Символларни форматлаш. Матн муҳаррирларида ишлатиладиган шрифтларнинг турлари кўп. Улар шрифт гарнитуралари деб аталади ва ҳар бир гарнитуранинг номи бор.
Page maker программасида символларни форматлаш вақтида шрифт гарнитурасининг номини, шрифтнинг катталиги - кеглни, сатрлар орасидаги масофа – интерлиньяжни ва символларнинг ёзилиши турларини, символлар кенглигини ўрнатиш ва символлар орасидаги масофани кернинг ва трекинг ёрдамида ўзгартиришимиз мумкин.
Абзацларни форматлаш. Абзацни форматлаш атрибутларини ўрнатиш учун Paragraph Specification (Абзац параметрлари) мулоқот ойнасидан фойдаланамиз. Мулоқот ойнасини очиш учун Type (Текст) менюсининг Paragraph (Абзац) буйру`ини ишга туширамиз ёки Ctrl-M тугмалар комбинациясидан фойдаланамиз.
Меню ёрдамида абзацни форматлаш учун Type(Текст) менюсининг Alignment(Вўключка) қисм менюсидан фойдаланамиз.
Type менюсининг Alignment қисм менюси.
Бошқарувчи палитра ёрдамида абзацни форматлаш энг тез усул ҳисобланади. Абзацни форматлаш тугмалари абзац охири белгиси бор тугмадан ўнгда жойлашгандир. Абзацни форматлаш вақтида абзац чегараларини ўрнатишимиз ва ўзгартиришимиз, абзац стилини ўзгартиришимиз, абзацнинг биринчи сатр сурилиши (отступ)ни белгилашимиз ва санаб ўтилувчи рўйхатларни форматлашимиз мумкин.
Абзац режимидаги бошқарувчи палитра.
Page Maker воситалари ёрдамида расм чизиш.
Тўғри чизиқ ва геометрик фигураларни чизиш.
Page Maker программасида бирор шакл чизиш учун асбоблар панелидан керакли асбобни танлаш кифоя.
Бу асбобларни танлаш учун қуйидаги тугмалар комбинациясидан фойдаланиш мумкин.
асбоб
|
тугмалар комбинацияси
|
эллипс
|
SHIFT-F3
|
тўғри тўртбурчак
|
SHIFT-F4
|
тўғри чизиқ
|
SHIFT-F5
|
перпендикуляр
|
SHIFT-F6
|
кўпбурчак
|
SHIFT-F7
|
Тўғри тўртбурчак ва эллипс чизиш вақтида Shift тугмаси босиб турилса, квадрат ва айлана чизилади. Тўғри тўртбурчак чизилганда, унинг бурчакларини юмалоқлаш мумкин. Бунинг учун Element (Элемент) менюсининг Rounded Corners (Юмалоқланган бурчаклар) буйруғидан фойдаланамиз.
Юмалоқланган бурчаклар мулоқот ойнаси.
|
|
Кўпбурчак мулоқот ойнаси.
Кўпбурчак чизиш учун унинг томонлари сони ва бурчакларининг чуқурлигини процентларда кўрсатиш керак. Бунинг учун Element (Элемент) менюсининг Polygon Setting (Кўпбурчак) буйруғини танлаш вақтида очиладиган мулоқот ойнасидан фойдаланамиз. Кўпбурчак томонларининг сони 3 дан 100 гача бўлиши мумкин.
Чизилган объектнинг жойини ёки ўлчамини ўзгартириш учун «Стрелка» асбобидан фойдаланамиз. Агар объектни кўчириш вақтида Shift тугмасини босиб турсак, объект фақат горизонталига ёки вертикалига сурилади. Объектнинг ўлчамини ўзгартириш учун уни чегаралаб турган рамканинг бурчакларида ва томонларининг ўртасида жойлашган чегараловчи нуқталардан фойдаланамиз. Томонлар ўртасидаги чегараловчи нуқталарни суриб, объектнинг баландлиги ёки кенглигини ўзгартирамиз. Бурчаклардаги чегараловчи нуқталарни суриб, бир вақтда унинг кенглиги ва баландлигини ўзгартирамиз. Чегараловчи нуқталарда сичқонча кўрсаткичи икки томонлама стрелка кўринишини олади.
Чизиқнинг қалинлиги 0 дан 800 пунктгача берилади. Чизиқларнинг бир неча хил типлари бор: узлуксиз, штрихли, пунктир ва ҳ.к. Чизиқнинг қалинлиги ва типини ўзгартириш учун менюсининг Line (Чизиқ) буйруғидан фойдаланамиз.
Тўғри чизиқ типлари
Бирор геометрик шаклнинг ичини тўлдириш (безаш) учун Element (элемент) менюсининг буйруғидан фойдаланамиз. Fill (фон) буйруғининг қисм менюсида шакл ичини тўлдириш учун штрихлашнинг бир неча хил кўринишлари берилган.
Саҳифага тайёр график шакл жойлаштириш учун File (файл) менюсининг буйруғидан фойдаланамиз. Очилган мулоқот ойнасидан керакли график файл номини танлаймиз. Агар саҳифадаги расмни бошқасига алмаштирмоқчи бўлсак,аввал расмни ажратиб олиш керак, ундан сўнг Place (жойлаштириш) мулоқот ойнасини очиб, янги расмли файлни танлаш керак.
Саҳифадаги расмни таҳрирлаш учун, аввал расм ажратилади ва Edit (таҳрирлаш) менюсининг Edit Original (оригинални таҳрирлаш) буйруғидан фойдаланилади. Экранда расм қайси программада тайёрланган бўлса, шу программа ойнасида пайдо бўлади. Расмга керакли ўзгартиришларни киритиб, хотирада сақланади ва программа ойнаси ёпилади. Page Maker саҳифасида расмнинг эски нусхаси ўрнида ўзгартирилган кўриниши пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |