Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet4/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
KITOB

Подшоҳнинг ўлими

Кунларнинг бирида бозорда тўсатдан подшоҳ пайдо бўлиб "енгилдим", "енгиддим" деб овозининг борича шовқин солибди. ҲаЙратланган халойиқ ҳеч нарсага тушунмай подшоҳнинг изидан эргашди. Подшоҳ толиқиб, чойхонага кириб чой буюрди. Шунда Аълохўжа деган кекса киши ундан сўради:


— Подшоҳим, қаршингизда тўпланган халойиқ та-ажжубда. Биламизки, ўтгиз йилдирки тахтда ўтириб, урушларда бирор маротаба енгилганингизни билмай-миз. Аксинча, душманларга қарши курашларда ғалабага эришиб кўп мамлакатларни эгаллаб қудратли подшоҳ сифатида шуҳрат қозонгансиз. Хўш, нимадан енгилдингиз?
— Тўғри, жангларда ҳеч қачон мағлубиятга учрамадим. Ўзим ҳам якка қиличбозликда ҳамиша устун келганман. Бироқ, кейинги вақтларда давлатни бошқариш ўрнига ичкиликка берилиб кетибман. Натижада оилам ва сарой аҳлининг жонига шу даражада тегибманки улар бугун мени тахтдан маҳрум қилиб, кўчага ҳайдаб юборишди. Шундагина ичкилик мени енгганини ва шарманда қилганини англадим. Узоқ вақглар давомида не машаққат ва кучғайрат билан қўлга киритган ғалабалар ва ҳокимият осонликча қўлимдан чиқиб кетди. Айниқса, хотиним ва фарзандларим мендан юз ўгирганлигига ҳеч чидай олмайман. Чуқурроқ ўйласам, уларда ҳам айб йўқ, ҳаммасига ўзим айбдорман. Ким менга ичманг, оқибати яхши бўлмайди, деб маслаҳат қилса, душманим деб биддим. Хоҳ оила аъзоларим, хоҳ сарой амалдорлари бўлсин, жазолайвердим. Бу ҳам майли, умрида шаробни оғзига олмаган кишиларни ичишга мажбур қилдим. Оқибатда атрофимга ичкилик ва маишатга берилган кишилар тўпланиб қолишди. Мамлакатда ўзбошимчалик ва талон-тарож авжига чиқди. Ҳеч ким мени назар-писанд қилмай қолди. Шу тариқа ич-килик мендай қудратли подшоҳни енгди.
— Хўп, бўлар иш бўлибди, нега бозорда ўз сирин-гизни ошкор қилиб юрибсиз?
— "Туяни шамол учирса эчкини осмонда кўр" деган мақол борлигини биласиз. Одамлар мени кўриб ичкиликдан воз кечсинлар деб бозорга чиқдим. Подшоҳ ўрнидан туриб яна "енгилдим", "енгилдим" деган сўзни баланд овозда қайтариб дарё томонга борди. Уни юзлаб одамлар кузатиб боришди. Подшоҳ дарё лабига етганда халойиққа қараб: — Мендай шон-шуҳрати оламга таралган ҳукмдорни ичкилик енгиб ва парчалаб ўлимга маҳкум этди деб ўзини дарёга отди.
Қанча уринишмасин, уни қутқара олишолмади. Аъло Хўжа ҳалойиққа юзланди:
— Кўриб турибсизлар, ичкилик шундай кўзга кўрин-мас балоки, ҳеч кимни аямайди ва ҳеч кимдан енгил-майди. Ундан бирор одамнинг ғолиб келганини тарих билмайди. Подшоҳнинг қилмиши унинг ўзигагина эмас, балки бутун мамлакатимизга исноддир. Маълумки, подшоҳ ҳам ичяпти дейишиб, оддий одамларимизнинг орасида ичувчилар кўпайиб кетди. Бозорларда шаробхоналар сони ортди. Шунга ўхшаб, оила бошлиғи муккадан тушиб ичаверса, — унинг кетидан фарзандлари ҳам ичкиликка ўрганади, ичкиликнинг чинакам асири бўлиб қоладилар. Бундай кимсалар ҳамиша ичкиликка талпинади. Ота-онаси, хотини, фарзандлари, дўстлари, бойлиги, касби ёки мансабидан айрилиб бамисоли ёқишга ярайдиган қуруқ ўтинга ўхшаб қоладилар. Мана ичкилик забардаст подшоҳни ҳам ҳалокатга учратганлигини кўрдик. Ўйлайманки, бугунги воқеа барча фуқароларга ибрат бўлади.



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish