Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б


 Аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичлари ва индикаторлари



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

10.3. Аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичлари ва индикаторлари 
Даромадлар даражасини ошириш муаммоларини ҳал этишда истеъмол 
бюджети асосида аҳолини минимал даромад билан таъминлашга алоҳида 
эътибор қаратиш лозим. 
Истеъмол бюджети моддий ва маънавий неъматлар ва хизматлар 
истеъмоли салмоғи ва таркибининг қиймати баҳоси ҳамда солиқлардан иборат. 
Эҳтиѐжни қондириш даражасига қараб, моддий таъминланганлик минимуми, 
рационал ва элитар истеъмол бюджетлари мавжуд. Улар аҳолининг қуйи, ўрта 
ва юқори (жуда юқори) даромадли гуруҳларига мувофиқ ҳисобланади. 
Шунингдек, ҳақиқий ва меъѐрий бюджетлар ҳам мавжуд, меъѐрий бюджетлар 
даромадлар сиѐсатининг ижтимоий нормативларидан биридир. 
Истеъмол бюджети фақат аҳоли гуруҳлари учун эмас, балки мамлакат 
районлари учун ҳам белгиланиши мумкин. Бунда ҳисоб-китобнинг турли 
хилларидан фойдаланилади: меъѐрий (товар ва хизмат истеъмоли ва уларнинг 
ҳақиқий баҳоси нормативлари асосида); статистик (аҳолининг айрим 
қатламлари эга бўлган реал даромадлар даражасида); мураккаб (овқатланиш 
меъѐрлари ва амалий харажатлар асосида); субъектив (экспертлар сўрови ва 
жамоатчилик фикри асосида); ресурс (аҳолининг маълум истеъмол 
минимумини таъминлаш учун давлатнинг объектив имкониятлари асосида). 
10.2-расмда истеъмол бюджетининг энг муҳим иқтисодий кўрсаткичлар билан 


ўзаро алоқадорлиги акс эттирилган. 
Истеъмол бюджети юзлаб товарларни (хизматларни) ўз ичига олади, 
аммо ҳисоб-китобларда, одатда, энг муҳимлари (овқатланиш, кийим-кечак, 
пойабзал, санитария ва гигена воситалари, дори-дармон, мебель, идиш-товоқ, 
маданий моллар, уй-жой ва маиший хизмат, транспорт, алоқа хизмати ва ш.к.) 
эътиборга олинади ва улар минимум моддий таъминланганлик бюджетига 
киритилади. 
Ҳар бир давр бўйича аҳоли ва ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш учун 
зарур бўлган моддий таъминланганлик минимуми мавжуд. Бу минимум 
объектив миқдор бўлиб, ижтимоий кучларнинг ривожланиш даражасига 
боғлиқ. моддий таъминланганлик минимуми меъѐрий истеъмол бюджети 
ѐрдамида аниқланади. Истеъмол бюджети ҳисоб-китоб тавсифига эга ва маълум 
нормативларга асосланади. Меъѐрий бюджет моддаларининг асосий қисми 
тўғридан-тўғри ҳисобланади, яъни озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари 
истеъмоли меъѐри, хизмат кўрсатиш нормативи, уларни харид қилиш баҳолари 
инобатга олинади. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish