Савол. Номознинг фарзлари нечта?
Жавоби Номознинг фарзлари 12 та бўлиб, улар иккига бўлинади.
а).Номоз ташқарисидаги фарзлар 6 та:
1.Баданнинг пок бўлиши;
2.Кийимнинг пок бўлиши;
3.Намоз ўрнининг пок булиши;
4. Намозни ўз вақтида ўқиш;
5.Қиблага қараб ўқиш;
6.Ният қилиш.
в)Намоз ичкарисидаги фарзлар 6 та:
1.Такбир; 2.Қиём; 3.Қироат; 4.Руку; 5.Сажда; 6.Қаъдаи охир
Савол. Яна қандай фарзлар бор?
Жавоби 1.Илм олиш;
2.Амри маъруф ва наҳйи мункар;
3.Ҳайз ва нифос илмини билиш;
5.Шариат ҳалол деб билганнарсаларни ейиш;
Савол. Машҳур фаришталарни биласизми?
Жавоби Машҳур фаришталар:
1.Жаброил (ваҳий келтирувчи);
2.Микоил (ризқ тайин қилувчи);
3.Исрофил (жонлар турувчи сурни чалувчи);
4.Азроил (жон олувчи);
Савол. Аллоҳнинг барча муқаддас китоблари
нима учун бандаларига юборилган?
Жавоби Бандалар (дунё ва охирот саодатига етмоқликлари учун) бу фоний дунёда яшашлари давомида Аллоҳ тамонидан юборилган дин ва шариат ҳукумлари(бази ҳукумларни бажариш керак, баъзиларидан Аллоҳ қайтаради) ни ўрганишлари учун юборилган;
Савол. Аллоҳ томонидан Муҳаммад с.а.в.га келган дин қандай дин?
Жавоби Ислом дини.Бизнинг динимиз Ислом дини.(Итоат қилмоқ)
Алҳамдулиллаҳ мусулмонмиз.
Савол.”Ажал”нинг маноси нима?
Жавоби Умрнинг мухлати тугади дегани. Ажал етганида бандаси вафот қилади.
Ажал етганида бандасига турли офатлар ва сабаблар тўғри келади.
Савол. Аллоҳ таборок таоладан пайғамбарларга тушган саҳифа ва муқаддас китоблар ҳақида билганларингиз?
Жавоби -Одам алайхиссаломга: 10 (ўн) варақ;
-Шис алайхиссаломга : 50 (эллик) варақ;
-Идрис алайхиссаломга: 30 (ўттиз) варақ;
-Иброҳим алайхиссаломга: 10 (ўн) варақ;
-Мусо алайхиссаломга: “Таврот” китоби;
-Довуд алайхиссаломга: “Забур” китоби
-Исо алайхиссаломга: “Инжил”
-Муҳаммад алайхиссаломга: “Қуръон”
Жами 100(юз) варақ ва 4 (туртта) илоҳий китоблар тушган.
Савол. Буюк имом. Имоми Аъзам ҳақида билганларингиз?
Жавоби Ислом осмонида порлаган юлдузлардан бири Имоми Аъзамдир. -Исми:Нўъмон; -Кунияси: Абу Ҳанифа;-Лақаби: Имоми Аъзам;
Ислом дини “ҳанафия” масҳаби асосчиси. Отасинг исми Собит. Етти ёшида ҳофиз бўлган. Ўғлига насихатларидан бирида: ”Аллоҳнр кўп зикр қил, саловатларни кўпайтир ва “Саййидул истиғфор” билан доим машғул бўл” деганлар.
Савол. Муҳаммад с.а.в.нинг тўрт оталари:
Жавоби Муҳаммад Ибн Абдуллоҳ; ибн Абдулмуталлиб;
ибнАбдухошим; ибн Абдуманноп;
Савол. ”Аза” ва “мотом” ҳақида билганларингиз?
Жавоби “Аза” -ҳамдардлик маросими;
“Мотом”тутиш - яқин кишисининг ўлгани
муносабати билан ўйин кулги қилмаслик, бўянмаслик.
Мотом аслида уч кун, эри ўлганга 4 ойу, 19 кун бўлади.
Савол.”Тоғут”сўзининг маъноси ва қасида ҳақида нима биласиз?
Жавоби “Тоғут” -шайтон маъносини билдиради.
(“Нисо” сураси, 51-оят).
“Қасида”-бир кишига атаб ёзилган асар.