Windiws операцион тизим иш столининг фани сифатида фан каштаси, фан расми ёки HTML бичимидаги (Интернетда бу бичимда Web саҳифалар тақдим этилади) ҳужжатдан фойдаланиш имконини беради. Безаш, созлашнинг усулини танлаш хуссият мулоқот дарчаси фани иловасида амалга оширилади. Бу дарча экран нишони столнинг контекст менюси хусусияти банди воситасида бошқарув панелида очилади.
Фан сифатида фойдаланиладиган объект танланганда у с:\ Windiws папкасида бор тахмин қилинади. Агар бундай бўлмаса, керакли папкага яқинлашиш йўлини обзор буйруғи тугмачаси ёрдамида кўрсатиш мумкин. Фан нақши танланганида уни таҳрир қилиш ва сақлаш яъни мавжудлари асосида янгиларини яратиш учун воситалар тақдим этилади. Фан расмини танланганда уни (экран маркази бўйлаб ёки бутун экранга) жойлаштириш усулини танлаш воситалари тақдим қилинади. Кейинги холда чўзиш (тасвирни иш столининг ўлчамларига мослаб қайта масштаблаб) ёки ёнма ён (қайта масштабламасдан, аммо расмнинг нусхаларини иш столининг бутун майдони бўйлаб кенгайтириб) вариантларини қўллаш ҳам мумкин.
Фан сифатида HTML ҳужжати иш столида матнли ахборотни жойлаштириш керак бўлганда, шунингдек ташқи дастур ёки чиқариб ташланган (узоқлаштирилган) Web-сервер бошқарувчида динамик фон тасвирини таъмиинлаш зарур бўлган холларда қўлланилади.
Экран безаги (лавҳа)ни созлаш
Экран безаклари – бу динамик тасвирлар бўлиб, фойдаланувчи томонидан белгиланган воқеалар берилган давомида содир бўлмаса бу тасвирларни қайта ишлаб чиқариш автоматик тарзда бошлаб юборилади. Безак (лавҳ)ларнинг дастлабки вазифалари экраннги жуда узоқ вақт давомида экран нури нинг стационар таъсири остида бўладиган участкаларида «люминофор ёниб тугаш» хавфини пасайтиришдан иборат бўлган. Узоқ вақт нурнинг таъсири остида бўлган жойларда қизғиш доғларнинг пайдо бўлиши бу самаранинг натижалари бўларди. Замонавий компьютерларнинг мониторларига «люминофорнинг ёниб тугаши» самараси хавф солмайди, лекин экран лавҳаларидан компьютер эгаси иш жойида йўқлигида экран ахборотини бегона кузатувчилардан ҳимоя қилиш (ёпиш) воситаси сифатида фойдаланишда давом эттирилаяпти.
Экран безаги (лавҳи)ни ва ҳаракат қилиш режимини танлаш ва созлаш хусусиятлари: экран мулоқот дарчасининг лавҳи иловасида амалга оширилади. Бу ерда тақдим этилган созлаш воситлари вақтнинг шундоқ интервалини бериш имконини яратадики бу интервал ўтгач фойдаланувчи чиқарган ходисалар рўй бермаса, безак (лавҳи)нинг автоматик ишга тушуши содир бўлади, шунингдек тақдим этилган воситалар уни билмасдан юкланишни ўчириш ва жорий ишга қайтиш мумкин бўлмаган пароль (ўрон) белгилашга имкон яратадилар. Худди шу ерда мониторнинг қувватни тежовчи ҳаракаларини бошқариш воситалари ҳам тақдим этилган.