Амалий дастурлар пакети ва уларнинг касбий соҳаларда қўлланилиши



Download 436,12 Kb.
bet11/13
Sana23.02.2022
Hajmi436,12 Kb.
#146990
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Амалий дастурлар пакети

Луғатларни тўлдириш ва созлаш.Promt программаси таркибига киритилган луғатлар анча бой эканлигига қарамай, ҳужжатларда учровчи ҳамма сўзлар киритилганлигини кафолатлаб бўлмайди. Нотаниш сўзларни программа қизил рангда ажратиб кўрсатади.
Лекин ҳамма нотаниш сўзлар ҳам луғатга киравермайди. Улар орасида банд қилиш лозим бўлган сўзлар ҳам учраши мумкин. Шунингдек бу сўзлар тўғри ёзилганлигини текшириб кўриш керак. Агар луғат ҳақиқатан ҳам тўлиқ бўлмаса, унда сўзни истеъмол луғатига қўшиш мумкин.
Луғатни малакали тарзда тўлдириш жуда муҳим ва масъ-улиятли тадбир. Луғатнинг ҳаддан зиёд зичлиги таржима сифатини пасайтириши мумкин. Шунингдек бир сўз турлича маъно кўринишларига эга бўлиши мумкинлигини ҳам назарда тутиш керак.
Promt программаси сўзни луғатга қўшишда икки: бошланғич ва мутахассис режимини кўзда тутади. Биринчи режимда сўзнинг етишмайдиган ҳамма грамматик шакллари автоматик тарзда қўшилади, лекин улар доим ҳам тўғри бўлавермайди. Иккинчи режимда фойдаланувчининг ўзи ҳамма грамматик шаклларни беради, лекин бу иккала тил грамматикасини яхши билишни талаб этади.
Мутахассис режимида сўзларни қўшиш қуйидаги тартибда рўй беради:
1. Перевод / Словарная статья (таржима / луғат банди) буйруғини бериш - унда Словарную статью (луғат бандини очиш) мулоқот ойнаси очилади.
2. Бу мулоқот ойнасида сўз шаклини андозага ўзгартириш (отни бош келишикда, феълни ноаниқлик шаклида ва ҳ.к.) керак. Унда луғат банди мулоқот ойнаси очилади.
3. Нутқнинг керакли қисмига мос келувчи қўшимча варақа танланиб, агар керакли сўз луғатларнинг биронтасига кирмаса, Добавить (қўшиш) банди ёки таржиманинг ўзгартирилиши зарур бўлса, Правка (тузатиш) банди босилади.
4. Кейинги мулоқот туйнуклари сўз ўзгаришининг хилини аниқлаш, шунингдек ушбу сўзнинг бошқа шаклларда тўғри ёзилишини кўрсатишга имкон беради.
5. Охирги мулоқот ойнаси бошланғич тилдаги сўзнинг турли шаклларини ва таржиманинг программага киритилган вариантини ушбу шаклларнинг қайси бирига ишлатиш кераклигини аниқлайди.
6. Promt программаси феъл ва от сўз туркумлари учун сўзларнинг бир-бири билан мос келишини аниқлайдиган қўшимча ахборот беришга имкон беради. Феъл ҳолатида бундай мақсад учун Управление (бошқарув) банди хизмат қилади. У, масалан, берилган феълнинг қўшимча билан боғла-ниш усули: қандай кўмакчи зарур, қўшимча қандай келишикда бўлиши керак ва ҳ.к.ларни кўрсатиш имконини беради.

Download 436,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish