«КОРХОНА ИҚТИСОДИЁТИ ВА МЕНЕЖМЕНТИ» ФАНИИНИНГ МАЗМУНИ ВА ВАЗИФАЛАРИ Режа - 1.Фаннинг мазмуни ва аҳамияти
- 2. Курс предмети ва вазифалари
- 3. Курсни ўрганиш услублари ва вазифалари
- «Корхона иқтисодиёти» худди бошқа фанлар каби биринчи ўринда ўрганиш функциясини бажаради. Унинг маҳсулот ишлаб чиқариш моддий-техника ресурсларини сарф қилишни талаб қилиши билан, ходимлар меҳнати уларга ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришнинг бошқа шакллари билан, даромад ҳажми эса харажатлар миқдори ва баҳони шакллантириш билан боғлиқ бўлган қўшма корхоналарда содир этилувчи ҳодиса ва жараёнларни ўрганиши ва изоҳлаши мўлжалланган.
Мазкур фаннинг тадқиқотлари объекти турли мулк шаклидаги микрофирма, кичик ва йирик корхоналар ҳисобланади. Ҳозирги кунда иқтисодий фаолиятнинг, моддий ишлаб чиқаришнинг жорий ва истиқболли ривожланиш стратегияси ҳамда мамлакат иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашнинг асосий оғирлиги айнан корхоналар “елкаси” га юклатилмоқда.
Фаннинг предмети бозор муносабатлари шароитларида корхоналар фаолиятининг назарий ва амалий асосларини, корхоналар фаолиятида иқтисодий қонуниятларнинг намоён бўлишини, шунингдек, уларнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти самарадорлигини реурслардан оқилона фойдаланиш, рационал бошқарув, инвестицион ва тадбиркорлик фаоллиги асосида ошириш йўлларини аниқлаш билан ифодаланади.
Фаннинг мақсади таълим олаётганларга амалий иқтисодий билимларни, шунингдек, мустақил фикрлаш ҳамда олинган ахборотлар ва мустақил ўрганиш ёрдамида корхона иқтисодиёти муаммолари(масалалари) бўйича қарор қабул қилиш кўникмаларини сингдиришдадир. Янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, гап бўлажак мутахассисларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, режалаштириш ва бошқариш вазифаларини малакали тарзда ҳал қилиш, корхонанинг харажат ва даромадлари қандай юзага келиши ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконияти мавжуд бўлган йўлларни топиш ҳақида бормоқда.
«Корхона иқтисодиёти» фан сифатида бошқа иқтисодий фанлар билан, жумладан, «Иқтисодий назария», «Микро ва макроиқтисодиёт», «Саноат иқтисодиёти», «Лизинг», «Корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш», «Хом ашё етказиб бериш ва маҳсулотни сотишни ўрганиш» билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унда корхоналарнинг ташкилий тузилмасидан ташқари жорий ва истиқболдаги ишлаб чиқаришни режалаштириш, меҳнат иқтисодиёти ва социологияси ўрганилади ҳамда меҳнатни ташкил қилиш ва ҳақ тўлашнинг асослари ишлаб чиқилади.
Мазкур фаннинг “Корхоналар хўжалик фаолиятининг таҳлили” фани билан ўзаро алоқасини алоҳида кўрсатиб ўтиш керак. Бунда ишлаб чиқаришнинг молиявий ва бошқа жиҳатларига баҳо бериш, заҳираларни аниқлашдан ташқари, башоратлаш ёрдамида корхона ривожланишининг истиқболлари аниқланади. Хорижий мамлакатлар амалиётининг гувоҳлик беришича, корхона, фирма ва компанияларнинг кўпчилиги ишлаб чиқариш менеджерлари ва иқтисодчиларнинг юқори касб малакаси ва ўз соҳасидаги чуқур билимлари эвазига муваффақиятларга эришиб, юқори даромадга ва ишлаб чиқариш имиджига эга бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |