Савол. Ҳажжи мабрурнинг маноси?
Жавоби
Мақбул қабул қилинган ҳаждир;
Савол. Иймонга, эзгу амалга, ҳақ йўлига ва сабрга
инсоннинг доимо мухтожлиги баён этилган сура?
Жавоби
Бу сура уч оятдан иборат бўлган “Аср” сураси:
1.Вал ъср;
2.Иннал инсаана лафи хуср;
3Иллаллазийна соолиҳаати ва тавосов билҳаққи ва тавасов биссобр;
(Қ.к. 103-сура)
Аср сурасини йиғинлар (гап гаштакларда) да боши ва охирида 4 марта ўқиш
Хатм савобини беради дейилган.
Савол. Маънавият ва маърифат нима?
Жавоби
Маърифат:Кишининг ички, руҳий,аҳлоқий қиёфаси яшаш тарзи ва ҳаётидир;
Маърифат:Инсониятни ҳидоятга бошловчи таълим- тарбия сабоқ ва маъорифдир.
(маърифатли олимлар:Имом Бухорий, Термизий, Мотрудий....ва бошқалар).
Савол. Ҳаётнинг “Олтин қоидаси”?
Жавоби
Ҳаётнинг олтин қоидаси бу “Ўртачалик” қоидасидир;
(Аристотел: “Давлат бойлар ҳам камбағаллар ҳам қулида булмаслиги керак “ўрта табақа” қўлида бўлиши керак”,- деган).
( Саод.эл.билим. 542-бет)
Савол.”Ҳажжи акбар” маъноси?
Жавоби
Авом кишилар ҳаж жума кунига тўғри келса ҳажжи акбар бўлади деб нотуғри айтишади. Аслида:
“Ҳажжи акбар” (Қурбон ҳаййити)куни- бу катта ҳаж;
“Ҳажжи асғар”-бу киччик ҳаж (Умра);
(Қ.к. :.2004. “тавба” сураси, 3-оят)
Савол. Омонат ва омонатга ҳиёнат нима?
Жавоби
Омонат “Сир сақлаш” сифатида айтилган сўз. Бировнинг мол мулки, пули, қарзини Омонат сифатида сир сақлаш.
Омонатнинг зидди хиёнат булиб омонатни сақлай билмаса бировнинг сирини бировга га сотиб қўйса “хоин” дейилади ва гуноҳкор бўлади.
Шунингдек, ҳар бир инсоннинг аъзолари Аллоҳ томонидан ўзига омонат сифатида берилган. Хиёнат қилиш катта гуноҳ. Масалан ўз жонига қаст қилиш ҳам.
Савол. Энг катта гуноҳлар?
Жавоби
-Аллоҳга ширк келтириш;
-Ота-онага оқ бўлишлик;
-Ёлғон гувоҳлик бериш;
(Саод.элт.билим.542-бет)
Савол. Қайси сурада ўғирлик ҳақида маълумот берилган?
Жавоби
“Моида” сураси, 38-39-оятларида “ Ўғри эрка ва ўғри аёлнинг қилмишларига яраша жазо ва Аллоҳдан азоб сифатида -қўлларини кесинглар.Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир”,-дейилган.
Савол. “Дин” нима?
Жавоби
“Дин” арабча сўз бўлиб, “ишонмоқ”,”танимоқ” маъносини билдиради.
Аллоҳ таоланинг пайғамбарлар орқали билдирган барча амри ва тақиқлари, ҳукумлари, сифатлари барчаси “Дин” дейилади.
Савол. Қуръони карим қандай китоб?
Жавоби
Куръони карим- Аллоҳнинг сўзлари энг юқори услубда баён этилган
Илоҳий китобдир.
Савол. Шариат нима?
Жавоби
Шариат: ислом дини қонунлари тўпламидир.
Шариат ҳукумлари Қуръон ва ҳадисларга асосланган.
(Қуръон, сунна, ижмоъ, қиёс)
Савол. Шайтонга тош отадиган жой қаерда жойлашган ва у қандай номланади?
Жавоби: Шайтонга тош отадиган жой “жамра” дейилиб,
Мино водийсида жойлашган учта жой бор:
1.Жамаротул кубро- катта тош отадиган жой;
2.Жаморотул вусто-ўрта тош отадиган жой;
3.Жаморатул суғро-кичик тош отиш жой;
(Хадис. Имом Бухорий “Сахихий Бухорий”Т:.2019. №2.494 бет).
Савол. Дин нма ва унинг мақсади вазифаси нима?
Жавоби:
-Дин Аллоҳ таоладан бандаларга бўлган (юборилган)эҳсондир;
-Диннинг вазифаси бандаларни Аллоҳга яқинлаштирадиган, кишиларни аҳлоқий ҳаёт кечиришга иймон билан яшашга ундайдиган йўлдир. (Спиноза)
-Дин: комил инсонни тарбиялашда улкан қудратга эга бўлган маънавий ва аҳлоқий кучдир.
-Диннинг бош мақсади инсонларни руҳий камолатга етказиб, моддий фарованлигини яратиб беради;
Do'stlaringiz bilan baham: |