони 
Иқтисодий фаол аҳоли таркибида бандлар ва 
ишсизлар салмоғи 
Аҳолининг жамғармалари 
Жамғарманинг ўртача миқдори 
Аҳолининг табиий кўпайиши 
Яшаш даври 
Кўрсаткичлар алоҳида белгилар бўйича қуйидаги туркумларга 
ажратилади: умумий ва хусусий; иқтисодий ва ижтимоий-демографик; 
объектив ва субъектив; қиймат ва натурал; миқдор ва сифат; истеъмол 
пропорцияси ва таркиби кўрсаткичларлари; статистик кўрсаткичлар ва 
бошқалар. 
Турмуш даражаси кўрсаткичлари умумий ва хусусий турларга 
ажратилади. Умумий кўрсаткичларга 1)миллий даромад; 2)истеъмол фонди 
(иқтисодиѐт 
тармоқларининг 
бевосита 
истеъмолга 
йўналтирилган 
маҳсулотлари); 3)миллий бойликлар истеъмол фонди (тўпланган истеъмол 
мулклари – турар жойлар, маданий-маиший бинолар, буюмлар) кабиларнинг 
аҳоли жон бошига тўғри келадиган улуши киритилади. Бу кўрсаткичлар жамият 
ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтининг умумий даражасини ифодалайди. 
Хусусий кўрсаткичлардан 1)истеъмол даражаси ва усуллари; 2)меҳнат 


шароитлари; 3)турар жой таъминоти ва маиший қулайликлар; 4)ижтимоий-
маданий хизмат кўрсатиш даражаси; 5)болаларни тарбиялаш шароитлари; 
6)ижтимоий таъминот ва бошқаларни келтириб ўтиш мумкин. Мазкур 
кўрсаткичлар 
ижтимоий 
тараққиѐт 
билан 
боғлиқ, 
аммо 
аҳоли 
(мехнаткашлар)нинг маълум гуруҳлари, ҳудуд ва бошқалар бўйича 
аниқлаштирилган. 
Иқтисодий кўрсаткичлар инсон ва жамият ҳаѐтининг иқтисодий 
жиҳатларини, 
эҳтиѐжни 
қондиришнинг 
иқтисодий 
имкониятларини 
ифодалайди. Жамият иқтисодий тараққиѐти ва ҳар бир инсоннинг фаровонлиги 
(номинал ва ҳақиқий даромадлар, иш билан бандлик ва бошқалар) даражасини 
акс эттирувчи кўрсаткичлар иқтисодий кўрсаткичлар сирасига киритилади. Бу 
кўрсаткичлар ишчи кучини (аҳолини) такрор ишлаб чиқариш билан узвий 
боғлиқ бўлиб, унинг иқтисодий асосларини очиб беради. Бу, айниқса, аҳоли 
даромадлари салмоғи ва уларни дифференциациялашда яққолроқ намоѐн 
бўлади. 
Ижтимоий-демографик кўрсаткичлар аҳолининг ѐши, жинси, касбий-
малакавий таркибини, ишчи кучини жисмоний такрор ишлаб чиқаришни 
ифодалайди. Улар ижтимоий кўрсаткичларда ўз аксини топади ва ижтимоий 
соҳа, умуман, иқтисодиѐт тараққиѐти билан мустаҳкам алоқада. Бу омиллар 
аҳолишуносликнинг табиий асослари, яъни аҳоли, унинг айрим гуруҳлари 
сонининг ўзгариши, умр кўриш даври ҳақида тасаввур ҳосил қилади. 
Кўрсаткичларнинг объектив ва субъектив турларга бўлиниши инсонлар 
ҳаѐт фаолиятидаги ўзгаришларни асослаш зарурати билан изоҳланади. 
Объектив кўрсаткичлар объектив (иқтисодий, техник ва ҳоказо) базага эга 
бўлса, субъектив кўрсаткичлар аҳоли гуруҳлари ѐки алоҳида шахсларнинг 
меҳнат, оилавий муносабатлар, даромадлар, иш, турмуш тарзи ва шу 
кабилардан қониқиши бўйича ҳисобга олинади. 
Қиймат ва натурал кўрсаткичлар. Қиймат кўрсаткичлари барча даромад 
кўрсаткичлари ва пул кўринишидаги бошқа кўрсаткичлар (товар айланиши, 
хизматлар, ташишлар, пул жамғармалари ва қўйилмалари ва ҳоказоларнинг 
ҳажми)ни ўз ичига олади. 
Натурал кўрсаткичлар натурал бирликларда (дона, кв.м., куб м. ва 
ҳоказолар) ўлчанадиган муайян моддий неъматлар ва хизматлар - озиқ-овқат 
маҳсулотлари, энергия истеъмоли, мол-мулк, турар жойлар, маданий-маиший 
товарлар таъминотининг ҳажмини ифодалайди. 
Турмуш даражасини ифодалашда миқдор ва сифат кўрсаткичлари 
муҳим аҳамиятга эга. Миқдор кўрсаткичлари муайян моддий неъматлар ва 
хизматлар истеъмол ҳажмини аниқлайди. Сифат кўрсаткичлари эса аҳоли 
фаровонлигини сифат жиҳатдан баҳолаш имконини беради. Улар моддий 
неъматлар, хизматлар истеъмол таркиби, овқатланиш, маълумот, малака, узоқ 
муддатга мулжалланган ижтимоий-маиший буюмлар билан таъминланганлик 
даражаси кабиларни ўз ичига олади. 
Аҳоли фаровонлиги пропорцияси ва тақсимот таркибининг (аҳоли 
қатламларини даромадлар бўйича тақсимланиши, даромадлар ва истеъмолни 
концентрациялаш ҳамда дифференциациялаш кўрсаткичлари ва бошқалар) 


ифодаловчи кўрсаткичларни мустақил кўрсаткичлар сифатида ажратиб 
кўрсатиш мумкин. 
Статистик кўрсаткичлар. Статистик кўрсаткичлар турмуш даражаси 
кўрсаткичлари тизимида муҳим ўрин тутади.
Бозор иқтисодиѐти муносабатлари шароитида илгари қабул қилинган 
таснифдан фойдаланиш деярли мумкин эмас, чунки шўролар даврида таркиб 
топган 280дан ортиқ кўрсаткични баҳолаш жуда мураккаб ва шу билан бирга 
сўнгги йилларда ижтимоий тараққиѐтнинг йуналишлари, ҳисоб юритиш ва 
ҳисобот амалиѐти туб ўзгаришларга юз тутди ва мамлакатда миллий 
манфаатларни ҳимоя қилувчи иқтисодий омиллар муҳим ўрин тутади. 
Ҳозирги пайтда юзага келган шароитларни ҳисобга олиб, бозор 
иқтисоди шароитларига мувофиқлаштирилган қуйидаги янги кўрсаткичлар 
тизими таклиф этилади: 
1) умумлаштирувчи кўрсаткичлар (ички ялпи маҳсулот, истеъмол 
фонди, турмуш қиймати иидекси ва бошқалар); 
2) аҳоли даромадлари; 
3) аҳоли истеъмоли ва харажатлари; 
4) аҳолининг пул жамғармалари; 
5) жамғарилган мол-мулклар ва турар жойлар; 
6) аҳолининг ижтимоий табақаланиши; 
7) аҳолининг кам таъминланган табақалари.
Бу тизим ҳам камчиликлардан бутунлай холи бўлмасада, у шўролар 
даврида фойдаланилган таснифга қараганда ихчам, ҳисоб юритиш учун қулай 
ва турмуш даражасининг асосий кўрсаткичларини акс эттиради. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish