Савол. Инсон умри моҳияти ҳақида?
Жавоби:
1.Ёшликда соғлиқ, вақт бор бойлик йўқ;
2.Ўрта ёшда соғлиқ,бойлик бор вақт йўқ;
3.Кексаликда бойлик, вақт бор соғлик йўқ;
Савол. Аллоҳнинг гуноҳларни кечирувчи (авф этувчи) исмлари.
Жавоби:
-Ғаффор -айбларни яширувчи;
-Таввап-тавбаларни қабул қилувчи;
-Афувв-авф этувчи;
-Карийм-ато қилувчи ҳислатлар соҳиби;
Ҳар куни Ё Ғаффор, Ё Таввоб, Ё Авуф, Ё Карийим,-деб уч мартадан айтиб юриш керак.
Савол.”Зуҳо” намозининг моҳияти?
Жавоби:
“Зуҳо”намози қуёш чиққандан кейин уч соатдан кейин ўқилади. Ёки пешин намозига 30-40 минут қолганда ўқилади.
Бу намоз неъматларнинг шукронаси сифатида инсон танасидаги 360 бўғиндан садақа сифатида ўқиладиган вожиб намоздир.
“Зуҳо” намози 2, 4, 6, ёки 12 ракат ўқилади.
Савол.”Улуғ лавҳ”, “Лавҳнома” ёки “ЛАВҲИ БУЗРУК” ҳақида нималарни биласиз?
Жавоби:
Бу “Улуғ лавҳ” 784 хонага эга бўлиб, 3136 та ҳарф бор. (Бу маълумотлар Ҳазрати Хизир ҳазратларига хос илм бўлиб, унинг ҳосиятлари жуда кўп).
784 хона (катак)да ҳар бирида Аллоҳнинг биттадан исми бор. Барча хонада Аллоҳнинг 1001та номи ёзилган. Улардан Каломи Роббоний 114 та сура ҳосил бўлади.
(“Лавҳу Бузруг”ни Аллоҳ таоло Жаброил а.в.орқали Муҳаммад с.а.в.га юборилган).
Кишининг ҳаётида бирор мушкулоти бўлса ушбу “Лавҳи Бузрук”ни олдига қўйиб: “Эй Аллоҳ мушкулим ва оғирчилигимдан қутқаргайсан”,-деса, Худойи таоло, шубҳасиз унинг ҳожатини раво қилади ва яхшиликка етказади ва бу лавҳни ўзи билан сақлаган одамни заҳарли хашоратлар чақмайди дейилади.
(Бу Лавҳнинг сир асрорини Аллоҳ таолагина билади).
Бу лавҳномани ўзи билан асрашда катта ҳикмат бор дейилади.
(1300 йилда Мулла Мусо Боймуҳаммад томонидан 26-“Зул қада” ойида ёзилган).
Савол. Ташқи ёмонликлардан паноҳ берувчи сура?
Жавоби:
Қоронгуда сеҳр жоду авж олади ҳасадгўйлар афсун ўқишади Буларни даф қилиш учун 113-сура “Фалақ” сураси 3-7 марта ўқилади ва Аллоҳдан паноҳ тиланади. Ташқи ёмонликлар ушбу суранинг кучидан узоқлашади ва даф бўлади.
(Қуръон қалблар шифоси Телграмм)
Савол. Ички ёмонликлардан панох берувчи сура?
Жавоби:
Ички ёмонликлар мураккаб бўлиб, кишини ғафлатда қолдиради.
Ички ёмонликлардан узоқлашиш анча қийин бўлиб, ҳар бир кишининг ичида ҳамроҳдир. Ички ёмонликлардан паноҳ берувчи сура “Нас” сурасидир. Бу сурани 3 ёки 7 марта ўқиб паноҳ тиланади.
Демак “Фалақ” ва “Нас” сураларини тафаккур билан ўқиш барча ёмонликлардан ва ёмон кўзлардан асрайди.
(Қуръон қалблар шифоси Телграмм)
Савол. “Истиғфор” ҳақида билганларингиз?
Жавоби: Маълумки инсон танасидаги кирлар сув билан покланади.
Инсон қалбидаги кирлар эса “Истиғфор” билан покланади
Тухтовсиз қилинган зикрлар қалбдаги кирлар гуноҳ моғорлари секин аста кўчиб-кўчиб, покланиб-покланиб боради. Қалб моғорлари секин аста кўчиб тушади. Хуллас қалб покланиши зикрлар биландир.
(Муҳаммад Содиқ.М.Ю маърузалари тел)
Савол. Бор неъматни муҳофаза қилувчи, йўқ неъматни жалб қилувчи зикрлар қайсилар?
Жавоби:
Бор неъматга шукр қилиш керак. “Шукр” сўзи муҳофаза ва жалб қилувчидир. “Алҳамдулиллаҳ”,-деб кўп марта айтиш керак,бунда иймон мустаҳкамланади. Қалб ёшаради. Мавжуд неъматлар асралади. Ризқ кўпаяди. Катта савоб бўлади. (Зиё канали)
Do'stlaringiz bilan baham: |