Ўнг майдон билан ишлаш
Windows йўл кўрсатувчиси дарчасини ўнг майдони билан сиз худди одатдаги папкани дарчаси билан ишлагандек ишлайверасиз. Дастурни ишга тушуриш ва ҳужжатларни очиш, папкадан папкага ўтиш, файлларни бир папкадан бошқаларига кўчириш, улардан нусха олиш ва умуман бу майдонда папка дарчасида нимани қилиш мумкин бўлса ҳамма ишни қилиш мумкин.
Маслаҳат
Йўл кўсатувчининг дарчасининг ўнг майдонида акс эттирилувчи папкаларнинг исталгани учун пака дарчасини очиш учун сичқончани ўнг тугмачаси билан унинг нишонини чертинг ва объектнинг менюсидан “Oчилсин” (Ореn) буруғини танланг.
Чап майдон бўйича саёҳат
Windows йўл кўрсатувчисининг чап майдони, агар сиз қуйидаги учта қоидани эслаб қолсангиз сизга папкадан папкага осонгина ўтишингиз учун имконият яратиб беради:
бошқа папкага ўтиш учун унинг номи устига “+” ёки “-“ нишони эмас, айнан папканинг номи устига чертиш керак. Сиз шундай тарзда белгиланган папка, жорий папкага айланади ва унинг ичидагиси ўнг тарафда пайдо бўлади.
Чап майдоннинг рўйҳати элементини очиш (ёпиш) учун папканинг номини чап тарафидаги “+” (“-”) нишонини чертинг. Бунда ўнг майдоннинг мазмуни аввалгича қолади. Фақат чап томондаги тузулманинг деталлаштирилиш даражаси ўзгаради, холос.
Агар сиз қайсидир папкага ўтишни ва айни бир пайтда тузулманинг тегишли элементини ўрнатишни (йиғиштиришни) истасангиз папканинг номи устига қўшалоқ қилиб чертинг. Сиз бундай амални бажарган папка жорий папкага айланади ва унинг мазмуни ўнг тарафда пайдо бўлади. Шу билан бир вақтнинг ўзида чап майдондаги тузулманинг деталланиш даражаси ҳам ўзгаради.
МАЪЛУМОТЛАРНИ КИРИТИШ-ЧИҚАРИШ ВОСИТАЛАРИНИ СОЗЛАШ
Клавиатурани созлаш
Тезлик иловасида рамзларни автоматик такрорлаш функциясининг (рамзларни тасвирлашдан аввал ушланиш катталиги ва такрорланиш субъекти) параметрларини созлаш воситалари ва шунингдек курсорнинг милтиллаш частотасини бошқариш воситалари тақдим этилган.
Тил иловасида клавиатуранинг қўшимча тақсимланишини ўрнатиш воситалари ва тақсимлаш нисбатини бошқа тартибга ўтказувчи клавиатура комбинациясини танлаш учун бошқариш элементлари тақдим этилган. Шу ернинг ўзида қабул қилинган тақсимлаш нисбати индикаторнинг аксини индикация панелига бериш мумкин. Бундай индикатор мавжуд бўлган тақдирда клавиатура хусусиятларини созлаш бўйича мулоқот дарчасини индикаторнинг контекст менюси орқали очиш қулайроқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |