Антрактида режа: Географик ўрни ва тадқиқ қилиниш тарихи Геологик тузилиши ва фойдали қазилмалари



Download 1,33 Mb.
bet1/8
Sana16.06.2022
Hajmi1,33 Mb.
#678039
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Антарктида Microsoft Word



АНТРАКТИДА


Режа:
1. Географик ўрни ва тадқиқ қилиниш тарихи
2. Геологик тузилиши ва фойдали қазилмалари
3. Рельефи ва муз қоплами
4. Иқлими
5. Органик дунёси
А нтарктида — Жанубий қутб областининг марказий қисмини эгаллаган материк. Антарктида ва Антарктика деган икки тушунчанинг фарқини билиш керак. Антарктика қитъа бўлиб, унга материкдан ташқари Тинч, Атлантика ва Ҳинд океанларининг Антарктида материги атрофидаги акваториялари антарктик фронтнинг тропосферадаги ўрта ҳолатигача ёки океан сувларининг антарктик дивергенция чизиғигача (Антарктика минтақаси) киради. Антарктика қитъасининг майдони тахминан 52,5 млн кв км ни ташкил этади. Антарктида материгининг майдони эса, 14,2 млн кв км (Европа билан Австралиядан катта), шельф музликлари (930 минг кв км)ни ҳамда саёз сувлар доирасидаги ороллар (75,5 минг кв км)ни қўшиб ҳисоб қилганда 14,2 минг кв км ни ташкил этади.
Антарктида Атлантика, Ҳинд ва Тинч океанларининг жанубий қисмлари билан ўралган. Қирғоқ чизиғи деярли текис ва узун, қарийб 30 минг км, кўпинча бир неча ўн метр келадиган тик муз жарликларидан иборат.
Тадқиқ қилиниш тарихи. Илмий адабиётларда 1920 йил 27 – 28 январь куни Ф.Ф.Беллинсгаузен — М.П.Лазаревлар Антарктидани кашф этилган кун сифатида эътироф этилади. 1820 йилда Антарктида қирғоғига Ф.Ф.Беллинсгаузен — М.П.Лазарев бошчилигидаги рус экспедицияси “Восток” (капитани Ф.Ф.Беллинсгаузен) ва “Мирний” (капитани М.П.Лазарев) елканли кемалари яқинлашиб борган.




Беллинсгаузен Фаддей Фаддеевич
(Фабиан Готлиб)
(1778–1852)


Лазарев Михаил Петрович
(1788-1851)

Ф.Ф.Беллинсгаузен — М.П.Лазарев бошчилигидаги рус экспедицияси 1819 — 1821 йилларда “Восток” ва “Мирний” кемаларида Антарктиданинг қутб ёни зоналарини ўрганиш ва номаълум ерларни кашф қилиш учун юборилган экспедицияга бошчилик қилишган. Экспедиция 1820 йил январда Антарктида қирғоқлари (ҳозирги Беллинсгаузен шельф музлиги)га етиб келди. Антарктида яқинида ва Тинч океаннинг тропик қисмида бир неча орол кашф қилинди. Экспедиция 1821 йил июль—августда 751 кунлик денгиз сафаридан кейин Кронштадтга қайтиб келди. Ф.Ф.Беллинсгаузен номига Тинч океандаги денгиз ва сув ости сойлиги, Антарктидада шельф, М.П.Лазарев номига эса денгиз, Антарктидадаги жой номлари берилган.


Материкнинг умумий қиёфаси XIX асрда харитага туширилган. Антарктидада 1898 — 1900 йилларда норвег тадқиқотчиси К.Борхгревинк биринчи марта (Виктория Ерида) қишлаган.
XX аср бошларида қутб тадқиқотчилари Р.Скотт (1901 — 1904, 1910 - 1912), Э.Шеклтон (1907 -1909), Р. Амундсен (1910 - 1912), Д. Моусон (1911 — 1913) ва бошқалар материкнинг ички районларигача бордилар.


Скотт Роберт Фолкон
(1868-1912)


Амундсен Руаль
(1872— 1928)

1909 йил 16 январда Шеклтон экспедицияси катнашчилари Жанубий магнит қугбига, 1911 йил 11 декабрда Р. Амундсен, 1912 йил 18 январда эса Р. Скотт Жанубий географик қутбга етиб бордилар.
1928 йилдан Антарктида самолётлар ёрдамида ўрганила бошлади. Антарктидани ўрганиш соҳасида америкалик Ж.Г.Уилкинс (1928 — 1930), инглиз Л.Элсуорт (1935 -1936, 1938 - 1939), америкалик Р.Э.Бэрд (1928 — 1930; 1933 — 1935; 1939 — 1941; 1946 — 1947) ва Финн Ронне (1946 — 1948) анчагина иш қилдилар.
Ҳозирги кунда Антарктидани ўрганиш мақсадида 40 дан ортиқ илмий станциялар ишлаб турди.


Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish