Радиация шароити. Материк денгиз сатҳидан баландда, ҳавоси совуқ ва қуруқ бўлганидан, ёзда Антарктикага тушадиган жами радиация Арктиканинг ўша кенгликлардаги радиацияга нисбатан бир ярим баравар ортиқ. Ёзда Тошкентга қанча нур энергияси тушса марказий Антарктидага ҳам ўшанча нур энергияси тушади, экваториал кенгликларга қанча радиация тушса, марказий Антарктида бир йилда ҳат то ўшанча нур энергиясини олади. Ёзда тушадиган қуёш радиацияси собиқ Пионерская станциясида (январь-март) 55 ккал/см2, Шмидт бурнида (июнь-август) 34,5, Қорадоғ (Қрим)да 52,1 ккал/см2 ни ташкил эталч. Аммо қор, муз юзаси нурни жуда кўп акс эттиради. Альбедо 70—90 про- цеитни ташкил этади. Антарктиданинг деярли ҳаммаси қутбий доиранинг орқасида эканлигини ҳам назарда тутиш керак. Қишда Антарктида усти ғира-шира қоронғи бўлади, марказий қисмнда эса қутб туна неча ойлаб давом этади.
Антарктиданинг йиллик радиация баланси — манфий баланс. Қиш- да океандан илиқ ҳаво келиши кучаяди. Ана шу ҳаво материкнинг тўх- товсиз совишига йўл қўймайди.
Антарктидадаги муҳим бир факторни — қоялар, нунатаклар, воҳа- ларни қайд қилиб ўтиш керак. Қоялар юзаси нур энергиясининг 70—90 процентини, ҳаммаси бўлиб эса 20 процентини акс эттиради. Шу сабабли крялар ёзда 30° С гача қизийди ва ўз тепасидаги ҳавони иситадп. Антарктидада мутлақо кора нарса юзаси ҳатто 53° С гача қизиши мумкин. Воҳаларнинг йиллик радиация баланси — мусбат баланс.
Антарктидадаги атмосфера циркуляцияси ҳам кенглик, ҳам мери- дионал ҳаракат қилади. Антарктида иқлимининг асосий зонал белгилари Антарктикадаги атмосфера циркуляциясининг кенглик бўйлаб эсувчи ҳаво оқимларига боғлиқ.
Ғарбдан шаркқа караб ҳаракатланувчи циклонлар билан ўралган антициклон Антарктида устида жойлашади. Аммо бу традицион схемани тўлдириш зарур. Биринчидан, Антарктида қиргоғи яқинида доимий циклонлар бор 1йги аниқланган, Иккинчидан, антарктик антициклоннинг тармоқлари, купинча, паст босимнинг циклон ҳалқасини «ёриб» ўтади ва Жанубий океан орқали баланд босимнинг субтропик ҳалқасига тортилади Учинчидан, циклонлар кўпинча океандан материкка, айникса Ғарбий Антарктидага киради. Шарқнй Антарктидага келсак, унда антициклон доим мавжуд бўлади, лекин бу антициклоннинг катталиги ва олган ўрни циклонлар таъсирида ўзгаради. Шаркий Антарктидада шамоллар кўпроқ шарқдан эсади.
Антарктик антициклон устида баланд циклон бор, бу циклоннинг 14 км баландлигига қадар океандан илиқ ҳаво кириб туради. Баланд циклон ва паст циклонлар Антарктида ичкарисига намлик киришига ва музлик қалқонинннг йуқолиб кетмаслигига имкон беради.
