Арабов Н. У. – Самду ―Инсон ресурсларини бошқариш‖ кафедраси профессори и ф. д. Артиков З. С. – Самиси ―Тармоқлар иқтисодиѐти‖ кафедраси мудири, доц в. б


Х-МАВЗУ. АҲОЛИ ТУРМУШ ТАРЗИ ВА ДАРОМАДЛАРИ



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/114
Sana25.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#464106
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   114
Bog'liq
2 5235688365025661521

 
Х-МАВЗУ. АҲОЛИ ТУРМУШ ТАРЗИ ВА ДАРОМАДЛАРИ
 
10.1. «Турмуш даражаси» тушунчаси ва унинг кўрсаткичлари тизими
10.2. Аҳоли эҳтиѐжлари ва турмуш даражасига таъсир этувчи омиллар 
10.3. Аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичлари ва индикаторлари 
10.4.Мамлакат аҳолиси турмуш сифатини ошириш йўллари
10.5.Аҳоли 
даромадлари, 
уларнинг 
шаклланиш 
манбалари
ва фойдаланиш йўналишлари 
10.1. «Турмуш даражаси» тушунчаси ва унинг кўрсаткичлари тизими
Аҳолининг фаровонлик даражасини ифодалаш учун "турмуш даражаси", 
"халқ фаровонлиги", "турмуш фаолияти хавфсизлиги", "турмуш тарзи", "меҳнат 
фаолияти сифати", "турмуш сифати" каби турли хил тушунчалар қўлланилади. 
Баъзан турли атамалар бир мазмунни англатса, бошқа ҳолларда улар ўртасидаги 
фарқ муайян характер касб этади, мазмуни сезиларли даражада фарқ қилади. 
Шу билан бирга, мазкур тушунчаларнинг ўзаро боғлиқлигини қайд этиш лозим. 
Ўзбекистонда аҳолининг моддий, маънавий, ижтимоий эҳтиѐжлари 
қондирилиш даражасини ифодалайдиган "турмуш даражаси" атамаси кенгроқ 
қўлланилади. Бундай тавсиф кўпроқ турмуш даражаси статистикасини 
характерлайди. Шу билан бирга турмуш даражаси - кўплаб омиллар йиғиндиси 
таъсирида бўлган ўзгарувчан жараѐндир. Турмуш даражаси мунтазам ўзгариб 
турадиган турли неъматларга бўлган эҳтиѐжларнинг таркиби ва даражаси 
билан, бошқа томондан, эҳтиѐжни қондириш имкониятлари, товарлар ва 
хизматлар бозоридаги ҳолат, аҳоли даромадлари, меҳнаткашларнинг иш ҳақи 
билан белгиланади. Аммо иш ҳақи миқдори ҳам, турмуш даражаси ҳам ишлаб 
чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари самарадорлигининг кўлами, илмий-
техник тараққиѐт даражаси, аҳолининг маданий-маърифий савияси ва таркиби, 
миллий хусусиятлар, сиѐсий ҳокимиятга боғлиқ (11.1 расм).
70-80-йилларда "турмуш тарзи" тушунчаси кенг қўлланилган. Бунда 
ҳаѐт фаолиятининг сифат кўрсаткичлари "турмуш тарзи", миқдор 
кўрсаткичлари эса "турмуш даражаси" билан ифодаланган. Шунингдек, 
аҳолининг турмуш даражасини характерловчи бошқа атамалар ва тушунчалар 
мавжуд. Турмуш даражасининг энг муфассал талқини қуйидагича: турмуш 
даражаси - бу жисмоний, маънавий ва ижтимоий эҳтиѐжларнинг ривожланиш 
даражаси, қондирилганлик миқѐси ва уларни қониқтириш учун яратилган 


имкониятларни акс эттирувчи комплекс ижтимоий–иқтисодий категориядир. 
Бундай талқин турмуш даражасининг сифат ва миқдор кўрсаткичларини янада 
тўлиқроқ ифодалашга имкон яратади. 
Турмуш даражаси инсон (аҳоли) ҳаѐт фаолиятининг маълум бир 
қирраси тўғрисида тасаввур берадиган кўрсаткичлар тизими билан 
белгиланади. Турмуш даражаси тўғрисида батафсил маълумот олиш учун аҳоли 
даромадлари ва эҳтиѐжлари, истеъмол даражаси ва таркиби, уй-жой, мол-мулк, 
маданий-маиший буюмлар ва бошқалар билан таъминланганлик даражасини 
чуқур ўрганиш лозим. 
Турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар турли-туман бўлиб, 
турмуш даражаси концепцияси билан узвий боғлиқ. Айрим муҳим 
кўрсаткичлар 10.1-жадвалда келтирилган. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish