Даволаш.
ДТС ишемик турини даволашда биринчи ўринда қанд пасайтирувчи терапияни оптималлаштириш туради. Даволашда реоваскуляризация, ангиопластика операциялари ўтказилади.
Оёқларнинг окклюзион ҳасталикларида (яра ва некротик шикастланишлар бўлмаса) эрготерапия – кунига 1-2 соат юриш, коллатерал қон айланишини тиклаш учун, тавсия қилинади. Беморларга аспирин (100мг/сут) керак бўлса-антикоагулянтлар гемостазга таъсир қилиш учун берилади.
Локал тромболизис, аспирацион тромбоэктомия, фибринолиз усуллари қўлланилади. Реваскуляризация ўтказиш имқони бўлмаса простагландин Е, (алпростадил, вазопростан) ва простациклин (илопрост), препаратлари қўлланилади. ДТСнинг ҳамма турларида йирингли-некротик шикастланишлар кучли ривожланган тақдирда ампутация масаласи кўрилади.
Профилактика. Профилатиканинг асосий усули диабетнинг тўлиқ компенсациясига эришиш киради. Бемор оёқлари врачлар томонидан ҳар куни вақтида текширилиши керак. ДТСнинг иккиламчи профилактикасига беморларни ўргатиш киради. Беморларга оёқларни парвариш қилиш ўргатилади. Микротравмалар ва инфекция тушишини олдини олиш, оёқларни қуруқ ва тоза тутиш ўргатилади. Оёқларга илиқ ванналар қилиш, ёғли кремлар суркаш тавсия қилинади. Грелка қўйиш, дағал пайпоқ, янги оёқ кийимини кийиш, иссиқ ёки совуқ оёқ ванналари қабул қилиш, қадоқларни қайчи билан олиш ман этилиши керак.
ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИНГ ЎТКИР АСОРАТЛАРИ.
ГИПЕРГЛИКЕМИК (КЕТОАЦИДОТИК) КОМА
ГК қандли диабет билан госпитализация қилинганларнинг 1-6% да учрайди.
ЭТИОЛОГИЯСИ:
Инсулин берилишининг камайиш ёки тўҳтатилиши;
Касалликнинг кеч ташҳисланиши
Хирургик аралашувлар
Диабетнинг ноадекват даволаниши
Стресс ҳолатлар
Инфекцион касалликларнинг қўшилиши
Клиникаси.
Кома ривожланишидан олдин диабетнинг кучли декомпенсацияси кузатилади. Беморда полиурия, полидипсия, озиш, анорексия, кўнгил айниши ва қайд қилиш кузатилади. Бу ҳолат бир неча кундан бир неча ҳафтагача давом этиши мумкин. Ёшларда кома олди ҳолати ва кома бир неча соат ичида ҳам ривожланиши кузатилган. Кетоацидоз кучайиши билан қайт қилиш, полиурия, полидипсия кучаяди, оғиздан ацетон ҳиди келади, дегидратация кучаяди. Қусуқ массаси кофе қўйиғи кўринишида бўлади, бу қоннинг аралашиши билан боғлиқ. Ошқозон дилатацияси ёки ёнбош ичак парези туфайли қоринда кучли оғриқлар ривожланиши мумкин.
Бемор кўздан кечирилганида шовқинли Кусмауль типидаги нафас, ацетон ҳиди диққатни жалб этади.
Бемор сопор ҳолатида ёки ҳушсиз бўлади. Бемор тили қуруқ жигар ранг караш боғлаган, терилари қуруқ, тургори паст, совуқ, мускуллар гипотонияси кўз олмалари тонуси пасайиши кузатилади. Пульс тезлашган, кучсиз, қон босими пасайган ёки нормада бўлади. Юрак ритмининг бузилиши – қоринчалар экстросистолияси, бўлмачалар титраши кузатилади. ЭКГ да Р ва Т тишининг гипокалиемияга хос ўзгариши кузатилади.
Сийдикнинг солиштирма оғирлиги ортади, қанд миқдори кўпаяди, ацетон, оқсил, гиалин цилиндрлари, эритроцитлар кўпаяди. Қондаги қанд 28 ммоль/лгача ва ундан ортиқ бўлади, баъзан кома 14-16 ммоль/л да ҳам ривожланиши мумкин. Қонда кетон таначалари миқдори ортиб, натрий бикарбонати эса камаяди, қон РНи камаяди ва Сl одатда ўзгармайди, К миқдори нормада ёки бир оз кўпайган бўлиши мумкин (ҳужайра калийси миграцияси ва гиповолемия ҳисобига). Қонда қолдик азот, мочевина креатинин, умумий оқсил, гемоглобин ва лейкоцитлар сонининг ортиши ҳаракетерлидир.
Қондаги ИРИ камаяди. Диабетик кетоацидозда қонининг фибринолитик активлиги ортади.
Диабетик кома ташхиси гипергликемия, глюкозурия, кетоацидоз ва дегидратация белгиларига асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |