Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

 
 
 
10.2. расм. Истеъмол бюджети ва унинг энг муҳим иқтисодий 
кўрсаткичлар билан ўзаро алоқаси 
Моддий таъминланганлик минимуми бюджети жорий вақт учун ва 
истиқболга мўлжаллаб тузилиши мумкин. У натурал ва пул шаклида 
ифодаланади. Меҳнаткашлар ва уларнинг оилалари минимал эҳтиѐжлари 
моддий ва маданий неъматлар истеъмоли даражаси ва таркиби қандай бўлиши 
бу минимумни таъминлайдиган даромадлар миқдорини аниқлаш имконини 
беради. Масалан, ишчи кучини (аҳоли) нормал такрор ишлаб чиқариш учун 
ишчининг (хизматчи, деҳқон) оиласидаги балоғатга етган кишиларнинг энергия 
Ишлаб чиқариш 
кучларининг ривожланиш 
даражаси 
Товарлар, маҳсулотлар, 
хизматларнинг нархлари 
Маҳсулотлар, товарлар, 
хизматларни истеъмол 
қилиш меъѐрлари ва 
нормативлари 
Истеъмол бюджетларини регионал, ижтимоий – 
демографик ва профессионал гуруҳлар, оила таркиби бўйича 
дифференциалаш 
Яшаш минимуми 
Минимал 
Рационал 
Элитар 
Истеъмол 
бюджети 


сарфини қоплаш ва қониқарли ҳаѐт фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган 
физиологик меъѐр даражасида овқатланиши ҳамда кийим-бош, пойабзал, ички 
кийимлар, гигиена воситалари билан таъминланиши, коммунал хизмат, 
транспорт ва алоқа хизмати учун ҳақ тўлаш, шунингдек, маданий эҳтиѐжларни 
қондириш учун минимал даромадга эга бўлиши зарур. 
Меъѐрий бюджетга асосланган моддий таъминланганлик минимуми иш 
ҳақини 
дифференциациялашни 
прогнозлашда 
(бошқаришда) 
асосий 
элементлардан бири бўлиб хизмат қилади. Иш ҳақининг энг кам миқдори 
жамиятда мавжуд ресурсларга боғлиқ бўлмаса, моддий таъминланганлик 
минимумини таъминлаш учун бошқа манбалардан фойдаланилади (ижтимоий 
истеъмол фонди, шахсий томорқа хўжалиги ва шу кабилар). 
Меъѐрий истеъмол бюджети ѐлғиз кишилар ва оилалилар учун (сон ва 
ѐш таркиби турлича бўлган), аҳолининг турли гуруҳлари, оиланинг 
ишламайдиган аъзолари, мамлакатнинг турли худудлари учун ишлаб чиқилади. 
Мамлакат районлари бўйича меъѐрий бюджетлар турмуш қийматидаги фарқни 
аниқлаш, район коэффициентини асослашга ѐрдам беради. Моддий 
таъминланганлик минимумига эришиш йўлларини асослашда уларни қоплаш 
манбаларини аниқлаш катта аҳамиятга эга (энг кам иш ҳақи ва пенсиялар, 
номинал ва реал иш ҳақини ошириш, ижтимоий трансфертлар, шахсий томорқа 
хўжалигидан олинадиган даромадни кўпайтириш ва шу кабилар). Бироқ 
оилаларда иш билан бандлар ва боқимандаларнинг турли нисбатлари юзага 
келади, бу эса оила таъминланишига таъсир этади. Кам таъминланганлик 
муаммосини ҳал этиш учун иш ҳақини мунтазам ошириб бориш, оилада 
бандликни ошириш, пенсия таъминотини яхшилаш, солиқ бўйича имтиѐзлар 
белгилаш, товар ва хизмат ҳақларини камайтириш, болаларни боқиш учун 
давлат томонидан бериладиган нафақалар микдорини кўпайтириш, ѐлғиз 
қарияларга кўмаклашиш ва шу кабилар лозим. 
Оиланинг яшаш минимумини шакллантиришда ѐлғиз кишилар ва 
оилалиларнинг истеъмол харажатлари даражасига таъсир этувчи омиллар 
ҳисобга олинади. Оиладагилар сони ошиб бориши билан истеъмол харажатлари 
пасайиб боради. Масалан, агар икки киши биргаликда яшаса, уларнинг жон 
бошига харажатлари (коммунал хизматнинг баъзи турлари бўйича тўловлардан 
ташқари) ѐлғиз яшовчининг харажатларидан икки баробар кам бўлади. Бу узоқ 
вақт фойдаланишга мўлжалланган товарларга ҳам тааллуқли. Буюмлар бир 
боладан бошқасига ўтиши ҳам ҳисобга олинади (айниқса, кам таъминланган ва 
кўп болали оилаларда). Шу муносабат билан даромадлари турли даражада 
бўлган оилаларда биргаликда яшаш эвазнга харажатларнинг камайиши 
коэффициенти ҳисоблаб чиқилган. Масалан, балоғатга етган тўртта одам 
яшайдиган оилада истеъмол харажатлари 10 фоизга камаяди, оилада яшовчи 
пенсионер учун яшаш минимуми ѐлғиз пенсионерникидан 10-15 фоиз паст. 
Аҳоли эҳтиѐжига табиий-иқлимий шароитлар, жойлашиш характери, 
миллий анъаналар ҳам таъсир кўрсатади. Ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар 
харажати ўзоқ вақт фойдаланишга мўлжалланган буюмлар билан 
таъминланганлик ва хизмат муддати меъѐрлари асосидаги норматив усул 
ѐрдамида аниқланади. Ҳисоб-китоблар товарлар гуруҳи бўйича ишлаб 