Босим шароитига қараб, Антарктида ичидаги шамоллар бирмунча суст, кенг (700 км) чекка ҳалқада эса, аксинча, шторм ва довуллар тез тез булиб туради. Айни вақтда ер бағирлаб эсувчи шамол за бўронлар бўлиб ту ради. Шамолларнинг моҳняти икки ёклама: биринчн- дан, улар циклоник шамоллардир Периферик циклонларнинг марказлари Антарктида қирғоғидан анча шимол томондан ўтгани учун қирғоқ- да шамол шарқ жануб-шарқ-томондан эсади. Циклоник депрессияиинг қирғоққа яқинлашувини иккинчи процесс — материк совук, ҳавосинннг Антарктидадан денгизга кириши (сток шамоли) ҳам кучайтиради. Антарктик гумбазнинг ён бағри қанча тик булса, сток шамоллари ўшанча қаттиқ бўладн. Баъзан бўронлар ўлкаси деб аталадиган Адели Ери да ва Мирний райони яқинида сток шамоллари айникса катти к бўлади. Литл Америка станцияси атрофида эса, аксинча, сток шамоллари эмас, циклоник шамоллар купроқ бўлади. Литл Америка станциясининг орка- сида кафтдай текис Росс шельф музлиги жанубга томон давом этади. Сток шамолларининг кучи ва барқарорлиги йилнинг турли фаслларида турлича бўлади. Ёзда Антарктида қиргоғида штиль ҳаво ҳафталаб давом этиши мумкин. Қншда, қутб кечасида му злик қатлами усти таги ҳаво қаттиқ совийди, сток шамоллари эса қирғоқда мунтазам эса бошлайди, соҳилга циклон яқинлашиб келганда, бу шамоллар секин-аста кучайиб, довул даражасига етади. Шундай вақтларда илиқ денгиз ҳавоси материк ичкарисига киради. 1957 йил 24 июлда Мирний яқиннга циклон келди, сток шамолининг кучи довул даражасига етди (40 м/сек) ва 10 сутка давом этди. Айни вақтда ҳаво температураси кўтарилди. Мирнийда 27° С дан—10° С га, Восток станциясида эса—71° С дан —45°С га тушди. Август ўрталарида соҳилга циклон яқинлашиб келди, шу вакт сток шамолининг кучи довул даражасига етди. Аммо, сток шамоллари сохилнинг ўзида эмас, балки материк кирғоғидан 200— 300 км жануб томонда қаттиқ бўлиб, доим эсиб туради.
Антарктида ички районларининг йиллик ўртача температураси ( 57° С ) музлик чеккасига нисбатан 45° С паст Материк ичида Ернинг жаҳон совуклик қутби бор. 70 м кўтарилишда ва океандан 28 км узоқ- лашишда температура ўрта ҳисоб билан 1°С пасаяди. Океандан узоқ- лашган сайин ва кенглик ошган сари температуранинг йиллик амплитудалари ҳам каттароқ тафовут килади. Мирний якинида кутб туни аслда йук, аммо Восток станциясида қутб туни 1)4 сутка давом этади. Қутй тунида х;аво жуда ҳам сийрак. Қор устида кучли температура инверсия- си вужудга келади. Масалан, 1957 йил 9 майда Восток 1 станциясида, яъии Мирнийдан 635 км масофада кучли инверсия кузатилди: температура кор юзасида — 70° С бўлса, 350 м баландликда —37 С эканлиги аникланди. Қишда бу ерда ҳаво тинч булади, температура инверсиясини шамол ҳеч бир узгартнрмайди. Бангер воҳаси Мирний атрофидагндан ёзда иссиқрок, қишда эса пича совуқроқ бўлади.
Антарктидада деярли нуқул қор ёғади, аммо Антарктика ярим оролида ва ҳатто Мирний станцияси билан Литл Америка станциясида (78° С жанубий кенгликда) аҳён-аҳёнда ёмғир ёққани маълум. Материкнинг ички районларига кириб борган сайин ёғин камаяди, аммо соҳилнииг ўзига эмас, музлик қатламининг тик ен бағирларига кўпроқ ёғин тушади. Бу ён бағирларда орография циклон ёғинларининг ҳосил бўлишини кучайтиради. Антарктидадан 90 км наридаги Дригальский оролида 1957 йил мобайнида 800 мм дан ортиқрок (сувга айлантириб ҳисоблаганда), соҳилдаги Мирнийда 400 мм (Росс шельф музлнгининг чеккасига эса фақат 300 мм) ёғин тушган бўлса, Мирнийдан жануб томонда, музлик қалқонининг ён бағрида ўша йили 600 мм ёғин тушди. Сўнгра, ички районларга кириб борган сайин ёғин камаяди: Пионерская станциясида 150 мм гача, Советское платосида 80—50 мм дан кам ёғин тушади. Антарктиданинг ҳамма территориясига ҳам ёғин кам — йилига ўрта ҳисобда қарийб 200 мм.
Антарктидадаги қор фақат материк чеккасида, айниқса қорамтнр 1$ояларда қор ёзда жуда тез эрийди. Лекин қирғоқдан бир неча ун километр узоқлашиш билан (денгиз сатҳидан 500—1000 м кўтарилганда) кор эриши деярли тўхтаб қолади, чунки ҳаво температураси бирон жойда ҳам 0° С гача кўтарилмайди. Қорнинг буғлаииши катта аҳамиятга зга. Чекка полосада йилига 200—250 мм гача қор буғланади, бу миқдор йиллик ёғин миқдоридан атиги 2 марта кам. Антарктиданинг марказий районларида қор жуда кам буғланади.
Жуда кўи қорни шарқий ва жанубий шамоллар учириб кетади. Ну- натаклар устидаги қорни шамол учириб кетгандан кейин очилиб қолади. Сток шамоллари қорнинг озгина қисмини океанларга тушириб юборади. Материкдан 10 км масофада сток шамоллари тиниб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |