Савол. Биринчи бор ҳаж зиёратини ўргатган пайғамбар?
Жавоби:
Биринчи бор ҳаж зиёратини ўргатган Иброҳим халилуллоҳ.
Савол. Яқуб алайҳиссаломнинг иккинчи исми ва ўғиллари қандай номланади?
Жавоби:
Яқуб алайҳиссаломнинг иккинчи исми Исроил. Унинг ўғиллари ўн иккита булиб, “Исроил ўғиллари” яъни “Бани Исроил” дейилади.
Савол. Расул ва набийнинг маъноси?
Жавоби:
-Расул- китоб соҳиби;
-Набий-шариатга ҳалқни даъват этувчидир (ҳабарчи).
Муҳаммад саллоллоғу алайҳи вассалом ҳам Расул, ҳам набийдир.
Савол. Юз долларлик пулда кимнинг сурати туширилган?
Жавоби:
Барча илмларни чақмоқдек эгаллаган, оиласинин ўн бешинчи фарзанди бўлган ҳозир жавоб Бенжамин Франклиндир.
(Америка президенти Жо Байден хонасига портретини илган)
Савол. Қуръони каримнинг нузули у қачон туширилган,нозил бўлган?
Жавоби:
Қуръони карим икки боскичда туширилган.
-Биринчи босқичи: “Лавҳу маҳфуз”дан тўлиғи билан дунё осмонига рамазон ойининг “Қадр” кечасида туширилган.
-Иккинчи босқич: Йигирма уч (23) йил давомида дунё осмонидан Пайғамбаримиз муҳаммад алайҳиссаломнинг хожатларига қараб туширилган.
Савол. Қуръони каримнинг сўзлари қандай сўзлар?
Жавоби: Қуръони каримнинг сўзлари и л о ҳ и й в а ҳ и й (илоҳий маҳфий ҳабар)дир
Савол. Жаброил а.с. қандай фаришта?
Жавоби:
Жаброил а.с. м у қ а р р и б (омонатдор) фариштадир. Аллоҳ ваҳийсининг омонатдори.
У Қуръони каримнинг сўзларини ўзгартирмасдан ҳеч бир калима қўшмасдан Муҳаммад с.а.в.га етказиб турган.
(Ислом шариати асослари. 1992. 6-8 бет)
Савол. Мусулмонларнинг мусулмонларда қандай ҳақлари бор?
Жавоби: Мусулмоннларнинг мусулмонларда бешта (5) ҳаққи бор:
1.Саломга алик олиш;
2.Беморларни кўргали бориш;
3.Жаназага қатнашиш;
4.Айтилган жойга бориш;
5.Акса урганда “ ташмид” айтиш яъни акса урган одам “Алҳамдулиллоҳ” деса, эшитган одам “Яркомукаллоҳ” дейишлари керак.
(Хадис. Имом Бухорий “Сахихий Бухорий”Т:.2019. №2. 224-225 бет).
Қуръони каримнинг қайси сурасида салом бериш ҳақида маълумот берилган.
Жавоби: Салом бериш ҳақида Қуръони каримнинг 4-“Нисо” сураси, 86-оятида салом бериш ҳақида баён этилган.
Салом бериш тартиби:
-Пиёдага уловдаги одам;
-Кўпчилликка озчилик;
-Ўтирган ёки бир жойда турган кишига юрган киши салом беришлари керак.
Лекин катта ёшдаги одамнинг кичикларга камтарона салом бериши фазилатлидир.
Салом бериш суннат,
Алик олиш фарздир.
Савол. Молиявий ибодатларга нималар киради?
Жавоби:
-Закот (Бойларнинг камбағалларга садақаси)
-Ушур садақаси (ҳосил олдидан ҳосилнинг ¼ бериладиган садақа);
-Фитр садақаси (Рамазоннинг охирида бериладиган садақа) ;
-Фидия (рўза тутолмаган одамнинг садақа);
-Каффорот(рўзани бузган одамнинг садақаси);
-Хирож(ҳосилнинг яримини садақа қилиш);
(Хадис. Имом Бухорий “Сахихий Бухорий”Т:.2019. №1. 321-322 бет).
Савол.”Суннийлик”даги тўртала шариат
масҳаби асосчиларини кимлар?
Жавоби:
1.”Ҳанафия” масҳабида -Имоми Аъзам;
2.”Моликия” масҳабида-Имом Молик;
3.”Шофиъийя”масҳабида-Имом Шофиъий;
4.”Ҳанбалия” масҳабида- Аҳмад Ҳанбал;
“Шиа”ликда Ҳазрати Али раҳнома бўлган;
(“Саодатга элтувчи билимла”р.Т:. 2002.446 -бет. )
Савол. Имом ва имом хатиб кимлар?
Жавоби:
Имом – намозда олдини сафда турувчи мусулмонлар раҳбари;
Имом хатиб-нотиқ, хутба ўқувчи, ваъз айтувчи булиб масжиднинг имоми вазифасини ҳам бажаради.
(“Саодатга элтувчи билимла”р.Т:. 2002.446 -бет)
Савол. Муфтий ким?
Жавоби:
“Муфтий” арабча фатво берувчи, диний қарорлар чиқарувчи, шариат ҳукмларини баён этувчи, қонуншунос булиб улар диний қурултойларда сайланади.
(“Саодатга элтувчи билимла”р.Т:. 2002.445 -бет)
Савол.”Байт ул Маъмур” ҳақида нима биласиз?
Жавоби:
“Байт ул Маъмур” маъноси “Обод уй” Каъба қаршисида тўртинчи қават осмонда муаллақ(осилиб) турувчи, Одам Ато қурган ибодатхона.
Нуҳ алайҳиссалом даврида бўлган тўфонда Аллоҳнинг амри билан Жаброил а.с. уни тўртинчи осмонгакўтариб қўйган.
(“Саодатга элтувчи билимла”р.Т:. 2002. 438-бет)
Савол. “Байт ул Муқаддас” ҳақидаги фикрингиз?
Жавоби:
Фаластиндаги машҳур Қуддуси Шаъриф(Иеруссалим).яҳудийлар ва мусулмонларибодатхоналари мавжуд. Учала динга мансуб пайғамбарлар шаҳри ғам дейилади.
У ерда “Ал масжид ал-Асқо” номли машҳур масжид бор. Милодий 610-623 йиллар мусулмсонлар учун қибла бўлган.
Савол.”Қора тош”ҳақида нима биласиз?
Жавоби:
Қора тош 6 “Ҳожар ул-Асвод”дейилади. Улар бир неча бўлаклардан иборат бўлиб, Каъба пойдеворига қўйилган. Каъба эшигининг чап томонидаги бурчакда елка баробарида жойлашган.
Осмондан тушган метиорит деган фаразлар ҳам бор.
(“Саодатга элтувчи билимла”р.Т:. 2002. 435-бет)
Савол. Муаллақ тош ҳақида нима биласиз?
Жавоби:
Муаллақ тош Қуддус шаҳрида Масжиди асқо яқинидаги “Саҳра” масжиди ичида жойлашган муаллақ тош. У ердан икки метр баландликда кўтарилиб туради. Мусулмонларга бу тошни зиёрат қилиш буюрилмаган.
(“Саодатга элтувчи билимла”р.Т:. 2002. 435-бет)
Do'stlaringiz bilan baham: |