чиқилади: гардероб предметлари (уст кийим, пойабзал ва ҳоказолар), 
санитария-гигена воситалари, дори-дармонлар, узоқ вақт фойдаланишга 
мўлжалланган товарлар (мебель, электр асбоблари, автомобиль ва ҳоказо). 
Уй-жой ва коммунал хизмат харажатлари ушбу региондаги нархлар ва 
тариф нормативларига қараб белгиланади. Бунда солиқлар ва мажбурий 
тўловлар харажатлари ҳам ҳисобга олинади. 
Оиланинг яшаш минимуми бюджети унинг таркиби ва катта-
кичиклигига қараб аниқланиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, яшаш минимуми 
анча тор тузилган, унда фақат физиологик минимумни таъминловчи меъѐрдан 
фойдаланилган ва тамаки маҳсулотлари, деликатеслар, маданий эҳтиѐжлар 
ҳисобга киритилмаган, ноозиқ-овқат товарлари, хизматлар, солиқлар эса етарли 
даражада ҳисобга олинмаган. Яшаш минимумидан фарқли ўлароқ, минимал 
истеъмол бюджети ана шу харажатларни тўла ҳисобга олади. Баъзи ҳисоб-
китобларга кўра, минимал истеъмол бюджети яшаш минимуми бюджетидан 3-4 
баравар ортиқ. Минимал истеъмол бюджети ва яшаш минимуми бюджети 
билан бирга рационал истеъмол бюджети ҳам ҳисобланади, унинг ѐрдамида 
илмий асосланган рационал меъѐрларга мувофиқ эҳтиѐжларни қондириш учун 
зарур бўлган даромаднинг таркиби ва миқдори аниқланади. Рационал бюджет 
ва истеъмолнинг рационал меъѐри инсоннинг оқилона эҳтиѐжларини тўла 
қондириш тамойили асосига қурилади. Истеъмолни реал меъѐрига мувофиқ 
бўлган аҳоли жон бошига тўғри келадиган истеъмол даражасига етиш мамлакат 
миқѐсида ўрта табақани шакллантириш вазифасини ҳал этишга ѐрдам беради. 
Барча аҳоли учун истеъмолни рационал даражага етказиш жараѐнини 
икки босқичга ажратиш мумкин: биринчиси - рационал бюжетга мос келувчи 
даромадни ва истеъмолни ўртача даражасига етиш; иккинчиси - жамият ҳар бир 
аъзосининг рационал истеъмолини таъминлаш. Бу икки босқични фарқлаш 
иқтисодий мазмунга эга. У даромадлар ва истеъмолнинг баъзи элементлари 
ҳаракати тенденциясидаги туб ўзгаришлар ва истеъмол тузилмасининг 
ўзгариши билан боғлиқ. Аммо рационал истеъмол бюджетининг моҳиятини 
мутлақлаштириб бўлмайди. У фақат прогнозлашнинг дастлабки пунктини 
ташкил этади. Рационал истеъмол ва таъминот меъѐрлари шундай воситаки, 
улар ѐрдамида халқ фаровонлигини оширишнинг устивор йўналишларини 
миқдор ва сифат жиҳатдан ифодалаш; ижтимоий муаммоларни ечиш, турмуш 
даражаси (сифати) концепциясини ишлаб чиқиш мумкин. 
Истеъмол бюджетлари турли товарлар ва хизматларнинг маълум 
тўплами асосида тузилади. Истеъмол тўпламлари турли истеъмол бюджети 
учун белгиланган бўлиб, унга кирувчи товарлар ва хизматлар таркиби билан 
ҳам, уларнинг ҳажми билан ҳам фарқланади. Минимал истеъмол бюджетини 
ҳисоблашда бир қатор товарлар (хизматлар) ҳисобга олинади ва минимал 
истеъмол меъѐрлари яшаш минимумига нисбатан анча юқори (масалан, гўшт 
маҳсулотлари бўйича - икки баравар ортиқ). 
Истеъмол савати - инсоннинг саломатлигини сақлаш ва унинг ҳаѐт-
фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-
овқат товарлари ва хизматларнинг минимал тўпламидир. Аслида, истеъмол 
савати учта саватга иборат: озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, хизмат саватчалари. 


Истеъмол савати камида 5 йилда бир марта услубий тавсиялар асосида 
аниқлаштирилади. Истеъмол саватида озиқ-овқат савати муҳим ўрин тутади. 
Озиқ-овқат савати - бир одамнинг бир ойда овқатланиши учун кетадиган 
маҳсулотлар тўплами (у маҳсулотлар истеъмолининг минимал меъѐри асосида 
ҳисоблаб чиқилган) ва бу тўплам жисмоний эҳтиѐжларга мос келади, зарур 
калорияни таъминлайди, асосий озиқ моддалар мавжуд ва овқатланишни 
ташкил этишнинг анъанавий кўникмаларига тўғри келади (14.2.-жадвал).
Озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишнинг минимал миқдорига 
Ўзбекистон Республикасида нон маҳсулотлари, картошка, сабзавот, мева-чева, 
гўшт маҳсулотлари, сут маҳсулотлари, тухум, балиқ маҳсулотлари, шакар ва 
қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ѐғи, маргарин, бошқа маҳсулотлар (туз, 
қалампир ва шу кабилар) киради. Минимал тўплам таркибига тамаки 
маҳсулотлари, алкоголли ичимликлар, деликатеслар киритилмаган. 
Минимал истеъмол саватини ишга лаѐқатли ѐшдаги аҳоли учун 
шакллантиришга асос қилиб ишлаѐтган эркак кишига суткада 2720 ккал, оқсил 
истеъмолини - 88,7 (шу жумладан, ҳайвонники - 31,5), углеводларни 4412 
г/суткани таъминловчи озиқ-овқатлар тўплами олинади. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish