Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Олган тупроғинг олтин бўлсин, болам



Download 1,06 Mb.
bet8/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   77
Bog'liq
KITOB

Олган тупроғинг олтин бўлсин, болам

Ўтмиш замонларда қишлоқ йўлидан кетаётган икки отлиқ йигитнинг рўпарасидан бир чол чиқиб:


— Болажонларим, келинимнинг дарди тутиб жуда оғир аҳволда ётибди. Доя эса кейинги қишлоқда, мени ўша ерга элтиб қўйишларингизни илтимос қиламан,— деб ёлворди. Бироқ йигитлардан бири: — йўлимизни тўсманг, деб отига қамчи урибди. Шериги ҳам унга қўшилиб жўнаб қолишибди. Бир оздан кейин шериги орқага қайтибди, кекса чол икки қўлини очиб, бор вужуди билан Худодан мадад сўраб турган экан. Ҳатто унинг келганини пай-қамай қолибди.
— Отажон, — дебди йигит, — тезроқ отимга мингашинг, айтган жойингизга олиб бораман.
Йўлда чол, — ўғлим, ўртоғинг жуда яхши кийинган экан, бойваччалардан бўлса керак? — деб сўрабди.
— Тўғри айтасиз, у катта бойнинг яккаю ягона ўғли. Иккимиз тенгдошмиз ва бирга ўсганмиз, уларнинг уйида хизмат қиламан. Бой ота мени ўз ўғлидек кўриб, уни Ҳасан, мени Ҳусан деб чақиради. Бир ҳафтадан кейин Ҳасаннинг никоҳ тўйи бўлади, биз қариндошларни тўйга таклиф қилгани кетаётган эдик. Узр, унинг бир оз кайфи бор эди.
Улар қишлоққа келиб дояни топишибди, лекин аравага қўшиладиган отни унинг эри миниб кетган экан. Ҳусан дарҳол ўз отини аравага қўшиб, чол билан дояни келин ёнига олиб келди, яна бирор хизмат чиқиб қолар деб, пойлаб турди. Бир оз вактдан кейин чол тўлқинланган ва жуда хурсанд ҳолда келиннинг ўғил чуққанлигини хабар қилиб Ҳусанга чуқур миннатдорчилик билдирди:
— Неварамнинг отини сенинг номинг билан Ҳусан қўямиз. У сенга ўхшаб олижаноб, инсофли ва ахлоқ-одобли бўлиб юрсин. Бизга бебаҳо яхшилик қилдинг, сени қандай рози қилсам экан? Иложим бўлганда устингдан тилла сочардим, начора, камбағалмиз. Бир эчкимиз бор, шуни сенга ҳадя қиламан.
— Отажон ҳеч нарса керак эмас. Мени ранжитманг. Яхшиси хуржунимда 3—4 та нон ва пиширилган гўшт бор, шуни сизга берай, ҳойнаҳой келинингиз ҳам оч бўлса керак.
Ўғлим бирор нарса топиш илинжида шаҳарга кетганига, 3 кун бўлди, дараги йўқ, деди отахон.
Ҳусан нон ва гўштни чолнинг қўлига тутқазди. Сўнгра чолнинг ҳовлисидан ирим учун бир сиғим тупроқ олиб, хуржунига солиб қўйди. Шунда чол, олган тупроғинг олтин бўлсин, болам, — деб дуо қилди.
Ҳусан хурсанд бўлиб йўлга тушди. Катта бир ариқ бўйига етди. Ариқнинг кўприги йўқ экан. Одамлар саёз жойидан эҳтиёткорлик билан ўтаркан. Ҳасан сувдан ўтаётганида тўлқинга дуч келиб, ҳалок бўлибди. Ҳусан бу ҳолатни кўриб фарёд кўтариб ҳушидан кетди. Ўзига келганда Ҳасаннинг жасадини роса қидирди, топа олмай, шаҳарга қайтди. Бой мудҳиш воқеадан ларзага тушди. Бойнинг хотини касалга чалинди.
Орадан йиллар ўтгандан кейин, бой Ҳусанни ўз ҳузурига чақириб деди:
— Ўғлим, ичкилик Ҳасаннинг бошига етди. Сўзимга қулоқ солмай ўзини ҳам, бизни ҳам адо қилди. Айниқса онасининг аҳволи оғир, соғайиб кетишига ақлим етмайди. Ичкилик хонадонимизга бало бўлди. Биз ўғли-мизни эркалатиб, чўнтагини пулга тўлдириб хато қилган эканмиз, гуноҳкор бўлиб қолдик, билмадим, охиратимиз нима бўлади? Энди яккаю ягона ишончимиз, умидимиз сендан. Ҳасанга мўлжалланган келинни сенга берсак. Сен менга Ҳасанни эслатиб турасан.
— Катта раҳмат, бой ота, биласизки, мен бир камбағал оиладанман, онамдан бошқа ҳеч кимим йўқ. Келин эса шаҳар ҳокимининг қизи.
— Бунинг аҳамияти йўқ. Кўриб турибсан, гап бойликда эмас, ақлидрок ва одобда. Бу хусусиятларнинг ҳаммаси сенда мавжуд. Шунинг учун ҳам мен сени ўғлимга қўшиб қўиган эдим, зора у сендан ибрат олиб яхши одам бўлса деб, лекин у тузалмади. Айб ўзида. Биласанки, ҳоким менинг яқин дўстим, сени у ҳамма вақт мақтаб юради. Бунинг устига келин жуда гўзал ва одобли. Сени бутун маҳалла аҳли меҳнаткаш, жасоратли, одобли йигит сифатида ҳурмат қилади. Фарзандимиз Ҳусанга ўхшасайди деган кишилар оз эмас.Хуллас, бой Ҳусанни онаси билан ўз уйига кўчириб жуда катта тантана билан уйлантирди. Шаҳар ҳокимининг қизидан бошқа фарзанди бўлмаганлиги учун Ҳусанни ўз ўғлидек кўриб, уни ўқитди ва тарбиялаб борди. Пировардида Ҳусан ҳокимнинг ёрдамчиси бўлиб қолди. Шундан кейин шаҳарда ободончилик ишлари шу даражада яхшиланиб кетди. Иш билан келган одам Ҳусанга мурожаат қиладиган бўлди. Шу тариқа Ҳусан-нинг обрўси ва мавқеи ошиб бораверди. У бойни ҳам, ҳокимни ҳам худди ўз отасидек ҳурмат қилди. Ҳусан икки ўғил ва икки қиз кўрди. Вақги соати келиб бой ҳам, ҳоким ҳам вафот этди. Ҳар иккаласи ўзларининг бутун мол-мулкларини Ҳусанга қолдиришди. Ҳусан 10 та хумча тилла, минглаб қўй, от ва қорамоллар ҳамда бепоён далаларга эга бўлди. Бир оз вақтдан сўнг Ҳусан-ни шаҳар ҳокими қилиб кўтардилар. Ҳусан дуо қилган чолни унутмай, унинг оиласига бир катта боғда махсус уй қурдириб берди.
Кунларнинг бирида подшоҳ аъёнлари билан суҳбат ўтказиб турган вақтида лашкарбоши кирди:
— Подшоҳим, маълумки уч ойдан бери душман қалъасини қамалда ушлаб турибмиз. Сиз уни тормор этиш муддатини қатъий белгилаган эдингиз. Бир ҳафта ўтиб кетди, фармонингизни уддалай олмадик, гуноҳимизни кечиришингизни сўрайман.Подшоҳ тутоқиб, бир неча лашкарбошиларни ўлимга маҳкум қилди. Шунда мажлисда ўтирган Ҳусан ҳоким Ўрнидан туриб деди:
— Подшоҳимиз, ўлим ҳукмини тўхтатиб туришингизни сўрайман. Рухсат берсангиз, қалъани тормор этишни ўз зиммамга олсам.
— Неварамнинг отини сенинг номинг билан Ҳусан қўямиз. У сенга ўхшаб олижаноб, инсофли ва ахлоқ одобли бўлиб юрсин. Бизга бебаҳо яхшилик қилдинг, сени қандай рози қилсам экан? Иложим бўлганда устингдан тилла сочардим, начора, камбағалмиз. Бир эчкимиз бор, шуни сенга ҳадя қиламан.
— Отажон ҳеч нарса керак эмас. Мени ранжитманг. Яхшиси хуржунимда 3—4 та нон ва пиширилган гўшт бор, шуни сизга берай, ҳойнаҳой келинингиз ҳам оч бўлса керак.
Ўғлим бирор нарса топиш илинжида шаҳарга кетганига, 3 кун бўлди, дараги йўқ, деди отахон.
Ҳусан нон ва гўштни чолнинг қўлига тутқазди. Сўнгра чолнинг ҳовлисидан ирим учун бир сиғим тупроқ олиб, хуржунига солиб қўйди. Шунда чол, олган тупроғинг олтин бўлсин, болам, — деб дуо қилди.
Ҳусан хурсанд бўлиб йўлга тушди. Катта бир ариқ бўйига етди. Ариқнинг кўприги йўқ экан. Одамлар саёз жойидан эҳтиёткорлик билан ўтаркан. Ҳасан сувдан ўтаётганида тўлқинга дуч келиб, ҳалок бўлибди. Ҳусан бу ҳолатни кўриб фарёд кўтариб ҳушидан кетди. Ўзига келганда Ҳасаннинг жасадини роса қидирди, топа олмай, шаҳарга қайтди. Бой мудҳиш воқеадан ларзага тушди. Бойнинг хотини касалга чалинди. Орадан йиллар ўтгандан кейин, бой Ҳусанни ўз ҳузурига чақириб деди:
— Ўғлим, ичкилик Ҳасаннинг бошига етди. Сўзимга қулоқ солмай ўзини ҳам, бизни ҳам адо қилди. Айниқса онасининг аҳволи оғир, соғайиб кетишига ақлим етмайди. Ичкилик хонадонимизга бало бўлди. Биз ўғли-мизни эркалатиб, чўнтагини пулга тўлдириб хато қилган эканмиз, гуноҳкор бўлиб қолдик, билмадим, охиратимиз нима бўлади? Энди яккаю ягона ишончимиз, умидимиз сендан. Ҳасанга мўлжалланган келинни сенга берсак. Сен менга Ҳасанни эслатиб турасан.
— Катта раҳмат, бой ота, биласизки, мен бир камбағал оиладанман, онамдан бошқа ҳеч кимим йўқ. Келин эса шаҳар ҳокимининг қизи.
— Бунинг аҳамияти йўқ. Кўриб турибсан, гап бойликда эмас, ақлидрок ва одобда. Бу хусусиятларнинг ҳаммаси сенда мавжуд. Шунинг учун ҳам мен сени ўғлимга қўшиб қўиган эдим, зора у сендан ибрат олиб яхши одам бўлса деб, лекин у тузалмади. Айб ўзида. Биласанки, ҳоким менинг яқин дўстим, сени у ҳамма вақт мақтаб юради. Бунинг устига келин жуда гўзал ва одобли. Сени бутун маҳалла аҳли меҳнаткаш, жасоратли, одобли йигит сифатида ҳурмат қилади. Фарзандимиз Ҳусанга ўхшасайди деган кишилар оз эмас.
Хуллас, бой Ҳусанни онаси билан ўз уйига кўчи-риб жуда катта тантана билан уйлантирди. Шаҳар ҳокимининг қизидан бошқа фарзанди бўлмаганлиги учун Ҳусанни ўз ўғлидек кўриб, уни ўқитди ва тарбиялаб борди. Пировардида Ҳусан ҳокимнинг ёрдамчиси бўлиб қолди. Шундан кейин шаҳарда ободончилик ишлари шу даражада яхшиланиб кетди. Иш билан келган одам Ҳусанга мурожаат қиладиган бўлди. Шу тариқа Ҳусан-нинг обрўси ва мавқеи ошиб бораверди. У бойни ҳам, ҳокимни ҳам худди ўз отасидек ҳурмат қилди. Ҳусан икки ўғил ва икки қиз кўрди. Вақги соати келиб бой ҳам, ҳоким ҳам вафот этди. Ҳар иккаласи ўзларининг бутун мол-мулкларини Ҳусанга қолдиришди. Ҳусан 10 та хумча тилла, минглаб қўй, от ва қорамоллар ҳамда бепоён далаларга эга бўлди. Бир оз вақтдан сўнг Ҳусан-ни шаҳар ҳокими қилиб кўтардилар. Ҳусан дуо қилган чолни унутмай, унинг оиласига бир катта боғда махсус уй қурдириб берди.
Кунларнинг бирида подшоҳ аъёнлари билан суҳбат ўтказиб турган вақтида лашкарбоши кирди:
— Подшоҳим, маълумки уч ойдан бери душман қалъасини қамалда ушлаб турибмиз. Сиз уни тормор этиш муддатини қатъий белгилаган эдингиз. Бир ҳафта ўтиб кетди, фармонингизни уддалай олмадик, гуноҳимизни кечиришингизни сўрайман. Подшоҳ тутоқиб, бир неча лашкарбошиларни ўлимга маҳкум қилди. Шунда мажлисда ўтирган Ҳусан ҳоким Ўрнидан туриб деди:
— Подшоҳимиз, ўлим ҳукмини тўхтатиб туришингизни сўрайман. Рухсат берсангиз, қалъани тор-мор этишни ўз зиммамга олсам. Подшоҳ ажабланди. Лекин Ҳусан сўзининг устидан чиқиши учун уни ишонтирди. Рухсат теккач қалъага бориб шароитни ўрганди. Қалъага ҳужум қилиш ўрнига ҳар куни оз-оздан озиқ-овқат, сув, дори-дармон киргизди. Очлихдан, ташналикдан толиқиб ётган душман аскарлари ўйланиб қолдилар. Уларда Ҳусанга нис-батан меҳр-муҳаббат туйғулари уйғонди. Бунинг устига Ҳусан уруш тугагандан кейин бирорта киши жазога тортилмаслиги ҳақда фармон чиқарди. Шунда улар-нинг лашкарбошиси калъадан чиқиб Ҳусан ҳоким би-лан учрашиш истагини билдирди. У суҳбатда Ҳусан ҳокимга шундай деди: "Эй олижаноб инсон, бизга ғамхўрлик қилиб тош юракларимизни эритиб юбординг, биз барча шартларингга кўнамиз". Ҳусан ҳоким лашкарбошини ўзига ёрдамчиси қилиб тайинлаб, душман қўшинларини ҳам ўз аскарларидек кийинтирди. Пойтахтга келиб қалъа олинганлигини подшоҳга маълум қилди. Бундан подшоҳ ва сарой амалдорларигинамас, бутун мамлакат аҳолиси ҳайратланиб, Ҳусан ҳокимнинг ақл-заковатига тан берди. У вазирлик лавозимига тайинланди. Подшоҳ вафотидан сўнг эса Ҳусан подшоҳ бўлиб қолди. Унинг подшоҳлик даврида уруш бўлмай, аҳоли тинчлик-осойишталикда яшади. Ҳусаннинг ўша чолдан "олган тупроғинг олтин бўлсин, болам" деган дуоси амалга ошган экан.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish