Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Туғма истеъдоднинг фазилати



Download 1,06 Mb.
bet6/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
KITOB

Туғма истеъдоднинг фазилати

Ўтмишларда бутун умрини мадрасада дарс беришга бағишлаган Сапохон исмли олим яшаган экан. У кўнгли очиқ, бағри кенг ва раҳмдил одам бўлиб барчага ёрдам бераркан. Куч-қуввати камайиб, кексайиб қолгандан кейин босиб ўтган ҳаёт йўлини, шу жумладан, шогирдларини эслаб дўстига дебди: — Шогирдларимнинг ҳар бири ўзига хос хусусият билан бир-бирларидан ажралиб туради. Улардан бири мулла Мулласайидтўра хушмуомалали, ишчан йигит эди. Ўқиши тугагандан кейин ер чопаётганимни кўриб, ўзини касалликка солди. Билмаганга олиб, эртага бозордан мардикор олиб келиб ишни тугатишини сўрадим. Аммо келмади. Сабабини сўраганимда, ёдимдан кўтарилибди, деб жавоб берди. Уни синаш мақсадида яна бир иш буюрдим. Биласанки, дастёрим йўқ, шу боис бозорга бориб иккита қовун келтирсанг хурсанд бўлардим. Домлажон, ахир мен хизматкор эмас, олимман-ку, деса бўладими. Ваҳоланки, илгари ҳар қандай ишга тайёр эди. Илгари бирор марта ишдан бўйин товлаганини билмайман, ишлари битгандан кейин эса тамомила ўзгарди.


Шундай одамларни биламанки, — унга қўшилибди дўсти, — ўзларининг шахсий манфаати учун керакли кишиларга жон-жаҳди билан хизмат қиладилар. Ишлари битиб "эшаклари лойдан ўтгандан" сўнг эса ўзларини хўжайиндек тутиб бировларга хизмат қилишни хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Бундай одамлар "иши тушганда қул каби хизмат қилади, кейин ишинг тушса хўжа бўлиб олади".
— Шогирдларим орасида зиқна, очкўз, ҳасадгўйлари ҳам чиқиб қолди. Муллабўрибой ночорлигини айтиб ўртоқларининг ҳисобига овқатланиб юрди. Тўй ва маросимларга таклиф қилинмаганлигига қарамай бо-риб қорнини тўйғизади. Кейинчалик маълум бўлдики бошқа шаҳарда яшайдиган отаси жуда катта бойликка эга экан. У отаси юбориб турган маблағни сарфламай ёстиқ ичида сақлаб юрган. Бир куни ёстиқ йўқолганда мулла Бўрибой додлаб ўртоқларини ўғриликда айбла-ди. Бу туҳмат учун калтакланди. Кўп ўтмай Ўрмонбек дўсти билан намунча сени домлалар мақгайверади, деб муштлашган. У ким яхши ўқиса ҳасаддан ўзини қаёққа қўйишини билмай қолади. Оилалик бўлганидан кейин ҳам зиқналик ва ҳасадгўйликни ташламади. Юртига бориб отасининг ёрдами билан бозор назоратчиси лавоимини эгаллаб, бойлик орттириш пайига тушди. У ерда ҳам обрўли ва бой кишиларни кўролмай, иғво уюштириш билан шуғулланган. Бундан хабардор бўлган Ҳоким уни лавозимидан бўшатиш ва эллик дарра уриш Ҳақида кўрсатма берган.
Шогирдларнинг баъзилари ўзларининг ожизлиги, қўрқоқлиги, қул табиати билан кўнглимни ранжитган. Хусусан, Холдор исмли шогирд мадраса ҳужрасида бир ўзи яшашдан, тунда қўчага чиқишдан қўрқарди. Зўравон, урушқоқ одамлар нима иш буюрса, сўзсиз бажарарди. Уйлангандан кейин ҳам доимо ваҳимада яшаб кун ўтказади. Қариндошим вазирлик лавозимидан бўшатилгандан кейин душманлари миш-миш тарқатдилар. Буни эшитган Холдор шогирдим бўлса ҳам, ваҳимага тушиб, мендан узоқлашди. Гўё билан учрашса хабар топган подшоҳ уни жазолармиш. Ҳатто бир тўйда мансабдор киши ундан, устозинг ким деб сўраганда, хавфсираб мени эмас, бошқа олимнинг исмини айтибди. Мақтанчоқлиги, сурбетлиги ва аҳмоқлиги учун Аҳмоқали лақабини олган толиб ўзини кўрсатиш ва чиранишга берилди. Ўзини билимдон олим ҳисоблаб нуфузли кишиларни, шу жумладан, мени ҳам қора-лайдиган ва камситадиган бўлди. Қозилик қиладиган шогирдим уни тергаганида дебди: — Шогирд устоз-дан ўтади, деган нақл бор. Шунга риоя қилиб хатога йўл қўйдим. Аслида яна минг йил яшаб, ижод қилсам ҳам устозга тенглашолмайман. Қози Аҳмоқалининг хаттиҳаракатини қоралаб 300 танга жарима солди. Бу катта ҳажмдаги маблағни тўлай олмаганлиги учун юз дарра уриш буюридди. Отаси ўғлининг ўлиб қолиши-дан қўрқиб, от ва қорамолларини сотди. Жаримани тўлаб қашшоқлашди. Абдутолибжон исмли шогирдим мансабдор бўлган-дан кейин манманлик ва ғўдайиш дардига учраб бо-сартусарини билмай қодди. Мени шаҳар ҳокими Му-родбек боғига меҳмонга таклиф этди. Йўлда кетаётга-нимда отим қоқилиб, оёғи шикастланди. Нима қилишни билмай ўтирганимда Абдутолибжон шериклари билан рўпарамда тўхтади. Бир оз тикилиб, ҳеч нарса демай отини чоптириб жўнади. Кўп ўтмай ҳокимнинг ўзи пайдо бўлди. Боғига олиб борди. Бу ерда маишат қилиб ўтирган Абдутолиб югуриб келиб: — Домла кечирасиз, шошиб турганлигим учун олдингиздан ўтиб кетдим, деди. Буни эшитиб турган ҳоким Муродбекнинг ғазаби қўзиб ўшқирди: — Аблаҳ, жазирама офтоб остида қийналиб турган устозингни назар-писанд қилмай, ташлаб келдингми? Ахир, сен шу зот туфайли одам бўлдинг. У кишининг шогирдилигингни инобатга олиб ўзимга ёрдамчи қилиб тайинлаган эдим. Сен эса манманлик-ка берилибсан. Устингдан тушган шикоятларга ишон-магандим. Устозга нисбатан қилинган виждонсизлик-ни ҳеч ким кечирмайди. Бугундан бошлаб лавозимдан озодсан, йўқол, кўзимга кўринма!
— Абдутолиб сувга тушган мушукдай мунғайиб қол-ди. Икки киши уни кўчага кузатиб қўйди. Бу воқеа шаҳар бўйлаб тез тарқалди. Абдутолиб оила-си билан қўшни мамлакатга кўчиб кетди. Яқинда ун-дан мактуб оддим: "Устоз! меҳрибончилигингиз, ма-шаққатли меҳнатингиз туфайли одам бўлдим. Аммо манманлик, балосига учраб сизни ҳам, бошқа одамларни ҳам назар-писанд қилмай қўйдим. Кўп кишиларнинг дилини оғритдим. Мана, ўз айбим билан онаюртдан ҳам маҳрум бўлдим. Мусофирчиликда оғир азоб-уқубатларни кечирмоқдаман. Хотиним ҳам мендан воз кечиб боласини олиб қаёққадир ғойиб бўлди. Ҳозир бозордаги карвонсаройнинг ташландиқ жойида оғир шароитда яшамоқдаман. Дуч келган ишни қилиб кун ўтказаман. Сизга бевафолигим менга қимматга тушди. Ушбу сатрларни ўқиб унга жуда ачиндим.Бир шогирдимнинг истеъдоди, ўзлаштириш дара-жаси ўртача эди. Аммо, уятчанлиги, камтарлиги, муомаласидаги майинлик мени лол қолдирарди. Уқишни тугатгандан кейин ёрдамим билан мадрасага ишга қабул қилинди. Шундан кейин таниб бўлмайдиган даражада ўзгарди. Ҳеч кимни менсимай қўйди. Нуқул ақл ўргатадиган ва маслаҳат берадиган бўлиб қолди. Ҳатто одамлар билан саломлашгиси ҳам келмасди. Ҳатто мен билан учрашишга тўғри келса узоқроқца туриб калласини қимирлатиб кўришадиган бўлди. Бир куни ўзимни унга эътиборсиздай тутиб сўрадим: — Ёдимдан кўтарилибди, исмингиз нимайиди?
— Домла қариб миянгиз суюлиб қолганга ўхшайди. Мен мадрасанинг устунларидан бири Замир бўламан. Ваҳоланки унинг мадрасада "ўпкаси йўқ" деган ном олиб обрўси тўкилганлигидан хабарим бор эди. Сир бой бермадим.
— Азиз дўстимга, кўнглимда йиғилиб ётган зардоб-ларни айтиб анча енгиллашдим. Аммо шуни ҳам айти-шим керакки шогирдларимнинг орасида ақл-идрокли, зеҳнли ва фаросатли кишилар оз экан, деган хаёлга борманг. Юқорида тилга олинган вилоят ҳокими Муродбекни олинг. У нуфузли лавозим соҳиби бўлишига қарамай ниҳоятда хушмуомалали, камтар ва инсонпарвардир. Шунинг учун ҳам даставвал юзбоши, сўнг мингбоши лавозимларига кўтарилиб ҳоким бўлди. Шогирдларим юқори лавозимларда ишлаб мадрасаларда муаллимлик қилиб сидқидиддан хизмат қилмоқдалар. Подшоҳ саройида ишлаётганлар ҳам бор. Савдо билан шуғулланаётган Нажмиддин исмли шогирдим масжид қуриб шаҳарни ободонлаштиришга улкан ҳисса қўшмоқда. Илм соҳасидаги шогирдларим билан ғурурланиб ва фахрланиб юраман.
Хатоим шундаки, ҳар бирини суриштирмай ва си-новдан ўтказмай қабул қилиб катта хатога йўл қўйган-ман. Натижада табиатан оқибатсиз, қўрқоқ, қултаби-ат, зиқна ва ҳасадгўй, манманлик ва ғўдайиш сингари хусусиятларга эга бўлган кимсалар билимли бўлишди. Улар мана шу билимини шахсий хусусиятларидан ке-либ чиққан ҳолда ишлатиб ўзларига ҳам ўзгаларга ҳам зиён келтирдилар. Билим улардаги иллатларнинг барқ уриб қайнашига олиб кедди. Оқибат, поклик, меҳнатсеварлик ва инсонпарварлик сингари фазилатларни ўзларида мужассамлаштирган шогирдларим эса камолот чўққисига кўтарилиб "зарнинг қадрини заргар билади" дейилганидек, устоз ва бошқа ҳамкасбларнинг қадри, ҳурмати ва иззатини ўрнига қўйиб ўзлари ҳам қадр топишди.



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish