Windowsнинг биринчи кириши
Windowsни ишга тушириш учун ҳеч қандай буйруқни киритиш керак эмас. Сиз шунчаки компьютерни ёқасиз ва бир неча дақиқадан сўнг тизимда бўласиз. Агар компьютер тармоқга уланган бўлса ишга туширилганида Windows сизнинг исмингизни ва паролингзни сўрайди. Бу жараён «тизимга кириш» ёки «рўйхатдан ўтиш» деб аталади. Ваҳоланки, янги тизимни шундай қилиш мумкинки, унда сиз номингиз ва паролингизни компьютер тармоқга уланмаган бўлган ҳоллардагина киритишингизга тўғри келади.
Бундан ташқари тизим ишга тушгач сиз шу заҳотиёқ ишлаётган иловага тушиб қолишингиз мумкин. (Windows иловаларни сеанснинг энг бошида автоматик юклаш имкониятини тақдим этади). Агар старт пайтида экранда қайсидир дастурнинг деразаси пайдо бўлса, иш столининг устини тўлиқ тозалаб ташласангиз мақсадга мувофиқ бўларди, сизга Windowsнинг тақдим этилган “пейзаж”ларини шундай ўрганиш қулайроқ бўлади.
Шундай қилиб сиз иш столининг юзасини тозаладингиз ва Windows билан танишишга тайёрсиз, аммо бошланиши учун дастлаб тизимга киришни батафсилироқ кўриб чиқайлик.
Тармоқ компьютерлари фойдаланувчилари учун тизимга кириш. Пастдаги расмда Windowsнинг мулоқот дарчаси кўрсатилган. Унинг воситасида фойдаланувчининг рўйхатга олиниши таъминланади. Агар тизимга киришда исм ва паролни кўрсатиш зарур бўлса, сизнинг олдингизда расмдагига у ёки бу жиҳатдан ўхшаш дарча пайдо бўлади. Бироқ унинг кўриниши бошқача ҳам бўлиши мумкин. Бунинг ҳаммаси сизнинг қайси тармоқга уланганингизга боғлиқ бўлади. Кўпчилик тармоқларда пароллар бош ёки кичик ҳарфлардан ёки уларнинг исталган хилдаги бирикмасидан иборатдир. Парол киритилаётганида маҳфийликни таъминлаш мақсадида рамзлар атайлаб юлдузчалар шаклида тасвирланади.
Маслаҳат
Агар сиз тармоқда ишлашни хоҳламасангиз, унда дисплейда бундай дераза пайдо бўлганда Esc тугмачасини босинг. Натижада, сизда ҳамма локал дисклар ва принтерларнинг ҳаммаси билан ишлаш имкониятингиз қолади. Бордию, тармоқ ресурсларидан қайсидир бири зарур бўлса, сиз уларга ҳар галгидек, аммо, тармоқ паролини кўрсатиб уланишингиз мумкин. Тармоқ ресурслари сизга зарурати бўлмаганда тармоқга киришдан бош тортиб, сиз тизимнинг унумдорлигини кўтарасиз, лекин бу ерда биргаликда фойдаланиш учун зарур бўлган локал ресурсларингиздан сизнинг ҳамкасбларингиз фойдалана олишмасликлари мумкин.
Агар сиз етарли даражада катта тармоқда, ажратилган серверлар билан ишлаётган бўлсангиз, унда қўшимча равишда яна сервер ёки доменнинг номини ҳам кўрсатишингиз талаб қилинади. Агар сиз айнан нимани киритишингиз кераклигини билмасангиз ўз тармоғингизнинг маъмури билан маслаҳатлашинг. Бахтингизга, юкланаётган пайтда Windowsнинг ўзи ўтган иш сеанси аввалида киритилган белгилардан фойдаланиб, компьютердан фойдаланувчининг исми ва домен ҳақидаги ахборотни чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |