Аввал одоб...
Бадавлат савдогар ўғлини жуда эркалатиб ўстирди. Эркатой шу даражада беадаб бўлдики, ундан ранжимаган одам қолмади. Ҳатто у ота-онасини ҳам ҳақорат қиладиган, турткилайдиган бўдди. Савдогар шундагина ўз хатосини тушуниб, қаттиқ пушаймон бўлди, лекин ўғлини тўғри йўлга сола олмади. Бу ташвишни кўтара олмай, у тез-тез йиғлайдиган бўлиб, дўстларидан маслаҳат сўради. Ниҳоят бир киши савдогарга маслаҳат берди:
— Шаҳар четидаги қишлоқда бир мулла бор, шунга топширинг, ажаб эмас, у тарбияласа.
Савдогар рози бўлиб, ўғли билан йўлга чиқди. Қишлоққа келиб муллани топишди. Мулла ўз кампири билан яшаркан. Уларнинг бир эчкиси ва эски кулбаси бўлиб, камбағаллиқда унга тенг келадиган киши йўқ экан.
— Болангиз неча ёшда? — сўради мулла. Ўн икки ёшда, — деди савдогар.
Савдогар мулланинг турмушини кўриб, ўғлини бу ерга олиб келганига ич-ичидан пушаймон бўлди. Бироқ меросхўри — ёлғиз ўғлининг эс-ҳуши ўзига келишидан умид қилиб, қолдирди. Хизматкорларига арава-лардаги қўй ва озиқ-овқатларни туширишни буюрди. Шунда мулла бунга розилик бермади. Савдогар ўғлини қолдириб, алами ичида, шаҳарга қайтди.
Келишувга мувофиқ икки йилдан сўнг савдогар қишлоққа келди. Бироқ эркатойини таний олмади. У жуда озган, оёқ-қўллари ёрилган, исқирт ва кийим-кечаклари ямалган эди. Савдогар ўғлининг аҳволини кўриб, мулла боламни тамом қилибдику, деб уни олиб кетди. Йигирма кунлар чамаси ўтгач, савдогарнинг хизматкори қишлоққа келиб, муллани шаҳарга олиб кетажагини айтди. Мулла хотинига ташвишни айтибди:
— Икки йил мобайнида Эркатойнинг саводини чиқара олмадим, мана энди савдогар мени шаҳарга чақиряпти, ҳойнаҳой мени жазоласа керак. Ёки қочиб кетамизми? Менга бир нарса бўлса, аҳволинг нима кечади.
— Қаёққа ҳам қочардик, бой осмонга чиқсангиз оёғингиздан, ерга кирсангиз қулоғингиздан тортиб олишади. Яхшиси шаҳарга бориб кўрингчи, нима гап экан.
— Тўғри гапирасан, хотин.
Мулла қўрқа-писа, минг хил хаёлларга бориб хиз-маткорга эргашди. Савдогарнинг кўчасига кириб кел-ганида ҳайратда қодди. Кўча супурилиб сув сепилган, ўнлаб нуфузли кишилар қўл қовуштириб туришибди. Савдогар муллани кўриши биланоқ, уни қўлтиқлаб одамларнинг саломи ва иззат-икроми остида ичкарига олиб кирди. Бу ерда ўтирган қанчадан-қанча меҳмонлар ўринларидан туриб, муллани тўрга таклиф қилишди. Мулланинг кўнглига савдогар мени тўрга ўтказиб,ҳамманинг олдида шарманда қилса керак, деган фикр ҳам келди: Меҳмондорчилик бошланиб ҳофизлар, қизиқчилар иштирокида катта зиёфат бўлди. Мулла ҳеч нарсага тушунмай хавотирланди. Бемалол ебича олмади. Зиёфат охирида савдогар муллани ўртага таклиф қилди, миннатдорчилик билдириб қимматли сарпо кийгизмокчи бўлганда, мулла деди:
— Мен сизнинг олдингизда уятлиман, ҳамма чорани кўрдим, лекин ўғлингизнинг саводини чиқара олмадим. Бунинг учун меҳмонлар ҳузурида сиздан кечирим сўрайман, сарпойингизни ололмайман. — Тўғри, ўғлимнинг саводи чиқмабди, лекин у ниҳоятда меҳнаткаш, одобли ва меҳрибон йигит сифатида тарбияланибди мамнун жавоб берди савдогар. Илгари ўғлимдан ҳамма безор бўлса, ҳозирда одамларнинг ҳурматига сазовор бўлмокда. Зиёфатни сизнинг шарафингизга уюштирдим.
Мулла камтарлик қилиб:
— Боланинг тарбиясида отаси ва онасининг хизматини инкор қилиб бўлмайди.
— Уйингиздаги шароит, камтарона турмуш тарзи ўғлимни меҳнатни севишга, одамларни ва ҳар бир тийиннинг қадрига етишга ўргатган, унинг кўзи мошдек очилиб, ўз хатосини англаган.
У меҳмонлардан мулла ҳақига дуо қилишларини сўради.
— Ҳар ҳолда. Боланинг саводи чиққанда нур устига аъло нур бўларди, — деди мулла, — лекин оғир шароитим туфайли кўпроқ тирикчилик билан банд бўддик.
— Мулла ака, эшитганмисиз, одоб илмдан афзалдир. " Аввал одоб, сўнг илм" деган накд бекорга айтилмаган. Кишининг илми бўлса-ю, одобсиз бўлса, ундан ёмони йўқ. Бундай кишилар катта зиён келтира-ди. Бизнинг шаҳримиздаги мингбоши жуда саводли ва нотиқ киши эди, лекин ахлоқи ёмонлиги, ғийбатчилиги ва очкўзлиги туфайли халқ уни оломон қилиб ўлдирди. Меҳмонлар орасидаги бир донишманд гапга аралашиб:
— Биласизларми, одамнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам саводли кишилар орасидан ҳам чиқади. Маълумки, қаламга тенг келадиган қуч иўқ. У шундайки, агар ахлоқсиз ва ҳасадгўй қўлида бўлса, оқни қора, қорани оқ, чивинни туя, туяни чивин қилиб кўрсатади. Одамларнинг юрагига шубҳа, хавотир солади, тинчлик ва дўстликни бузади. Одобли ва адолатли инсоннинг қўлидаги қалам эса бахт-саодат учун хизмат қилади, кишиларни завқлантиради, дўстликни мустаҳкамлайди.
— Савдогар уни маъқуллаб, муллага юзланди: Кўрдингизми, ўғлим сиз туфайли одобли бўлди. Ўғлимгагина эмас, балки менга ва онасига ҳам чинакам бахт ато этдингиз. Сиздан умрбод миннатдормиз. Энди хо-надонимизда қолиб ўғлимнинг саводини чиқаришингизни илтимос қиламан.
Мулла бунга розилик билдирди. Маълум вақтдан кейин боланинг саводи чиқиб, мадрасани битирди, илмда ҳам тенги йўқ одам бўлиб етишди.
Do'stlaringiz bilan baham: |