Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet10/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   77
Bog'liq
KITOB

Қўй мижозлик
Мадрасада таълим олаётган Қорахўжа исмли муллавачча ғоятда эзилган ва паришон ҳодда кекса мударрисга ёзилди:
— Биласизки, мадрасада бир неча йиллардан буён ўқиб, фанларни яхши ўзлаштирдим. Муаллимларнинг вақти бўлмай қолганда улар ўрнига машғулот ўтказдим. Ҳатто ўқишимиз тугагандан кейин мени хон саройига ишга юбориш ҳақда гап кўтарилди. Аммо ҳамма ишларим яхши кетаётган пайтда бир сабаб билан бутун ҳаётим остин-устун бўлиб кетди.
Мадраса ошхонасида уч кишилик палов тайёрладим. Лекин ўртокдарим келмаганларидан кейин бир коса паловни еб, қотиб ухлаб қолибман. Бир вақт кўзимни очсам, тепамда ёш мударрис ва икки миршаб хўмрайиб туришибди. Кутилмаганда ёш мударрис бир шапалоқ урди:
— Сенинг кимлигингни билмас эканмиз, мадрасанинг шаънига доғ туширдинг. Аввал сени овқатдан заҳарландимикан деб қозондаги ошни текширсак унга наша қўшилган экан. Бу камдек, хонангдан наша ва қора дори ҳам топидди. Шунчалик учига чиққан бангимисан.
— Ўзимни оқлаш учун кўп уриндим, лекин заррача ишонишмай дарра бидан савалашди. Туҳматга чидай олмай танишимникида бир ҳафтадан буён кўкрагимни захга бериб ётибман. Энди, қайси юз билан ота-онам, қариндошларим кўзига кўринаман. Бегона шаҳарга қочиш ёки ўзимни сувга ташлаб ғарқ бўлишни ўйлаб турибман. Олдингизга маслаҳатга келдим. Кундузи юришга андиша қилиб ярим кечада йўлга чиқиб, боғингиз этагидаги пана жойда тонг отгунча турдим. Сўнфа бу ерга бир амаллаб кирдим. Менга йўл-йўриқ кўрсатинг, андиша мени кундан-кунга соғлигимни емириб бормокда.
— Корахўжа, мен сизни пок одам сифатида яхши биламан, Бироқ ўта қўрқоқлигингизни кўриб ҳайратланмокдаман. Сиз андиша ҳақида кўп гапирдингиз, лекин унинг том маъносини билмас экансиз. Сиз бирор-
та ножуя иш қилмасдан туҳматга учрадингиз. Бундай жиддий ҳолатда очиқ курашиш ўрнига андишани бўйнингизга сиртмоқ қилиб, ўлишгача рози бўлиб турибсиз. Бу андишани эмас, балки ўта қўрқоқлик ва ношудликни кўрсатади.
— Хўш, мен нима қилишим керак?
— Туҳматчини топиб, унга қарши курашишингиз лозим.
— Кечирасиз, устоз, барибир юрагим орқага тортяпти. Улар билан курашиш хатарли ва мушкул. Тағин бошимга яна бир фалокат орттирмасдан "ёпиқлик қозон ёпиқ"лигича қолмасин.
— Шунчалик мўрт, ваҳимачимисиз? Дарҳол ўзингизни қўлга олиб ҳаракат қилинг, шерга ўхшаб довюрак бўлиб кетасиз.
Корахўжа қандай бўлмасин, туҳматчи билан тўқнашишдан холи бўлиш учун ўзига тегадиган гапни бехосдан гапириб юборди:
— Беозор ва ёввошлигимдан одамлар мени "қўй мижоз" дейишади. Маълумки, қўй билан шер орасида ер билан осмонча фарқ бор.
— Ҳали сиз "қўй мижозман" деб фахрланиб юрибсизми? Шуни билиб қўйингки, уй ҳайвонларининг орасида энг қўрқоғи ва чўчийдигани қўй ҳисобланади. Ўн минг қўй бир бўрини кўрса бас, оёқларини титроқ босиб довдираб қоладилар. Бироқ, қўйлар ўзаро бошлари ёрилгунча сузишадилар, бошқа хайвонлардан бирортаси сал-пал тиқилинч қилса бас, тумтарақай қочадилар. Шунга ўхшаш, сиз ҳам қариндошларингиз билан тўқнашишга тайёрсиз, лекин бегонага қарши курашишга юрагингиз бетламайди. Ҳақиқатан ҳам "қўй мижоз" экансиз, қўйларнинг хусусиятлари ҳақида бир ҳикояни эшитинт:
— Санқи бўри ўз тўдасидан чиқиб боши оққан томонга кетаверибди. Йўлда тулки билан яқинлашиб тирикчилигини ўтказибди. Улар анча йўл босганларидан кейин қўйлар ўтлаб юрган ажойиб манзарали водийни кўрибдилар. Тулки бўрини аврабди:
— Сен табиатан ваҳший ва очкўз бўлганлигинт туфайли ножўя ҳаракатлар қиласан. Агар сўзимга кирсанг, роҳатда яшаймиз.
— Майли, нима десанг, шунга розиман.
— Бугун кечаси ўтовга секингина кириб чўпонларни ўлдирамиз. Кийимларини кийиб, чўпонлик вазифа-сини ўтаймиз.
— Башарамиз одамга ўхшамайди-ку, — ҳайрон қолибди бўри.
— Хотиржам бўл, қўйлар шундай содда ва анқов ҳайвонки, уларни "олий зот", "жафокаш", "беозор" ва бошқа сўзлар билан мақтасанг, силаб-сийпасанг, талтайиб ҳеч нарсани англамай қолишади. Чўпонликни қўлга олганимиздан кейин, кечқурун қўчқорларни уриштиришни ташкил этамиз. Шу равишда сопини ўзидан чиқариб, енгилиб ҳолдан тойган қўчқорни ўтовга олиб келиб истеъмол қилаверамиз.
— Қойил, режа жуда зўр-ку. Тулки билан бўри чўпонликни қўлга олишиб, юқорида айтилгандек иш юритишди.
Бир неча кундан кейин узоқдан отлиқ одамлар кўринди. Тулки ва бўри дарҳол ўз қиёфасига киришиб бақириқчақириқ билан қўйларни ўша томонга ҳайдашди. Ҳамма ёқдан чангтўзон кўтарилиб қўйлар отлиқ одамлар томон чопаверибди. Улар ҳам ваҳимага тушиб орқага қочишди. Тулки ва бўри қўйларни ҳайдашни тўхтатмабдилар. Қўйлар бир катта жарликка дуч келиб, бирин-кетин у ерга ўзларини ташлай берибди. Шу равишда минглаб қўйлар икки ваҳший ҳайвонга бас кела олмай ҳалок бўлдилар. Қорахўжа, сизга ўхшаган юзта "қўй мижозли" одам бир устомонга тўқнаша олмаслиги турган гап. Шунинг учун ҳам "юзта ожиздан битта тез яхши" деган мақол бекорга айтилмаган. Энди, асосий масалага ўтайлик. Айтингчи, туҳматга учраганингиздан кейин мадраса-дагиларнинг сизга нисбатан муносабати қандай бўлди?
— Мадрасадагилардан фақат Болтабек исмли муллавачча мендан тез-тез хабар олиб турди. Унинг сўзича, мени зиндонга ташлаб, хоннинг ўзи ҳукм чиқарар эмиш. Шунинг учун у менга қочишни таклиф қилди.
У билан илгари шунчаки саломлашиб юрардик, туҳматга учраганимдан кейин дўстлашдик.
— Менимча, туҳматни Болтабек уюштирганга ўхшайди. Бу ҳакда қозига айтишимиз керак.
— Домлажон, асло бу ишни қилманг... Кекса мударрис Қорахўжа билан иш битмаслигини англаб воқеани қозига ўзи маълум қилди. Қаттиқ сиқувдан кейин Болтабек Қорахўжани бадном қилиб, унинг ўрнига саройга ишга бориш ниятида қозонга наша, хонадонга қорадори қўйганлигини бўйнига олди.
Кекса мударрис мадрасага келиб йиқилганлар ҳузурида Қорахўжада айб йўқлигини билдириб, шундай деди:
Мадраса маърифат ва илм ўчоғи. Бу ерда софдил, қобилиятли, жасоратли ва мард кишилар таълим олмоғи лозим. Шундагина зиёлилар илм чўққиларини эгаллаш билан бир қаторда ўз халқи ва ватани учун жонини фидо қила олади. Бироқ, мадрасаларда Болтабек ва Қорахўжа сингари бири туҳматчи, бири "қўй мижоз" шахсларнинг ўқиши жуда ачинарли. Бу тоифадаги зиёлилардан илмга ҳам, жамиятга ҳам фойда йўқ. Улар зиёлилар шаънига доғ туширади, холос.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish