Жаҳолат — даҳшатдир
Донишмандлар не азоб-уқубатлар ва машшаққатли меҳнат эвазига эришилган саломатлик ва бахтнинг тутдай тўкилишидан азият чекишган. Шу боисдан уни бартараф қилиш чораларини излаганлар. Улар қизғин тортишувлардан кейин фаровон ҳаёт ичкилик билан барбод бўлишини асослаб берганлар. Улар жаҳл чиқ-қанда мусулмон динидан, илон инидан чиқади, деган мақолнинг бежиз эмаслигини кўрсатиб ўтганлар. Донишмандлар буни исботловчи мисолларни баён қилишди:
— Савдогарнинг ўғли меҳнатсеварлиги ва ишби-лармонлиги туфайли бойиб борибди. Аммо кеккайиб, ҳеч кимни менсимай қўйган. Дуч келган одамга сап-чиб, дилини тилкапора қилади. Шунинг учун ҳам ха-лойиқ унга "кўппак" деган лақаб қўйган. Оқибатда "кўппак"дан ҳамкасблари, қариндошуруғлари юз ўги-ришибди. Шунда ҳам у бўш келмай одамларни ҳақоратлаш ва камситишни давом эттираверибди. Бундан сабр косаси тўлиб тошган уч савдогар "кўппак"дан ўч олишни режалаштирибдилар. Улар бир гуруҳ ҳеч нарсадан тоймайдиган қароқчиларни қўлга олиб "кўппак"нинг савдо карвонини талаттириб, ўзини аср олдиришибди ва уни хорижий мамлакатга олиб бориб қул сифатида сотибдилар. Мабодо, бунга кўнмай кимлигини ошкора қилса ўлдирилиши тайинланган. Ноилож қолган "кўппак" ўлимдан кўра қулликни афзал кўрган. Ўша учта савдогарлар "кўппак"ни янада хўрлаш мақсадида у яшаётган хорижий мамлакатга бориб, уни ҳўкиз ўрни-га омочга қўшишга кўндиришибди. "Кўппак" инграб ер ҳайдаётганида савдогарлар тепасига келишиб роса масхара қилишибди. Улар "кўппак"нинг елкасига қамчи билан уриб дейишаркан: — Хўш, энди қалайсан, сенларни уйимдаги қулимга алишмайман деб бизни кўпчиликнинг олдида ерга урган эдинг. Энди ўзинг ҳўкизга айландинг.
— Мени кечиринглар, тавба қилдим, — ялинибди қул,— Ўзларинг билан олиб кетинглар, уйингизда қул бўлиб ишлашга ҳам розиман.
— Шартимиз шуки, — дебди савдогарлар, — агар молнинг ахлатини чайнаб, ютсанг сўровингни ино-батга оламиз.
"Кўппак" бу ишни бажарган экан савдогарлар роса кулишибди. Эртага олиб кетамиз, деганларича қораларини кўрсатмабдилар. Жаҳолат ва манманлик ана шундай фожеа билан тугалланган экан.
Бу борада донишмандлар яна шундай дейишди: — Полвонтўра исмли бой йигит бир қизга кўнгил қўйганда танишлари қизнинг онаси шаллақи ва урушқоқ, насл-насабига тортса, умринг ҳазон бўлади, дейишларига қарамай уйланибди. Икки ёш даставвал тинч яшашибди. Бироқ, кунларнинг бирида Полвонтўра уйга келса "бойвачча хотин" ўзича кимнидир баланд овоз билан қарғаб, йиғлаётган экан.
— Тинчликми, тағин тўполонни бошладингми?
— Оғзингизга қараб гапиринг, ўрнимда бўлганин-гизда томга чиқиб додлаган бўлардингиз. Қўшнимиз-никига тўйга чиқувдим, ҳеч ким мени назарписанд қилмай, тўрга таклиф қилмади. Биз кимку, улар ким?! Жаҳлим чиқиб меҳмонларининг ҳаммасини дилини сиёҳ қилиб чиқцим. Лекин тўй эгаси тоғорамни девор-дан ирғитиб юборди. Буни ҳеч қачон кечирмайман, тўйни азага айлантираман. Полвонтўра хотинининг ниятидан шу даражада қат-тиқ ғазабланиб, эшакка ўхшаб ҳанграйверасанми, деб ўшқирибди. Ҳали мен эшак бўлдимми, деб хотини эрининг ёқасидан олибди, шовқин-сурон кўтарибди. Тўйдан одамлар чиқиб тинчитишга ҳаракат қилишмасин, жан-жални давом эттираверган. Полвонтўра хотинини уйга судраб олиб кирди. Лекин у тинчланмай тўйхонага чиқиб, роса тўполон қилди. Хотинлар уни уйига зўрлаб олиб чиқишди. Полвонтўра хотинига насиҳат қилаётганида, ҳамма айб сизда, қўшнининг таъзирини бериш Ўрнига мени ҳақорат қилдингиз деб қайноқ чойнакни юзига отган. Бунга жавобан у бир шапалоқ урибди. Шундан кейин у, мен ҳали калтак ейдиган хотин бўлдимми, деб ертўлага кириб эшикни ёпиб олди. Полвонтўра юз-қўлиии ювиб, бир оз нафасини ростлаб ертўлага кирса, хотини ўзини ўзи осиб қўйганлигини кўрди. Қараса, ҳали у тирик. Бу воқеа бутун шаҳар бўйлаб таркалди. Шу тарзда аёл ношукурчилиги ва жаҳолати билан жамоа аҳли олдида шарманда бўлди. Полвонтўра эса ундан ажралиб азоб-уқубатлардан қутулди. Таваккалхон исмли бойвачча яккаю-ёлғиз ўғлини жуда катта тўй қилиб уйлантиришни орзу қилган. Вақт-соати келиб тўй бошланди. Аммо ёз фасли бўлишига қарамай шу даражада жала қуйдики, асли қўяверасиз. Шунда у икки қўлини осмонга кўтарган ҳолда бақирди: "Эй худо! Умрим бўйи беш вақт намоз ва рўзани канда қилмадим. Ҳажга бордим ва кўп маротаба худойилар ўтказдим. Нима сабабдан ҳаётимда бир маротаба бўладиган тўйим "ҳаромга" чиқци. У бу сўзларни қаттиқ ҳаяжон билан қайтаравериб, шу даражада жаҳолатга берилиб кетдики, "Эй, худо, инсоф борми ўзи" деган сўзни бехосдан айтиб юборди. Бу эшитган кишиларни нафратлантирди. Ҳатто уни кофирликда айбладилар. У таъналар, ички изтиробларга бардош беролмай дардга чалинди.
Донишмандлар шундай дейишди:
— Кимки саломатлигини, тинчлигини ва умуман ҳаётини сақлайман деса, жаҳолатдан ҳазар қилсинлар. Шундай одамлар борки, обрўйи ва бойликнинг қадр-қимматига етиш ўрнига манманлик ва менсимасликка бериладилар. Жаҳолатни шу даражада алангага айлан-тирадиларки, бу — аввало ўз жонларига зиёндир. Шу боисдан, хотиржамлик ва мўлкўлчиликда яшаётган ҳар бир кимса доимо "Худога шукр" деб аҳиллик, камтарлик ва бағри кенгликни одат қилмоғи лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |