Амалий дастурлар пакети ва уларнинг касбий соҳаларда қўлланилиши



Download 436,12 Kb.
bet7/13
Sana23.02.2022
Hajmi436,12 Kb.
#146990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Амалий дастурлар пакети

Оригнал - макектни босиб чиқариш.Одатда, нашриётларда босиб чиқарувчи қурилма сифатида лазерли принтерлар ишлатилади. Лазерли принтерда бирор нарсани босиб чиқариш учун драйвер программа - компьютер билан принтер орасида маълумот алмашинувини бошқарувчи махсус программали таъминот зарур. Драйвер программалар операцион система таркибига киради ва принтер билан бирга берилган бўлади. WINDOWS 95 системасида керакли принтерни ўрнатиш учун Printers (принтерлар) папкасидаги принтерлар рўйхатини очиш ва принтер номини танлаш керак. Агар сиз POST SCRIPT тилига мослашган принтерни ишлатсангиз, унда TRUE TYPE гарнитураларини POST SCRIPT эгри чизиқларига мослаштирувчи режимни ўрнатишингиз керак. Бунинг учун танланган принтернинг Properties Хусусиятлар) ойнасида Fonts(Шрифтлар) қисмига тегишли ойна очилади. Бу ойнада Always Use True Type Fonts (Доим True Type шрифтларидан фойдаланиш) калити(переключатель) ўрнатилади. Сўнг Send Fonts As (Шрифтни узатиш усуллари) тугмасида сичқонча тугмасини битта босиб, Send True Type Fonts As (True Type шрифтларини узатиш усуллари) рўйҳатидан Outline (Контурлар) сатрини танланади.

Ҳужжатни босиб чиқариш мулоқот ойнаси.

Ҳужжатни босиб чиқаришда Print мулоқот ойнасидан фойдаланамиз. Мулоқот ойнасининг ўнг томонида жойлашган тугмаларнинг ҳар бирита мос ўзининг мулоқот ойнаси очилади.




12.3.Таржимон ва конвертор программалари ва улардан фойдаланиш
А гар инглиз тилида ёзилга адабиёт ва журналларни ўқимоқчи бўлсангиз ва инглиз тилини билмасангиз, сизга ёрдамчи таржимон программалардан фойдаланишни маслахат берамиз. Бунинг учун аввало бу файлни компьютернинг қаттик дискига ёки дискетага кўчириб олиш ва сўнг Styles, Socrat, Promt 98 ёки бошқа тажримон программалар ёрдамида рус тилига таржима қилишингиз мумкин. Кейинчалик ўзбек тилига таржима қиладиган программалар ҳам албатта пайдо бўлади.
Автоматик таржима воситаларидан фойдаланиш.Автоматик таржима программа воситаларини шартли равишда иккита асосий тоифага бўлиш мумкин.
Биринчи тоифа компьютер луғатларидан иборат. Компьютер луғатларининг вазифаси оддий луғатлар вазифаси билан бир хил: номаълум сўз мазмунини англатади. Компьютер луғатларининг афзаллиги керакли сўз мазмунини автоматик излаш ва топишнинг қулайлиги ва тезлигида кўринади. Автоматик луғат, одатда, сўз таржимасини берилган клавишлар комбинациясини босиш орқали сўзларни таржима қилиш имконини беради. Луғат нафақат сўзлар, балки типик сўз бирикмаларини ҳам ўзида жамлаши мумкин.
Иккинчи тоифага тўлиқ матнни автоматик тарзда таржима қилишга имкон берувчи программалар киради. Улар бир тилдаги (хатосиз тузилган) матнни қабул қилиб, бошқа тилдаги матнни беради. Иш жараёнида программа қамровли луғатлар, грамматик қоидалар мажмуи ва программа нуқтаи назаридаги энг сифатли таржимани таъминловчи бошқа омиллардан фойдаланади.
Ушбу воситалардан фойдаланган ҳолда программа бошланғич матндаги гапларнинг грамматик таркибини таҳлил қилади, сўзлар орасидаги алоқани топади ва жумланинг бошқа тилдаги тўғри таржимасини қуришга интилади. Гап қанча қисқа бўлса, таржима шунча тўғри чиқишига имкон яратилади. Узун гаплар ва мураккаб грамматик гап қурилишларида таржима системаси яхши натижага олиб келмаслиги мумкин.
Ҳозирда дунёда инглиз тилидан бошқа тилга ва бошқа тилдан инглиз тилига автоматик таржима қилувчи программалар кенг қўлланиляпти. Бу инглиз тилининг халқаро мулоқот борасида етакчи роль ўйнаётганлиги билан изоҳланади. Инглиз тили ўрганиш учун анча қулай ва содда, лекин унинг соддалиги автоматик таржима системалари учун кутилмаганда қўшимча қийинчиликлар туғдиради. Ҳамма гап шундаки, инглиз тилидаги бир хил ёзилган сўзлар кўпинча нутқнинг турли қисмларига тегишли бўлади. Бу гапнинг грамматик таҳлилини қийинлаштиради ва автоматик таржимадаги қўпол хатоларнинг юзага келишига олиб келади.
Биз кундалик фаолиятда таржима программаларининг кўп турларини учратишимиз мумкин. Лекин биз қуйидаги энг кўп тарқалган ва танилган Stylus программаларига тўхтаймиз.

Download 436,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish