Амалий дастурлар пакети ва уларнинг касбий соҳаларда қўлланилиши



Download 436,12 Kb.
bet8/13
Sana23.02.2022
Hajmi436,12 Kb.
#146990
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Амалий дастурлар пакети

Promt программаси
Рус тилидан инглиз тилига ва инглиз тилидан рус тилига автоматик таржима қилиш системаларидан Socrat ва Stylus каби программалар кенг тарқалган. Stylus, шубҳасиз, таржимада яна ҳам юқори сифат ва ўзгарувчанликни таъминлайди. Stylus программасининг сўнгги версияси ўз номини ўзгартирди ва у энди Promt деб аталди.
Promt системаси универсал, шу билан бирга ихтисос-лашган луғатлардан иборат бой таркибларни ўз ичига олиб, улардан фойдаланишни бошқарувчи воситаларни ўз ичига олади. Биронта ҳам луғатга кирмаган сўзлар таржимасини мустақил равишда аниқлаб, истеъмол луғатида сақлайди. Бундан ташқари, Promt программаси хусусий исмлар ва таржима қилиш талаб этилмайдиган бошқа сўзлар,масалан, қисқартма сўзлар билан ишлаш қоидаларини кўрсатиш имконини ҳам беради.
Программанинг қўшимча имкониятлари файлларнинг тур-кум таржималари, текисланмаган матнларнинг тезкор таржималари, шунингдек, Интернетдаги Web саҳифаларини синхрон таржима қилиш имконини ўз ичига олади. Ушбу воситалар алоҳида илова программалар сифатида амалда татбиқ этилган.
Promt программасининг ишчи ойналари. Promt программаси ўрнатилгандан сўнг бош менюда уни ишга туширишга изн берувчи пунктлар пайдо бўлади.
Индикация панелида (вазифалар панелининг ўнг четида) программани тезликда ишга туширувчи белги ўрнатилади. Сичқончанинг ўнг клавишасини ушбу белги устида босилиши билан системанинг барча иловаларини ишга туширишга имкон берувчи меню очилади. Асосий программа Promt пунктини танлашда ишга туширилади.
Promt интерфейси Windows операцион системаси талабларига мувофиқ амалга татбиқ этилган. Программани ишга туширгандан сўнг экранда меню сатри, асбоб панеллари сатри ва ишчи соҳасидан иборат илова ойнаси очилади.
1. Илова ойнасининг ишчи соҳаси бир қанча соҳачаларга бўлинган. Иккала асосий зоналар бошланғич матн ва унинг таржимасини ўз ичига олади. Улар бевосита асбоблар панели остида жойлашган.
2. Илова ойнасининг пастки қисмида ахборот панели жойлашган. У фойдаланилаётган луғатларни акс эттириш ва танлаш, таржима қилинаётган ҳужжатнинг программага номаълум бўлган сўзлари рўйхатини олиш ва таржима қилиш лозим бўлмаган сўзлар рўйхатини бошқариш учун мўлжалланган учта қўшимча варақадан иборат.
3. Илова ойнасининг пастки қисмида меню сатри остида асбоблар сатри жойлашган. «Основная» -Асосий асбоб банди ҳужжатларни очиш ва сақлаш ҳамда алмашув буфери билан амаллар бажариш учун мўлжалланган клавишалардан иборат. Худди шу ерда имлони текшириш, контекст излаш ва сўзларни алмаштириш, шунингдек, ҳужжатни электрон почта орқали жўнатишга имкон берувчи пиктограммалар (бошқарув элементи) жойлашган. Бу панелнинг бошқа пиктограммалари (бошқарув элементи) ҳужжатнинг илова ойнасидаги тақдимини ўзгартириш учун хизмат қилади.
4. «Перевод» менюси банди таржима бажарилаётган пайтда ишлатиладиган бошқарув элементларидан иборат. Улар ёрдамида луғатлар билан ишлаш, матн ёки унинг алоҳида қисмларининг таржимаси, таржима йўналиши (яъни, таржима тиллари)ни танлаш, шунингдек алоҳида сўзлар ва бутун бир абзацларни банд қилиш амалга оширилади.
5. «Форматирование меню» банди таржима матнини таҳрир қилишда фойдаланилади. Программа ҳужжатларини асосий матн процессорлари форматларида сақлаш имконини беради.
6. «Сервис» панелидан бошқа ёрдамчи иловалар билан ишлаш пайтида фойдаланилади. Буларга ҳужжатларни таниш ва сканерлаш программалари, шунингдек қўшимча маълумот луғатлари киради. Худди шу ерда ҳужжат тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва программани созлашга мўлжалланган бошқарув элементлари жойлашган. Худди шу панелда бошқарув элементларининг нимага мўлжалланганини билишга имкон берувчи контекст маълумоти банди жойлашган.

Download 436,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish