Савол: Инсонларни ёмонликдан қайтариб яхшиликка ундаш ҳақида билганларингиз?
Жавоб: Пайғамбаримиз с.а.в. дедиларки: “Қайси бирингиз Алоҳ ризосига тўғри келмайдиган бирон амални кўрсангиз, уни қўлингиз билан қайтаринг. Агар бу унга таъсир қилмаса, тилингиз ила йўлга солинг. Буларга ҳам амал қилмаса лоақал кўнглидан ўтказсин. Имонлиларнинг энг заиф амали шудир”,-деганлар. Аммо яхшиликка ундовчи ўзини унутмаслиги керак.
(Имом Ғаззолий.”Қалблар кашфиёти”. Т:.2019.57-58-бетлар)
Савол: Шайтон қандай қилиб инсонларга душманлик қилади?
Жавоб: Пайғамбаримиз с.а.в. бир узун чизиқ чизиб, “Бу Аллоҳнинг йўли”,-деди. Шу чизиқнинг икки ён томонларидан кўп чизиқлар чизиб, бу кўп чизиқлар шайтоннинг йўллари”,-дедилар. Сизни тўғри кетаётган йўлдан, шу ён чизиқдаги шайтонлар ўз йўлларига чорлайди!”,деб айтдилар.
Демак, қалб қалъага ўхшайди. Шайтон эса шу қалъага кириб уни ишғол этувчи душмандир. Қалб қалъасини муҳофаза қилиш ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир.
(Имом Ғаззолий.”Қалблар кашфиёти”. Т:.2019.61-бет)
Савол: Инсоннинг қалб қалъасига шайтонлар қандай йўллар билан киради?
Жавоб: Шайтоннинг инсонлар қалб қалъасига кирадиган йўллари
ва эшиклари кишининг ёмон амаллари устига қурилади. Бундай ёмон амаллар инсонда ҳисобсиздир. Масалан: Ғазаб ва ҳайвоний нафсда, ҳасад ва хирсда, тўқлик ва очкўзликда, уй-жой жиҳозлари ва ҳашаматга ўчлик, ҳовлиқмалик, мол-мулк ва пулга ўчлик, ҳасислик, қашшоқ бўлиб қолишдан қўрқишлик, кишиларни ёқтирмсаслик, гумонсирашлик булар шайтон кирадиган эшиклардир. Шайтондан: “сен қандай йўллар билан инсонларни йўлдан оздирасан?”,деб сўрашганда,шайтон деди:”Мен инсон ғазабланганда ва ҳавойи НАФСга берилганда унинг ёқасидан тутаман”,деганлар.
(Имом Ғаззолий.”Қалблар кашфиёти”. Т:.2019.63-68-бетлар)
Савол. Муҳаддислар кимлар?
Қандай йўналишда ҳадислар бор?
Жавоби: “Мухаддис” бу Ҳадис ривоят қилувчи олимдир;
Ҳадис йўналишлари:
1.”Муснад”хадислар бу Расулуллоҳга етиб
борган ҳадислар; (Ахмад Ҳанбал тўплаган )
2“Саҳиҳ” ҳадислар бу туғри ва ишонарли ҳадис; (И.Бухорий асос солган)
3.”Сунна” ҳадислар бу Расулуллоҳ тутган йўли булиб яна иишонарли ва зайиф ҳадислар ҳам келтирилган.
(Ат-Термизий, Абу Довуд,Ибн Можа)
Савол. Тасаввуф алломаларидан буюк муҳаддис олим
Имом Бухорий қачон қаерда таваллуд топган?
Жавоби:
Имом Бухорий 810-йил, 13-шаввол ойи, жума куни Бухорада туғилган.
870-йилда Самарқанд вилояти, Челак тумани, Хартанг қиўлоғида рамазон хайити куни оламдан ўтган;
Савол. Имом Бухорий “Ал Жомиъ ас сахих” (Ишонарли ҳадис)хадислар тўпламини қачон, қаерда ёзган ва қанча ҳадис киритилган?
Жавоби:
ИмомБухорий “Ал Жомиъ ас сахих” (Ишонарли ҳадис)хадислар тўпламини Мадинаи мунавварада Муҳаммад с.а.в. нинг равзалари ва минбари орасида ўтириб (хар ёзишга ўтирганда 2 ракат намоз ўқиб) 16 йил ёзган;
2019 йилги 8 томлик наширга 7563 та хадис киритилган;
(82 дан ортиқ шарҳ ёзилган)
Do'stlaringiz bilan baham: |