Антарктидаги ерлар рўйхати
Адели ери
Александр I ери
Виктория ери
Вильгельм II ери
Георга V ери
Грейама ери
Кемпа ери
Қиролича Елизавета ери
Қиролича Мод ери
Қиролича Мэри ери
Котс ери
Мак-Робертсон ери
Мэри Бэрд ери
Палмера ери
Малика Елизавета ери
Уилкс ери
Эдуарда VII ери
Элсуорта ери
Эндерби ери
Шарқий Антарктида ётиқ гумбаз ёки музлик калқонидан иборат. Қалқоннинг ўрта қисми кенг муз плато — Советское платоси (Қутб атрофидаги плато) билан банд. Қалқоннинг ён бағирлари океанга аввал ётиқлигича, сўнгра тикроқ тушади, айни вақтда профилда эллиптик эгри чизиққа ўхшайди. Ясси асосда бемалол ёйилиб кетадиган муз сирти шундай шаклга киради.
Антарктикадаги музлик гумбазининг энг баланд нуқтаси (денгиз сатҳидан 4000 м юқори) 82° жанубий кенглик билан 75° шарқий узунлик атрофидАнтарктида Полюс Относительной Недоступностидан гарб томонда (бу қутб денгиз сатҳидан 3720 м юқори) Жанубий географик қутбнинг денгиз сатҳидан баландлиги 2800 м га яқин. Музлик гумбазининг устида, Виктория Ерида айрим тепалар — Вильсон (4700 м), Маркхем (4602 м), Росс оролида эса Эребус вулкани (3743 м) қад кўтариб туради.
Ғарбий Антарктида юзаси кўпроқ нотекис. Характерли белгиси шуки, бирмунча паст (денгиз сатҳидан баландлиги 2000 м дан ортиқ) иккита музлик гумбази бор. Бир бирига қўшилиб, ягона музлик ҳосил қилувчи бу икки гумбазнинг айрим тоғлари музни «ёриб» чиққан. Антарктика ярим оролининг бошланиш жойида Элсуэрт тоғлари бўлиб, бу тоғларнинг Сентинел тоғида материкдаги энг баланд чўққи 5140 м жойлашган.
Бошқа ҳамма материкларнинг ўртача баландлиги атиги 875 м бўлгани ҳолда, Антарктидадаги муз юзасининг денгиз сатҳидан ўртача баландлиги қарийб 2300 м. Бу баландлик метеорологик факторлар билан бир қаторда, материкда қалин музликларнинг сақланишига ва кенгайишига имкон беради. Музнинг энг қалин жойи Шаркий Антарктидада қайд қилинган, материкнинг бу қисмида музнинг калинлиги 5000 м га боради. Шаркий Антарктидада музлик қатламининг асоси денгиз сатҳидан баландрок, Ғарбий Антарктидада эса, кўпинча денгиз сатҳидан пастроқ.
Иқлими
Антарктидада соҳилларини истисно қилганда, континентал қутбий иқлим ҳукмрон: температура ҳамма вақт 0° дан паст бўлади ва ёғин жуда кам ёғади. Ер юзаси музликдан иборат ҳамда баланд бўлганидан ҳаво массалари антициклон режимини ҳосил қилади. Ёз, куз пайтларида материк чеккаларида циклонлар пайдо бўлиб, ички районларга ҳам кириб боради. Ёзда (декабрь, янвварь, февраль) Антарктидада булутсиз кунлар кўп бўлади, шунинг учун Қуёш нисбатан кўпроқ илитади, лекин Қуёш нури муздан кўп қайтади (ўрта ҳисобда 90%), оқибатда қуёш иссиқлиги Шимолий ярим шарнинг худди шу кенгликларидагига нисбатан 4 — 5 марта кам.
Ёғин энг кўп (700 — 1000 мм) ёғадиган зона денгиз соҳили бўлиб, эни 15 км га етади: ички районларда йилига атиги 30 — 50 мм ёғин тушади. Илиқ пайтларда ҳам кўпинча қор ёғади. Ҳавонинг нисбий намлиги ўрта ҳисобда 73 — 78%.
Антарктидадаги асосий иклим факторлари муз билан қопланган ва океан билан ўралган юксак материкнинг қутб яқинида жойлашганлиги билан боғлиқ. Антарктида иқлими Арктика иқлимига нисбатан қаттиқроқ. Ернинг совуқлик қутби Антарктидада. Материкнинг марказий қисмида энг совуқ ойларнинг ўртача температураси — 60°, —70°, ёз ойлариники — 30° дан —50° гача; соҳилда қишда — 8° дан — 35° гача, ёзда 0 — 5° бўлади. Ўртача йиллик температура — 50° га яқин. Мутлақ минимум — 89,2° (Восток станцияси). Бу эса бутун Ер шарида энг паст температурадир. Ер юзаси совуқ ва атрофдаги денгизлар илиқроқ бўлганидан тез-тез кучли шамоллар бўлиб туради (баъзан шамол тезлиги секундига 90 м га боради).
Do'stlaringiz bilan baham: |